1-маьруза бухгалтер касбининг тадрижий ривожланиши


Download 37.08 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi37.08 Kb.
#1560298
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маьруза


1-МАЬРУЗА


БУХГАЛТЕР КАСБИНИНГ ТАДРИЖИЙ РИВОЖЛАНИШИ.

Бухгалтерия ҳисоби ўзининг узоқ тарихига эга. Манбаларга кўра, ҳисобнинг пайдо бўлиши одамзотнинг вужудга келиши, улар ўртасида айирбошлаш муносабатларини юзага келиш даврларига тўғри келади. Айрим тарихчилар ёзишича, Хитойда ҳисоб 8000 йил олдин пайдо бўлган. Унинг фан сифатида вужудга келиш ватани сифатида Италия эътироф этилади. Профессор Я.В. Соколов бухгалтерия ҳисобини ривожланиш эволюциясини ўрганиб, уни 6 та босқичга ажратади (1.3-жадвалга қаранг).


1.3-жадвал
Бухгалтерия ҳисобини ривожланиш босқичлари



Босқич тартиб рақами

Давр

Босқичнинг характерли жиҳатлари

1-босқич

Эрамиздан олдинги 4000 йил олдин ва эрамизгача бўлган V –аср)

Ҳисобда кўзга кўринган ва фойдаланилган нарсаларнинг натурал ҳисоби юритилган, шу боис натуралистик босқич номини олган. Ушбу босқичда илк бор хўжалик факти ва инвентаризация тушунчалари пайдо бўлган.

2-босқич

Эрамиздан олдинги V –асрдан то 1300 йилгача)

Ҳисобда кўзга кўринган ва фойдаланилган нарсаларнинг пул бирлигида (қиймат) ҳисоби юритилган, шу боис қийматли босқич номини олган. Ушбу босқичда илк бор бухгалтерия аппарати пайдо бўлган, у иккита турга – патримонал (мол-мулк ҳисоби) и камерал (пул кирими ва чиқими ҳисоби). Ушбу босқичда бухгалтерия ҳисоби натурал ва пул ўлчов бирликларида юритилган.

3-босқич

1300- 1850 йиллар

Патримонал ҳисоб (мол-мулк ҳисоби)ни униграфик (оддий ёзув) ва диграфик (икки ёқлама ёзув)га ажратилиши юз берди, бухгалтерия ҳисоби счётлари типографияси (типларга ажратиш) содер бўлди, хусусий маблағлар счётлари (хусусий капитал, фойда ва зарарлар счётлари) вужудга келди. Икки ёқлама ёзув (диграфик ҳисоб) Европанинг барча далатларига тарқалди, бу бухгалтерия ҳисоби назариясини янада равнақ топишига имкон берди, XY – асрнинг охирига келиб, икки ёқлама ёзувга асосланган бухгалтерия ҳисоби назарияси Италияда узил-кесил шаклланди

4-босқич

1850- 1900 йиллар

Назарий-амалий босқич бўлиб, унда диграфик ҳисоб (икки ёқлама ёзувга асосланган ҳисоб) иккита йўналишда, яъни ҳисоб ёзувларига юридик куч бериш ва уларни иқтисодиёт манфаатларига мувофиқлаштириш йўналишида ривожланди. Ушбу тарихий даврда бухгалтерия ҳисобида счётларнинг илмий таснифланишига эришилди, дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоблашишлар ҳисоби учун мўлжалланган счётлар пайдо бўлди, шунингдек, метафизик счётлар (натижавий ва контрар счётлар) вужудга келди.

5-босқич

1900- 1950 йиллар

Бу босқич бухгалтерия ҳисобидаги сифат ўзгаришлар босқичидир. Айнан шу босқичда бухгалтерия ҳисобида ҳисоб юритиш ва балансшунослик йўналишлари, бухгалтерия ҳисоби таркибида молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби пайдо бўлди. Шунингдек, ушбу босқичда харажатлар ҳисоби ҳамда маҳсулот, иш ва хизматлар таннархини аниқлаш масалалари долзарб масалага айланди. 20 асрнинг бошига келиб махсус таннарх калькуляцияси назарияси пайдо бўлди.

6-босқич

1950 йилдан кейинги даврдан ҳозирги кунгача

Ушбу босқичда бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари бўлган молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби ўзининг предмети, методи, назарий ва методологик асосларига эга бўлган махсус фанлар сифатида шакллантирилди. Корпоратив бошқарув тизими, халқаро инвестициялар ролини кучайиши билан бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, халқаро стандартларга мос келувчи миллий стандартларни ишлаб чиқиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш ва халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик текширувларидан ўтказиш ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар ҳонузгача давом этмоқда.


Бухгалтерия ҳисоби тарихига бағишланган адабиётларда унинг ривожланишига оид қуйидаги йилнома ҳам келтирилган (1.4-жадвалга қаранг).


1.4-жадвал

Download 37.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling