1-расм. Ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбобига ўрнатиладиган клипса қурилмаси
Тадқиқотларни кўрсатишича ҳалқали ип йигириш машиналаридаги ип узилишларини 70-80% пилтачани чўзиш асбоби олд цилиндридан (эшим бўсағасида) оқиб тушиш ёйида содир бўлар экан.
Буни қуйидагича изохлаш мумкин, ип ушбу зонада ип ўтказувчи қисмларни эшим тарқалишига кўрсатадиган қаршилиги туфайли минимал пишиқликка эга бўлади. Яна бир сабаб баллонланаётган ип тебраниши ушбу зонадаги ип узилишларига салбий таъсир қилади.
Тадқиқот ишининг обеъкти ҳалқали йигириш машинасида ип узилишлар сонини камайтириш орқали ип сифатини яхшилаш бўлиб, бунинг учун чўзиш асбобида клипсалардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Клипсанинг вазифаси олд валик босим кучини камайтириш, толаларнинг тартибли ҳаракатланишини назорат қилиш ва ипнинг чизиқли зичлик бўйича нотекислигини камайтириш.
Тажрибалар давомида ҳалқали йигириш машинаси чўзиш асбобидаги ўрта валикларга турли ўлчамдаги клипсалар маҳкамланиб, уларнинг ип узилишлар сони ва ип сифатига таъсири ўрганилади. Тажрибалар ўтказиш мақсадида олинган толаларнинг хоссалари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Тажриба учун олинган толаларнинг хоссалари
№
|
Кўрсаткичлар
|
Тола хоссалари
|
|
Толанинг селекцион нави
|
C-6524
|
|
Тола типи
|
5
|
|
Тола сорти
|
2
|
|
Тола синфи
|
Яхши Ўрта
|
|
Микронейери, Мic.
|
4,8
|
|
Намлиги, %
|
5,4
|
|
Чиқинди миқдори, %
|
2,7
|
Корхонада тажриба ўтказиш учун FA – 516 русумли ҳалқали йигириш машинасининг чўзиш асбобига клипса ўрнатиш учун қайта ростланди (2-расм). Тажрибалар ўтказишда муаллиф [3] ва корхона тажриба ва тавсияларидан келиб чиқиб, урчуқнинг айланишлар частотаси 15000 мин-1 қилиб олинди. Бу корхона ишлаб чиқариш жараёнига мослиги сабабли узилишлар сонини ва ип сифатини ўрганиш ва таққослашда қулайлик келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |