Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарблиги


Download 120.59 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi120.59 Kb.
#1482903
  1   2   3
Bog'liq
М.Рашидов 3-шўъба


ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Рашидов Мэлс Каримович
PhD, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети доценти
Аннотация: Мақолада асосан мамлакатимиз минтақаларида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарни ташкил этиш бўйича сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ишлар, бу ишларнинг мамлакатимиз тараққиётига таъсири, шу билан бирга эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарда дуч келинаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар: эркин иқтисодий зона, кичик саноат зонаси, бошқарув тизими, жойлаштириш, инвестор, молиявий ҳисобот, халқаро стандартлар.
Эркин иқтисодий зоналар бўйича жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркинлик, мустақиллик, дахлсизлик нафақат давлатга, шахсга, инсонга айни бир пайтда, илғор технологиялар яратаётган интеллектуал доираларга, ишлаб чиқариш корхоналарига, бутун бир минтақалару меҳнат жамоаларига ҳам сув ва ҳаводек зарур экан, деган хулосага олиб келади- инсонни.
Ўзбекистон Республикасида маълум бир минтақаларни ривожлантириш, ишни ташкил этишнинг ҳудудий мукаммал усулларини жорий этишга йўналтирилган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун бундан қарийб 27 йил муқаддам, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган эди. Лекин у ўзининг жадал ривожланиш даври, вақти-соатини кутиб, 2008 йил 2 декабрда мамлакатимизда илк эркин иқтисодий зонани ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш борасида қонунни қабул қилинишига олиб келди. Мазкур қонунда келтирилган таърифга кўра эркин иқтисодий зона бу минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир[1].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 25-октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ, ҳозирда республикада 22 та эркин иқтисодий зона ва 410 дан ортиқ кичик саноат зоналари фаолият олиб бормоқда[2]. Бу ишлар айниқса, сўнгги йилларда изчиллик билан давом эттирилмоқда. Таъкидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгариш ва ислоҳотларга жуда ҳам муҳтож. Орқада қолиб кетдик, деб айтолмаймизу лекин шундай имкониятларга эга бўла туриб, илгарилаб ҳам кетганимиз йўқ.
Эркин иқтисодий зона, айрим ҳолларда, алоҳида ёки махсус иқтисодий зона (special economic zone) -ЭИЗ, бу-давлатнинг жадал ривожланишга мўлжалланган, бошқа минтақаларига нисбатан алоҳида юридик статусига эга бўлган чегараланган ҳудудидир. Мазкур минтақа ўз (миллий) ёки хорижий тадбиркорлар учун солиқ, божхона божи бўйича ва бошқа имтиёзларга эга бўлади. Бундай зоналарни ташкил қилишдан асосий мақсад давлатнинг, алоҳида минтақа ёки соҳаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муаммо бўлиб турган масалаларни ҳал қилишдан иборатдир.
Эркин иқтисодий зоналар ташкил этилгач катта капитал эгалари, тараққий қилган давлатлар хомашёга бой, ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларга инвестициялар кирита бошлади. Таъкидлаш жоизки, инвестициялар умуман мамлакатга эмас, балки аниқ бир минтақага, маълум бир мақсадда, замонавий бир маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат турини яратиш мақсадида киритиши лозим. Шунда мамлакатга нафақат инвестиция, балки юқори технологиялар, замонавий машина, модуль ва дастгоҳлар, малакали мутахассислар кириб келади, янги иш жойлари яратилади, хорижга экспорт қилинадиган маҳсулотлар, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқарила бошланади.
Эркин иқтисодий зоналар шунингдек, ишни самарали ташкил қилиш, уни бошқаришнинг янги прогрессив усулларини синовдан ўтказиш мақсадида, ишчи корхоналарини хомашё базасига яқинлаштириш, импорт ва экспорт қилиш, божхоналарда тўланадиган бож харажатларини камайтириш, маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш, пировард натижада минтақани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қила бошлайди.

Download 120.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling