Туйчиев Пардабойнинг «Келажак мактаби»


Download 1.49 Mb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1470647
  1   2   3
Bog'liq
Йил директор 6-мактаб




Жиззах вилояти Жиззах тумани ХТМФМТ
ва ТЭ бўлимига қарашли


6-сон умумтаълим мактаби директори


Туйчиев Пардабойнинг


«Келажак мактаби» мавзусида ёзган
КОНЦЕПСИЯСИ
Жиззах- 2015


Келажак мактаби






Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.


Ислом Каримов
Мен, Туйчиев Пардабой Махкамович 1963 йил 20 ноябрда Жиззах туманида тўғилганман. 1987 йилда Жиззах Давлат Педагогика Институти-
нинг математика мутахассислиги буйича институтни мувафақиятли якунлаганман. Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони совриндориман. 1987 йилдан бошлаб, дастлаб математика фанидан укитувчи, укув-тарбия ишлари буйича директор ўринбосари ҳамда 2009 йилдан бошлаб мактаб директори лавозимида ишлаб келмоқдаман. Педагогик фаолиятим 28 йилдан, раҳбарлик фаолиятим 7 йилдан иборат. Жиззах тумани Яхтанликлик махаласида жойлаш-
ган 6-сонли умумтаълим мактабида директор лавозимида ишлаб келмоқдаман.
6-сонли умумтаълим мактаби 1976 йилда ташкил топган. Мактаб 560 ўқувчи-
га мўлжалланган замонавий бинога эга. 2014-2015 укув йилида мактабда 35 та синф мавжуд бўлиб, жами 1054 нафар ўқувчи 2 сменада таълим олмоқда.
Мактаб 2005 йилда капитал таъмирдан чикарилган.
Мактаб, хар йили 120 нафар укувчини 1-синфга укувчи кабул килади. 8-10 нафар ўқувчиларни педагогик-психологик тест синовлари ёрдамида ўқувчиларни қабул қилади.



Ўқувчиларимизга 75 нафар устоз педагоглар ўз мутахассисликлари бўйича таълим – тарбия бермокдалар. Ўқувчиларимиз энг кўркам ва замонавий услубдаги биноларда, ёруғ ва шинам синфхоналарида таҳсил олмоқдалар. Компьютер синфлари, ўқув лабаратория хоналари энг замонавий жихозлар билан таъминланган. Мактабимни кайнар булок сувида ўхшатаман, ана шу булок чашмаларидан завқланасан киши. Юртбошимизнинг «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шаркона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси» деган ғояси асосида ёш авлодни чуқур билимли, замонавий дунёқараш эгаси қилиб ўстириш баробарида улар калбида эзгу туйгуларни парваришлаш , уларни Ватанга мухаббат, халкка садокат , миллий ва умуминсоний кадриятларга хурмат рухида тарбиялаш вазифаси таълим муассасамизнинг асосий устувор йуналишини касб этади .


Мактаб, таълим – тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимизда белгилаб кўйилган. Шу билан бирга бу кенг жамиятчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб - қувватлашни талаб қиладиган умуммиллий масаладир. Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргохларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлик деб биламан. Ўқитувчи дарсга кирар экан, қирк беш дақиқа ичида ўз олдига қўйган мақсадга яъни мавзуни ўқувчига етказа олишга ҳаракат қилади. Жонкуяр устозларимиз Халк таълими визирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Дарс муқаддас» тавсиялар мажмуаси асосида дарсга тайёргарлик кўриб, ёш авлодга дарс услубига қараб тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар, савол ва топшириқлар асосида дарс бериб уларни ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тайёрламоқдалар. Мактабда илғор ўқитувчиларнинг бой тажрибаларидан самарали фойдаланиш максадида «Устоз – шогирд» мактаби фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган. Фанга ва педагогик технологияларга оид методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллар, фотоальбомлар ва электрон дарсликлар билан таъминланган.

Очик дарслар ташкил қилиниб ўқитувчиларимизга зарур маслахатлар бериб борилмоқда. Ўқувчиларимизни сифатли таълим олишлари билан биргаликда уларда мустакил фикрлашни шакллантиришга алоҳида аҳамият берилмокда. Шунингдек ўқувчилар ўртасида «Сиз қонунни биласизми», «Ўзбекистон Ватаним маним», «Болалар конун ҳимоясида», «Қулликка рози бўлманг» , “Гиёхвандлик-аср вабоси” каби мавзуларида давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этиб борилади. Ҳар қандай меҳнат натижасига караб баҳоланганидек, ўқитувчилар ҳаракатлари билан ўқувчилар фан олимпиадалари, билимлар беллашувида ва бошқа танловларда вилоят, туман миқиёсида юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қилишмокда .


Мактабнинг ички мониторинг ишчи гурухи хар чорак якунида белгиланган жадвал асосида фанлар кесимида мониторинг назорати олиб боради. Олинган натижалар директор хузуридаги йигилишлар ва педагогик кенгашларда таҳлил этилиб борилди. Ўқув йили давомида шунингдек ўқитувчилар педагогик фаолиятининг мониторинги ҳам олиб борилди. Мазкур мониторинг жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратилди:

  • ўқитувчининг дарс рейтинги;

  • ўқитувчининг умумий ва педагогика соҳасидаги билими даражаси;

  • методик ишлар даражаси;

  • синфдан ташқари ишларни ташкил этиш ва олиб бориш даражаси;

  • тарбиявий ишлар даражаси;

  • меҳнат интизомига риоя қилиши;

  • топшириқларни бажариш интизоми;

  • фан кабинетини моддий-техник ҳолатини яхшилаш ва дидактик-методик материаллар билан тўлдириш борасидаги ишлари;

  • ўқитувчи фаолияти натижаларига кўра уни тақдирлаш ва жазолаш;

  • жамоатчилик ишларидаги фаоллиги.

Методик бирлашмалар бошчилигида ўқув йили давомида Халк таълими вазирлигининг 2009 йил 11 сентябрдаги «Умумтаълим муассасаларида «Фан ойликлари» ни ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида» ги 252- сонли буйруғига асосан -Фан ойликлари мунтазам равишда муайян ишлаб чиқилган тизим асосида юқори савияда ўқувчиларнинг фаол иштирокида ўтказилди.

Ойликларни ўтказиш жараёнида маънавий ва маърифий тадбирларга, ўзбек миллий аньана ва урф-одатларини, ўзбек буюк алломалари, олимларининг бой меросини ўрганиш ва тарғиб этишга катта эътибор қаратилди. Ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида ўтказилган анкеталар натижаси ўтказилган ойликлардан кимё, математика, биология ва физика ойликлари энг яхши ойликлар деб эътироф этилди.


Мактабда истеъдодли ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ва вилоят ва республика фан олимпиадаларида, кўрик танловларида мактаб ўқувчиларининг иштирокини натижавийлигини таъминлаш борасида кўпгини ишлар амалга оширилди. Ўқувчилар мактаб, туман, вилоят фан олимпиадаларида ҳамда кўрик танловларда катнашиб, пухта билим эгалари эканликларини намойиш этиб келмоқдалар
Мактабда ўқувчиларнинг жисмонан соғлом ва ривожланган бўлиб етишишлари учун ҳам бир қатор шароитлар яратилган. Жисмоний тарбия ўқитувчилари раҳбарлигида 5-9-синф ўқувчилари учун спортнинг футбол, волейбол, қўл тўпи, баскетбол, шахмат-шашка, турлари бўйича тўгараклар йил давомида мунтазам равишда фаолият олиб боришди ва уларга жами 205дан (25,7%) ортиқ ўқувчилар жалб қилинди. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг мактаб босқичи ниҳоятда юқори савияда ташкил этилиб, уларда 450 га яқин (53,4%) ўқувчилар қатнашдилар.
Шу билан бирга мактабда спорт йуналиши буйича хам ютуклар кам эмас. 9-А синф укувчиси Жабборов Муродхужа тенгдошлари орасида Республика микёсида футбол мусобақасида катнашаб совринли ўринни эгаллаб 1-даражали диплом билан такдирланди. Узбек жанг саънати спорт тури бўйича 3-синф ўқувчиси Нияткулов Лазиз, Гуломфозилов Ж, каби ўқувчиларимиз республика ва халқаро турнирларда иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллашмокда.
Кушикчилигимизнинг эстрада йуналиши буйича 5-синф укувчиси Турдикулов Хамид “Янги авлод” танловининг вилоят, республика боскичларида иштирок этиб республикада 1-уринни эгаллади ва 2015 йил феврал ойида Санк-Петрбург шахрида утказилган эстрада йуналишидаги танловда 1-уринни эгаллаб “Олтин кубог” сохиби булди. “Зулфияхоним кизлари” танловининг туман боскичида 8-синф укувчиси Низомова Наргиза иштирок этиб 1-уринни эгаллади.
Математика фани укитувчиси Сатторова Мадина “Йилнинг энг яхши фан укитувчиси” танловида туман боскичида 1-уринни эгаллаб вилоят боскичига йулланма олди ва вилоятда фахирли 2-уринни эгаллади.
Сир эмаски, бугунги кунда мактабгача ва мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш борасида мактабда 14 та тўгарак ташкил этилиб, ўқувчиларимиз кўпрок бўш вақтларини мана шу тўгаракларда ўтказмоқдалар.
Таълим соҳасига ахборот технологияларининг кириб келиши, таълимни тубдан қайта кўришни тақозо этади. Бундай ўзгаришлар даврида, таълимни қандай ташкил этиш лозим деган саволга жавоб бериш учун биз яқин келажак мактабини кўз олдимизга келтириш лозим.
Келажак мактаби лойихаси


Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling