ҲАЛҚали йигириш машинасида ип узилишлар сонини камайтириш имкониятлари phD. ЭркиновЗ. Э., т ф. н., доц. Мирзабоев Б. С


Download 1.01 Mb.
bet1/3
Sana04.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1327911
  1   2   3
Bog'liq
ҲАЛҚАЛИ ЙИГИРИШ МАШИНАСИДА ИП УЗИЛИШЛАР СОНИНИ КАМАЙТИРИШ (НамМТИ тайёр)


ҲАЛҚАЛИ ЙИГИРИШ МАШИНАСИДА ИП УЗИЛИШЛАР СОНИНИ КАМАЙТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


PhD. ЭркиновЗ.Э., т.ф.н., доц. Мирзабоев Б.С.,
катта ўқит.Содиқов Р.А., асс. Мирзабоев Ж.Б.
Наманган муҳандислик-технология институти
e-mail: zokirshoh_77@mail.ru тел: +99891-186-16-44


Мақолада ишлаб чиқариш шароитида ип йигириш машиналарини иш унумдорлигини ошириш, ип сифатини яхшилаш, ипларни узилишлар сонини камайтириш, уни келиб чиқиш сабаблари баён этилган. Корхонада, ишлаб чиқариш шароитида FA – 516 русумли ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбобининг кўрсаткичларини ўзгартирмаган ҳолда турли клипсалар ўрнатилиб, ипларнинг узилишлари назорат қилинди. Олинган натижалар таҳлилига кўра, ҳалқали ип йигириш машиналарининг чўзиш асбобларига Polaris фирмаси томонидан ишлаб чиқилаётган клипсаларни ўрнатиш тавсия этилди.


Данная статья посвящена изучению причин обрывности пряжи на прядильных машинах и их уменьшению, увеличению качества вырабатываемой пряжи, а также повышению производительности машин. Исследования проводились в производственных условиях, не изменяя параметры вытяжного прибора кольцепрядильной машины марки FA-516, устанавливая клипсы различных фирм. В результате анализа проведённых исследований рекомендуется использовать на вытяжных приборах прядильной машины клипсов выработанных фирмой Polaris.


This article is devoted to the study of the causes of the breakage of yarn on spinning machines and their reduction, increasing the quality of yarn produced, and also increasing the productivity of machines. The investigations were carried out in production conditions, without changing the parameters of the exhaust device of the ring-spinning machine of the brand FA-516, installing clips of different firms. As a result of the analysis of the conducted researches, it is recommended to use clips produced by Polaris on the spinning machines of the spinning machine.

Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда уларнинг сифатини таъминлаш асосий вазифалардан биридир. Турли мақсадларда ишлатиладиган тайёр маҳсулотнинг сифатини таъминлаш учун ип йигиришда узилишлар сонини камайтириш ип сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Кейинги йилларда йигириш машиналарини такомиллаштириш ва модернизациялашда сезиларли кўрсаткичларга эришилмоқда.


Йигириш жараёни маҳсули ҳисобланган ип ишлатилишига, қўлланилаётган хомашё турига ва йигириш усулларига қараб бир-биридан фарқланади. Ипнинг пишитилиши ва истеъмолчи буюртмасига қараб хомашё танланади. Шунингдек истеъмолчи талаблари асосида ипнинг сифати баҳоланади. Истеъмолчи талабини қондириш мақсадида турли қўшимча ишлар бажарилади. Ип хоссалари хомашё хоссаларидан ташқари технологик ускуналар ишининг муқобиллашганига ҳам боғлиқдир. Шуни таъкидлаш лозимки, турли йигириш усулларда бир хил хом ашёдан турлича хоссаларга эга бўлган ип олиниши мумкин.
Дунёда ишлаб чиқарилаётган ипнинг 85 % ҳалқали йигириш машинасида олинган ип улушига тўғри келиб, бу борада ҳалқали усулнинг устиворлиги таъкидланади [1]. Демак, бошқа усуллар улушига 15% ип тўғри келади. Ҳар бир усулнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Ҳалқали йигириш машинаси айланишлар частотасининг ошиши технологик зарурат бўлиб, югурдак тезлигига, ипнинг узилиш даражасига ва йигирилаётган ипнинг чизиқли зичлигига қараб ўзгаради, яъни йигириш тезлигини чекловчи омиллардан устивори ипнинг сифат кўрсаткичидир. Агар ип ўта равон бўлса, пишиқлиги бўйича ўзгаришлар минимал даражадалиги туфайли унинг баллондаги таранглиги кам ўзгариб узилмайди. Шунинг учун ҳам мазкур муаммо мутахассисларни илгаридан қизиқтириб келади2.
Илмий тадқиқот ишида ишлаб чиқариш шароитида йигириш машиналарини иш унумдорлигини ошириш, ип сифатини яхшилаш мақсадида замонавий машиналарда ип узилишлар сонини янада камайтириш, уни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда йигириш машиналари ишини тадқиқ этиш мақсад қилиб олинди.
Ҳозирги кунда ишлатилаётган ҳалқали йигириш машинасининг прототипи 1830 йилда яратилган бўлиб, унинг тузилиши ўзгариб такомиллаштирилиб келинмоқда [3].
Республикамиз йигирув корхоналари жаҳонга машҳур «Ритер» (Швейцария), «Цинзер» (Германия), «Марзоли» (Италия) фирмаларида ишлаб чиқарилган тезкор, серунум йигириш машиналари мамлакатимиз корхоналарида самарали ишлатилмоқда. Бу машиналарда урчуқлар сонининг кўплиги (1000-1800), деталларни тайёрлаш аниқлигининг юқорилиги ҳамда тўлган найчаларни чиқариб, бўш найчаларни урчуқларга кийгизишни автоматик бажарувчи мосламалар мавжудлиги билан эътиборлидир.
Республикамиз қўшма корхоналарида ўрнатилган ҳалқали ип йигириш машиналари орасида Германиянинг Цинзер фирмасининг ҳалқали йигириш машиналари кенг тарқалган. Ҳалқали йигириш ютуқларини таъкидлаб, пиликлаш ва йигириш машиналарини туташтириб, пиликка тўла ғалтакларни транспортировка қилиб, ипни роботлар ёрдамида улаш амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ипнинг 1000 та урчуққа тўғри келувчи узилишлари 20 тани ташкил этмоқда. Урчуқларни индивидуал ҳаракатга келтириш тангенциал ҳаракатлантиришга нисбатан электр энергияси истеъмолини 30-50 % га камайтириб, шовқин даражасини 10 дБ га пасайтириши таъкидланади [4, 5].
Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу тадқиқот ишида чўзиш асбобидан чиқаётган бурам учбурчагини ростлаш, чўзиш асбобининг пилтачага таъсирини камайтириш мақсадида “клипса” қурилмасидан (1-расм) фойдаланиш ва уни ип узилишлар сони ва сифатига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш режалаштирилди.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling