Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари


Download 88.78 Kb.
bet4/25
Sana18.06.2023
Hajmi88.78 Kb.
#1589932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152

12-модда. Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари
Уй-жой фонди инспекцияси:
кўп квартирали уйларни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги;
белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйларнинг олд томонларини, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларининг тизимли равишда олиб борилиши;
уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда техник тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Уй-жой фонди инспекциясига:
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига — кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг бузилиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан;
уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — тегишли хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш ваколатлари берилади.
Уй-жой фонди инспекциясининг қарорлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
3-боб. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк
13-модда. Умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи
Таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни бошқа шахсга бериш тақиқланади.

Агар кўп квартирали уйда шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ёки атроф-муҳитга ҳақиқий хавф туғдирадиган ҳолатлар юзага келса, Уй-жой фонди инспекцияси бу ҳақда жойларнинг мулкдорларини ва кўп квартирали уйни бошқариш органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, ушбу хавфни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.


Хавф мавжудлиги факти тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиши керак.


Download 88.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling