2-laboratoriya ishi пахта толасининг намлигини аниқлаш ишнинг мақсади


Download 144.58 Kb.
bet1/3
Sana04.05.2023
Hajmi144.58 Kb.
#1426272
  1   2   3
Bog'liq
2-LAB


2-LABORATORIYA ISHI
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ НАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Ишнинг мақсади:
Тўқимачилик маҳсулотларини бевосита ва билвосита усуллар билан намлигини аниқлашни ўрганиш.
Топшириқлар:
1. Қуйида келтирилган ибораларнинг таъриф ва қоидалари ёзилсин:
-ҳавонинг нисбий намлиги;
-тўқимачилик маҳсулотлари намлиги;
-ҳақиқий намлик;
-белгиланган (кондисион) намлик.
2. Пахта толасини намлигини аниқловчи ускуналар билан тарнишиб, ишлаш усули ўрганилсин;
3.АК-2 ваТЭВ-1 намликни. аниқловчи ускуналарнинг тузилиши ва уларда намликнинг аниқлаш йўли ўрганилсин.
4.Намликни аниқлашга доир масалалар йечис ҳўрганилсин.
Ишни бажарнш тартиби:
Пахта толасидан приборлар учун намуна тайёрлаб, АК-2 ва ТЭВ-1 ускуналарида синов ишларини ўтказинг ва натижаларни тегишли жадвалларга ёзиб, иш юзасидан ҳулоса ёзинг.
Ҳавонинг нисбий намлиги W-ҳавонинг ўзига сув буғларини тортиш хусусиятлари. Психрометр асбоби билан аниқланади.
Тўқимачилик маҳсулотларининг намлиги W-атроф муҳитнинг намлиги ва ҳароратга қараб материалнинг намлиги ўзгаради.
Толаларнинг намлиги уч хил бўлади ҳақиқий, муътадил ва кондисион намлик:
Ҳақиқий намлик Wхак - тажриба йўли билан қуритиш уску-наларда аниқланган намлик. Тола таркибидаги сув массасининг қуруқ массасига нисбати толанинг ҳақиқий намлиги деб аталади.

mҳ- толанинг бошланғич массаси, г; mқ-толанинг қуритилгандан кейинги массаси, г
Мўтадил намлик WҲ-материалнинг мувозанат намлиги бўлиб, яъни ҳаво ҳарорати 20°С ва нисбий намлиги 65 фоиз бўлган шароитдаги намлик.
Кондицион намлик /белгиланган/ WК-мўътадилланган шартли намлик бўлиб, ҳисоб ишлари учун ҳар бир маҳсулотга алоҳида қилиб, стандарт ва техник кўрсатмаларида белгилангандир.
Электр сиғимли намликни аниқловчи ТЭВ-1 ускуна билан тола намунасининг намлиги аниқлаш усули. Биринчи навбатда ускунанинг ишлаш тартиби ҳар томонлама текширилиб чиқилади. Унда ўлчаш дастаси 3 нолга қўйилиб, ўлчаш тугмачаси 7 босилади, шу билан биргаликда микроамперметр 5 кўрсаткичининг нол ҳолати текширилади. Агар кўрсаткич ҳаракатланган бўлса, даста 8 ёрдамида чапга ва ўнга ҳаракатлантирилиб нол ҳолатига олиб келинади.

12-расм.ТЭВ-1 ускунасининг шакли.
1-мурувват; 2-намуна солувчи камера; 3-конденсатор; 4-тола турини танловчи тугма;
5-тола турини кўрсатувчи пластинка; 6-микроамперметр; 7,К,R-микроамперметрни созловчи дасталар; 8-намликни кўрсатувчи шкала; 9-ишга тушириш тугмаси; 10-кўрсаткични ҳаракатлантирувчи дастак; 11-намликни аниқловчи кўрсаткич; 12-лампа.

Конденсатор 3 ичига оғирлиги 50 г дан иборат намуна бир текис қилиб жойлаштирилади. Намуна конденсаторга солингандан сўнг, даража кўрсаткич 4 тола турини кўрсатувчи пластинка 5 ни "Пахта" деб ёзилган жойга келтирилади. Шунда ўлчаш тугмачаси 10 буралади, шу вақтнинг ўзида агарда пахтада намлик бўлса, микроамперметр 6 да электр сиғими ўзгариб нолдан силжий бошлайди. Даста 10 микроамперметрнинг кўрсатиши олдинги ҳолатига келгунча буралади. Ниҳоят ўлчов кўрсатгичи 8 дан толанинг намлик қиймати аниқланади. Олинган учта намуна натижаси бўйича ўртача қиймат ҳисоблаб топилади ва олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади.


1-жадвал.

Толанинг турлари

Ҳақиқий намлик, %

Намликнинг ўртача қиймати, %

1

2

3

Пахта толаси













Кимёвий тола
















Download 144.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling