Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-модда. Умумий йиғилишнинг ваколатлари
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
- Bu sahifa navigatsiya:
- 22-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш
21-модда. Умумий йиғилишнинг ваколатлари
Умумий йиғилиш: кўп квартирали уйни бошқариш усулини белгилайди; умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан шартнома тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади; тижорат банкларининг кредитларини олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади; кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади; кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари томонидан ҳисобот бериш тартибини белгилайди. Умумий йиғилишда қарор қабул қилиниши учун барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи ҳозир бўлиши керак. Умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Умумий йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома жойларнинг мулкдорлари орасидан сайланадиган йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади. Баённомага йиғилишда иштирок этган шахсларнинг рўйхати ҳар бир муҳокама этилаётган масала бўйича уларнинг хоҳиш-иродаси акс эттирилган, уларнинг имзолари билан тасдиқланган ҳолда илова қилинади. Умумий йиғилиш қарори барча жойларнинг мулкдорлари, шу жумладан овоз беришда иштирок этмаганлар ёки қарши овоз берганлар томонидан ҳам бажарилиши мажбурийдир. 22-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради. Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмидабелгиланган муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди. Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддат мобайнида жойларнинг мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса ёки кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида қабул қилинган қарор амалга оширилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади. Кўп квартирали уйни бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча жойларнинг мулкдорлари учун мажбурийдир. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling