Нурафшон шаҳар 2-секторида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


Download 22.46 Kb.
bet1/2
Sana03.02.2023
Hajmi22.46 Kb.
#1149254
  1   2
Bog'liq
02.12.2022 йил Маълуот


Нурафшон шаҳар 2-секторида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

2022 йил 02 декабрь ҳолатига


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 2-сектор худудида 5 та (“Қумариқ”, Тўйтепа”, “Обод турмуш”, “Наврўз”, “Муқумий маҳаллаларида 2372 та хўжалик, 2964 та оила мавжуд бўлиб, 12312 нафар фуқаро истиқомат килади.


Нурафшон шаҳар Обод турмуш МФЙда жами 42 та кўп қаватли уйлардаги 628 та хонадонлар мавжуд бўлиб, 1965 нафар аҳоли яшаб қелмоқда ва махаллани ободонлаштириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш масадида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳусусан, “Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш учун “Манзилли дастур” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур асосида “Обод турмуш” МФЙ худудидаги 16 та (9, 11, 13, 15, 17, 19, 21, 23, 23A, 27, 29, 58, 79, 83, 61, 63) кўп қаватли уйларга иссиқлик тизимини қувирлари хонадонларга ўтказилган ва иситиш қозонлари ўрнатилган ва 452 та ноқонуний қурилмалар (хожатхона, ювиниш хоналари, ноқонуний очилган эшиклар, ноқонуний ўраб олинган жойлар ва бошқалар) буздирилди, чиқиндилар олиб чиқилди ва ҳудуд ободонлаштирилиб кўркам холатга келтирилган.
Жумладан, 200 дан ортиқ юк машинасида 4 000 тонна чиқинди олиб чиқилган.
“Обод турмуш” МФЙ 21, 25, 31, 71 хамда 79-кўп қаватли уйларнинг олдига болалар майдончалари ўрнатилди ва 9, 11, 19, 21, 23A-кўп қаватли уйларнинг олди жами 8 520 кв. м. чим билан қопланди ва ушбу кўп қаватли уйларнинг олдига чимларни суғориш учун сув насослари ўрнатилган.
“Обод турмуш” МФЙ худудидаги 11, 19, 23A, 31, 47 кўп қаватли уйларнинг олдига замонавий “WORK OUT” болалар спорт майдончаси ўрнатилган.
“Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги 75-кўп қаватли уйнинг том қисми шифер қопламаси билан мукаммал таъмирланган.
“Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги 9, 15, 11, 13, 21, 19, 17 кўп қаватли уйларнинг олди тратуар йўлаклари, атмозкалари мукаммал ва жорий таъмирланди жами 5000 кв. м. дан ошиқ бетон қоришма билан қопланди.
“Обод турмуш” МФЙ ҳудудаги 9, 25 ва 27-кўп қаватли уйларнинг олдидаги болалар майдончаси мукаммал таъмирланди ва атрофи ободонлаштирилди, 9 ва 21 , 27 - кўп қаватли уйлар олдига аҳоли дам олиши учун беседкалар ўрнатилган.
“Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги 9, 11, 13, 15, 17, 19, 21, 23, 23A, 25, 27, 29, 31, 33, 35, 37, 39, 43, 47, 49, 49A, 51, 58, 61, 63, 65, 69, 75, 79, 85-кўп қаватли уйларнинг фасад қисми мукаммал таъмирланган.
Шунингдек, Нурафшон шаҳар прокурорининг ташаббуси билан “Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдига дам олиш ўриндиқлари ва 600 метр пиёдалар йўлаклари ҳамда ён томонларига жами 600 м. бардёрлар ўрнатилган.
“Обод турмуш” МФЙ худудидаги 35, 29A кўп қаватли уйларнинг ён атрофларига олдига замонавий болалар майдончаси ўрнатилган ва барча кўп қаватли уйлар олдига замонавий ахлат қутилари ўрнатилди.
“Обод турмуш” МФЙ ҳудудидаги жами 36 та кўп қаватли уйларнинг том қисмилари мукаммал таъмирланиб, 4 та уйларнинг том қисмларини таъмирлаш бўйича “Опен бюджет” дастурида ғолиб бўлиб, хозирда 23, 29, 25, 51-кўп қаватли уйлар лойиҳа смета хужжатлари таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ЛОТ эълонига қўйилган. Лойиҳа қиймати 600 млн. сўм.
Бундан ташқари, Нурафшон шаҳар “Обод турмуш” МФЙ “Шон-Шухрат” кўчасидаги 26 та кўп қаватли уйларга иссиқлик тизимини яхшилаш мақсадида 2 млрд. 800 млн. сўмлик лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, хозирда “Ozoda MRT” MCHJ томонидан 26 та уйларга замонавий типдаги иситиш қозонлари ўрнатилмоқда ва хонадонларга иситиш тизими қувурлари ўтказиш ишлари олиб борилмоқда
Шунингдек, “Обод турмуш” МФЙдаги 67-кўп қаватли уйнинг канализация фасад ва том қисмлари қайта реконструкция қилинди ва “Обод турмуш” МФЙнинг “Шон-шухрат” кўчаси кўп қаватли уйлари ён атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жами 585 та хонадонлар мавжуд бўлиб, 2869 нафар аҳоли яшаб қелмоқда ва махаллани ободонлаштириш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш масадида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, “Ахтам Саҳоба” кўчасига 900 метр, “Суғдиёна” кўчасига 600 метр янги асфальт қоплама ётқизилган, жами 79 та янги темир бетон электр таянч устунлари ўрнатилди, маҳалланинг “Наврўз” кўчасига 7 та, “А.Сахоба” кўчасига 12 та, “Ёшлик” кўчасига 10 та, “Тошкент йўли” 2-тор кўчасига 4 та, “Суғдиёна” кўчасига 13 та тунги чироқлар ўрнатилган.
Махалланинг 800 метр ички зовурлари тозаланди ва 3 та куприк янгидан қурилди.
“А.Сахоба” кўчасига 500 метр, “Ёшлик” кўчасига 630 метр, “Тошкент йўли” 2-тор кўчасига 400 метр, “Янги Шарқ Гули” кўчасига 350 метр, “Шифокорлар” кўчасига 400 метр янги ичимлик суви тармоқлари ўтказилди ва барча кўчаларга тўлиқ шағал тош қоплама ётқизилган.
“Суғдиёна” кўчасига 1 та янги трансформатор ўрнатилган ва “Шарқ Гули” кўчасидаги 1 та трансформатор мукаммал таъмирланган, 1 км. янги электр тармоқлари тортилган.
Махалла худудида жойлашган Нурафшон шаҳар марказий Тиббиёт биралашмасига 500 млн. ва Шаҳар болалар шифоҳонасига 200 млн. сўмлик жами 700 млн. сўмлик замонавий тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилган. Тиббиёт бирлашмаси барча бино ва иншоотларидаги иссиқлик қувурлари, ичимлик суви қувурлари ва иссиқ сув узатиш қувурлари “Опен бюджет” дастури томонидан ажратилган 340 млн. сўмга мукаммал таъмирланган ва “Шифокорлар” кўчасига 700 метр канализация тармоғи ўтказилган.
2022 йилнинг ўтган даври давомида сектор раҳбари ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Жумладан, ўрганишларда аниқланган ва аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш борасида сектор ҳудудидаги яроқсиз ҳолга келган ички йўлларига 1.1 км ички йўллар таъмирланди.
Хусусан, “Қумариқ” МФЙда 1,0 км, ички йўлларга шағал ётқизилди.
Прокурор ташаббуси билан “Қумариқ” МФЙнинг Сада ва Чорвадор кўчасига 500 метр янги сув тармоғи ўтказиб берилди.
Муқумий МФЙга хозирда умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмлик 3.2 км. ичимлик суви тармоғи тортиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Download 22.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling