Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олтинкўл туман туман кенгаши тасарруфидаги 9-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитасининг қўшма


Download 58.5 Kb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1204688
TuriКодекс
  1   2   3
Bog'liq
13 Менат низолари комиссияси


Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Олтинкўл туман туман кенгаши тасарруфидаги 9-умумтаълим мактаби
бошланғич касаба уюшма қўмитасининг қўшма
ҚАРОРИ
2015 йил 10 апрел № 9
2015 йил 10 апрел № 8/3о Жалабек қ


Меҳнат низолари комиссиясини тузиш тўғрисида.

Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган тартиблар асосида якка меҳнат низоларини ҳал қилиш ҳуқуқини таъминлаш, мактаб ишчи-ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ва эркинлигини, ҳамда ишчи-ходимлар томонидан меҳнат низосини, бевосита мактабда меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиш йўли билан ечиш имкониятини яратиш ҳамда 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ХIII-бўлим талабларини бажариш мақсадида 9-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси қўшма


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 262-моддасининг 1-банди ва 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ХIII-бўлим 1-бандига асосан институтда Меҳнат низолари комиссияси тузилсин.
Ўзбекистан Республикаси Меҳнат Кодексининг 262-моддасининг 4-бандига асосан ҳамда жамоа шартномасининг ХIII-бўлим 1-бандига биноан Меҳнат низолари комиссияси хар бир тарафдан уч вакилдан иборат тенглик асосида белгилансин.
Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Меҳнат Низолари комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин:
- Д.Абдурхимова – мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
- Г.Тешабоева – мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раис ўринбосари,
-Н.Усмонова – мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси Ижтимоий-иқтисодий химоялаш ишлар бўйича комиссияси раиси.
4. Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ижтимоий-иқтисодий химоялаш бўйича комиссияси раиси О.Эрғозиевага иш берувчи билан ҳамкорликда мактаб педагогик кенгаши ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси кўшма йиғилишида кўриб чиқиш учун 1 хафта муддатда «9-умумтаълим мактаби меҳнат низолари комиссияси» Низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилсин.
5. Иш берувчидан ўз тарафидан Меҳнат Низолари комиссияси таркибини тузиш, жамоа шартномасининг ХIII-бўлии 4-бандига биноан комиссия ҳужжатларини сақлаш учун зарур инвентарларни ажратиш сўралсин.
6. Меҳнат низолари комиссиясининг ваколатлари 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ХIII-бўлим 3-бандига биноан мазкур шартноманинг бутун даврида сақланиб қолади.
7. Мазкур қарорнинг ижро назорати мактаб диретори А.Атажонова ҳамда бошланғич касаба уюшма кўмитаси раиси Д.Абдурахимова зиммасига юклатилсин



Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling