ҲАЛҚали йигириш машинасида ип узилишлар сонини камайтириш имкониятлари phD. ЭркиновЗ. Э., т ф. н., доц. Мирзабоев Б. С
-расм. Ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбоби
Download 1.01 Mb.
|
ҲАЛҚАЛИ ЙИГИРИШ МАШИНАСИДА ИП УЗИЛИШЛАР СОНИНИ КАМАЙТИРИШ (НамМТИ тайёр)
2-расм. Ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбобикўрсаткичларини ростлашХитойнинг тўқимачилик машиналари учун қисмлар ишлаб чиқарувчи Polaris фирмаси FA русумдаги ва Riter фирмасининг ҳалқали йигириш машиналари чўзиш асбоби ўрта валигига маҳкамланадиган турли ўлчамдаги клипсалар ишлаб чиқармоқда. Бунда клипсаларнинг модели ва ўлчами хом ашё турига, пиликнинг чизиқий зичлигига, чўзиш асбоби босим кучи миқдори ва ипнинг чизиқий зичлигига боғлиқ тарзда олиниши ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилади [6]. Корхонада ишлаб чиқариш шароитида 30та чўзиш асбобига клипса ўрнатилди. Бунда 10 симсиз клипсалар (3-расм), 10 тажриба сифатида ясалган клипсалар (4-расм) ва 10та фирма томонидан тавсия этилган клипсалар (5-расм) чўзиш асбобига (6-расм) ўрнатилди.
6-расм. Тажриба учун чўзиш асбоби ўрта валигига клипсаларнинг ўрнатилиши Фирма тавсияси бўйича симсиз ва симли клипсалар ўрнтишда чўзиш асбоби кўрсаткичлари ўзгартирилмади. Тажриба сифатида ясалган клипсада чўзиш асбоби параметрлари ростланди ва тажрибалар 3 смена давомийлигида назорат қилинди. Турли клипсалар ўрнатилган чўзиш асбобидан чиқиб, йигирилиш жараёнида ипларнинг узилишлари ўрганилди. Узилишлар сонини таҳлил қилишни осонлаштириш мақсадида натижаларни гистограмма шаклида келтирамиз (7-расм). 7-расм. Тажриба давомида ипларнинг узилишлар сони Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган клипсаларга нисбатан Polaris фирмаси клипсалари ўрнатилганда узилишлар сони 40%га, тажрибавий клипсалар ўрнатилганда эса узилишлар сони 23%га камайганини кўришимиз мумкин. Бу машиналар иш унумдорлигини оширишда ва айниқса, ипнинг сифатини оширишда катта аҳамият касб этади. Адабиётлар Штальдер Герберт. Развитие разных способов прядения. Текстильная промышленность. – Москва, 1990. №7. – С. 11. Сотвалдиев К. Йигириш машиналарида ипнинг узилиши ва унга таъсир этувчи омилларни таҳлили. Магистрлик диссертацияси. Наманган. 2017й. Бобожонов Х.Т. «ZINSER» ҳалқали йигириш машинаси параметрларини муқобиллаб ип хоссаларини яхшилаш. Номзодлик диссертацияси. – Тошкент: ТТЕСИ, 2011. - 134 б. Достижения в области кольцевого прядения. Реф. сбор. Текстильной промышленности – Москва, 1990. -№8. - С. 16. Совершенствование кольцевого прядения. Реф. сбор. Текстильной промышленности – Москва, 1990. -№10. - С. 9. Polaris фирмаси проспекти Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling