1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин


-§. Вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш


Download 294 Kb.
bet8/13
Sana09.04.2023
Hajmi294 Kb.
#1345935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
392 13.05.2019

7-§. Вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари педагог кадрлари учун аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш
50. Вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари тузилади.
Вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари таркиби умумий ўрта таълим муассасалари бўйсунадиган вазирлик ёки идора ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Вазирлик ёки идора аттестация комиссиялари таркиби тегишли вазирлик ёки идоранинг соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси), Давлат инспекциясининг вакили (комиссия раисининг ўринбосари), ушбу таълим муассасаси раҳбари, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
51. Қуйидагилар вазирлик ёки идора аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
52. Вазирлик ва идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш учун ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари бўйсунадиган вазирлик ёки идора ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий бўлинма раҳбари (комиссия раиси), Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлими вакили (комиссия раиси ўринбосари), касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудида жойлашган вазирликлар ва идораларнинг тўғридан-тўғри тизимидаги таълим муассасалари иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.
53. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
54. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар аттестация комиссиялари таркибига киритилмайди.
55. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестация ушбу Низом талабларига ҳамда аттестация жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.
56. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасалари раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.
57. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига таълим муассасалари раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (мактабгача таълим ташкилоти методистлари) ва тажрибали педагог кадрлар киритилади.
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
58. Таълим муассасалари раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсия ва ҳужжатлар йиғмажилдларини тегишли аттестация комиссияларига тақдим этади.

Download 294 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling