Тамаки баргига дастлабки ишлов бериш


Download 24.75 Kb.
bet1/3
Sana08.02.2023
Hajmi24.75 Kb.
#1168863
  1   2   3
Bog'liq
ТАМАКИ БАРГИГА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШ


ТАМАКИ БАРГИГА ДАСТЛАБКИ ИШЛОВ БЕРИШ


7.1. Тамаки баргини дастлабки намлаштириш.
7.2. Тамаки баргларини навларга ажратиш ва ишлов
бериш усуллари.
7.3. Тамаки тайёрлаш пунктларида, хома шёни қабул қилишни
ташкил этиш.


7.1. Тамаки баргини дастлабки намлаштириш.

Тамаки баргларига ишлов беришда, барглар ўзида 18-20 % нам сақласа ишлов бериш учун анча қулай бўлади.


Ўзбекистон шароритида ҳавонинг нисбий намлиги жуда паст бўлганлиги сабабли, қуритиладиган тамки сортларга ажратишдан олдин намланади. Тамакини намлашда оддий ер тўла ёки ярим ер тўла типида қурилган бу\хоналардан фойдаланилади. Тамаки баргини осишдан бир неча кун илгари бу\хонага сув солиб қўйилади. Тамаки баргини намлаштириш оддий ер тўлада ёки ярим ертўла шароитида бу\хоналарда қуритиш мумкин бўлади. Бунинг учун бу\хонага сув сепиб қўйилади. Бу\хонанинг ҳамма деворлари ёпиқ бўлиши керак бўлади. Тамаки баргларини намлашда ҳаво намлиги 85 %дан ошмаслиги керак.
Бу\хонада тамакини тўлиқ намланганлигини билиш учун барг қўлда \ижимланади, шунда барг ўз ҳолига яна қайтса, намлаш тўхтатилади, агар барг ўз ҳолатига қайтмаса, демак, намлик даражаси юқори бўлишини белгилайди. Бундай ҳолда бу\хона шамоллатилиб, кейин тамаки навларига ажратилади. Агар \ижимланганда барг майдаланиб кетса, баргни намлаш яна давом эттирилади. Намлаштиришдан сўнг барг намлиги 12-17% орасида бўлииш керак бўлади. Тамакини намлаш 4-5 сутка давом эттирилади. Ўзбекистон шароитида тамакини намлаш жараёни 4-5 сутка давом этади. Охирги вақтларда тамаки баргини қуритишда механизациялашган қурилмалардан фойдаланилмоқда (СТГ-1, 5), КВ-200 тизимидан фойдаланилмоқда.


7.2. Тамаки баргларини навларга ажратиш ва ишлов
бериш усуллари.

Ферментацияланган тамаки давлат стандарти бўйича навларга ажратилади ва тойланади. ГОСТ-8037-77 бўйича тамаки хомашёси ботаник навларга кўра 5 турга бўлинади.


Товар навига ажратишда, баргларни пишганлиги, ранги, зарарланганлиги, шикастланганлиги, намлиги ҳисобга олинади.
I-Дюбек-2888 нави хомашё туркумланишига кўра 1-турга, Американ-287 С нави эса 4 турга киритилади. қуритилиб намлаштирилган тамаки барги Гост-8073-77 га асосан 4 - товар навига ажратилади.
Тамаки хомашёсини давлатга топшириш пайтида унга қайтадиган усуллар билан ишлов берилади.
1. Баргни ипдан су\ириб олмасдан ишлов бериш .
Асосий товар навига мансуб бўлмаган барглар ипдан су\ириб олиниб, алоҳида қўйилади. Кўлган барглар зичлаштириб, ип тойнинг узунлигига тенг қилиб қирқилади.
2. Стас усулида барглар ипдан су\ириб олиниб текисланади.
3.Басма усулида ишлов бериш, бунда текисланган баргларни жойлаштиришда барг ўзига кейинги баргнинг ўзаги ёнидан жойлаштирилиши лозим бўлади.
4. Оддий усулда ишлов бериш тамаки барглари ипдан бўшатилиб, товар навларига ажратилади.
Бу усулда тамакига ишлов бериш оддий ва кам меҳнат талаб қилади.
Ўзбекистондаги тамакичилик хўжаликларида тамаки хомашёсига асосан оддий усулда ва қисман «стас» усулида берилади.
Баргни қуритиш жараёнида у қорайиб қолса ва баргни қорайган қисми узилган барглари ҳам нотў\ри ташиш ва дасталанмасдан ортиш мўрт бўлиб қолса, бундай барг куйган барг бўлиб ҳисобланади.
Янги узилган барглар ҳам нотў\ри ташиш ва дасталанмасдан ортиш натижасида эзилади. Бундай барглар қуригандан кейин ҳам қораяди. Куйган ва эзилиб қорайган барглар фақат 4 навга қабул қилинади. Йиртилган ва дўл таъсирида тешилган барглар механик шикастланаган барглар ҳисобланади. Ҳамма товар навларга ҳам совуқ урган, мо\орланган, чириган ва бегона ҳидга эга бўлган барглар қабул қилинавермайди.
Шу нарсага эътибор бериш керакки, навнинг белгиларини аниқлашда бутун той эмас, балки ҳар бир баргнинг белгилари ҳисобга олинади.



Download 24.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling