Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида
-боб. Кўп квартирали уйни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш
Download 88.78 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 5152
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-модда. Кўп квартирали уй кенгаши
6-боб. Кўп квартирали уйни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш
24-модда. Кўп квартирали уйни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш тўғрисида қарор қабул қилиш Агар умумий йиғилиш томонидан кўп квартирали уйни бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш усулини танлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, шу йиғилишнинг ўзида мазкур уйдаги жойларнинг мулкдорлари орасидан кўп квартирали уйнинг кенгаши сайланади. Кворум мавжуд бўлмаган тақдирда ташаббускорлар умумий йиғилиш ўтказиладиган янги санани тайинлайди, ушбу умумий йиғилиш бўлиб ўтмаган пайтдан эътиборан камида қирқ саккиз соатдан кейин ва ўттиз кундан кечиктирмай чақирилиши мумкин. Жойларнинг мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бевосита бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарор жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг умумий йиғилишида ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар мулкдор умумий йиғилишда шахсан иштирок эта олмайдиган бўлса, у кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги масала юзасидан умумий йиғилиш ўтказилгунига қадар, йиғилиш ташаббускорига мулкдорнинг мазкур масала бўйича фикрини акс эттирувчи ёзма шаклдаги аризани топшириш йўли билан овоз беришга ҳақли. Кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилганда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича уй-жой-коммунал соҳасидаги ташкилотлар билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида кўп квартирали уй кенгашининг Раиси томонидан тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда кўп квартирали уйнинг мулкдорлари номидан жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши ваколат берган бир ёки бир неча жой мулкдори иштирок этишга ҳақли. 25-модда. Кўп квартирали уй кенгаши Кўп квартирали уй кенгашининг аъзолари сони жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида камида уч нафар шахсдан иборат таркибда белгиланади. Кўп квартирали уй кенгашининг аъзолари сони ушбу уйда мавжуд бўлган кириш йўлаклари, қаватлар, жойлар сони ҳисобга олинган ҳолда умумий йиғилиш қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уй кенгаши: умумий йиғилиш қарорларининг бажарилишини таъминлайди; умумий мол-мулкдан, шу жумладан кўп квартирали уйга туташ ер участкасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги таклифларни умумий йиғилишга муҳокама қилиш учун киритади; кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатишга доир шартномалар лойиҳаларининг муҳокамасини ўтказади; умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилиши ва (ёки) ишлар бажарилиши сифати устидан назоратни амалга оширади; амалга оширилган ишлар тўғрисида умумий йиғилишга ҳисобот тақдим этади. Кўп квартирали уй кенгаши, агар умумий йиғилиш қарори билан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, умумий йиғилишда ҳар йили қайтадан сайланиши лозим. Умумий йиғилишда кўп квартирали уй кенгашини қайта сайлаш тўғрисидаги қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаган тақдирда, кўп квартирали уй кенгашининг ваколатлари яна шу муддатга узайтирилади. Кўп квартирали уй кенгаши ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда умумий йиғилиш томонидан муддатидан олдин қайта сайланиши мумкин. Download 88.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling