Туйчиев Пардабойнинг «Келажак мактаби»


Download 1.49 Mb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1470647
1   2   3
Bog'liq
Йил директор 6-мактаб

Мактабни юқори малакали
кадрлар билан таъминлаш






Дарс муқаддас
Оила, махала,
мактаб ҳамкор



КЕЛАЖАК МАКТАБИ


лиги



Кутубхона –китобхонлар маданиятини шакллантирув
чи восита

Ўқувчиларда маънавиятни шакллантириш-
даги асосий мезонлар





Замонавий ахборот
Технологиялардан
фойдаланиш

Мустақилликниг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда ёш авлод таълим – тарбиясига давлат аҳамияти даражасида эътибор қаратилди.


«Таълим тўғрисида» ги Қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши ана шу эътиборнинг ҳаётдаги ифодасидир.
Бугун юртимизнинг олис қишлоқларида замонавий таълим методларининг ташаббускорлари бўлган изланувчан ўқитувчиларни етишиб чиқаётганлиги таълим соҳасида эришилаётган муваффақиятлари-мизни янада мустаҳкамлайди. Аммо хар бир илм масканимизда олий маълумотга эга бўлган, мутахассисларимизни етарли деб бўлмайди.
Дурадгор, темирчи, нонвой ўзи тайёрлаган маҳсулот учун маъсулият ҳис қилади. Ўқитувчи ҳам ўз касбининг моҳир устаси бўлиши ва маъсулият ҳис эта олиши учун аввало олий даргох юзини кўрмоғи , бу касбнинг нақадар - муқаддас касб эканлигини англамоғи лозим деб биламан .
Ҳозирги кунда ўкув юртларимизни битириб таълим - тарбия олиб чиқаётган ёшларимизнинг олган мутахассислиги ва тайёргарлиги кўп жихатдан замон талабларига жавоб бермаслиги кўзга ташланмокда. Олийгоҳларда таҳсил бераётган домлаларимиз, профессорларимиз, ўз мутахассисликлари бўйича тажриба алмашсалар мактабларимизга келаётган ёш ўқитувчиларимизда ишни яхши ташкил эта олиш, бошқарув даражаси ижобий кўрсаткичга эга бўларимди. Шу билан бирга олийгоҳни якунлаган мутахассис ўқитувчиларимизга мактабдан Устоз ўқитувчиларимизни бириктириш, бугунги «Устоз ва шогирд» мактаби анъанаси кадрларни мактабга жалб этишнинг асосий мезони деб биламан. Бугунги келажак мактабининг ҳар бир ўқитувчи юртбошимиз И.А.Каримов айтганларидек, дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлик бўлмайди. Қаердадир бўшлик пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади,- деб таъкидлаганидек улар ўз ўқувчиларилари билимидаги бўшликларни виждонан маъсулият билан тўлдира олишларига ишонаман. Тараққиёт меваси бўлган замонавий техналогия инсоннинг узоғини яқин қилиш мақсадида яратилган. Бугунги давр вакили ўз замонаси техналогияларидан фойдалана олмаслиги, уларни ўз ҳаёти касби ва ҳунарига тадбиқ этмаслиги нуқсон саналади деб биламан. Хозирги кунда ўқитувчи – педагогларимизни замонавий ахборот – коммуникация техналогияларидан фойдаланиши уларнинг махоратли педагог ва мутахассис эканлигидан далолат бермокда. Замонавий ахборот технологиясидан фойдаланиш келажак мактабиниг таълим мазмунини бойитишга, сифатини юксалтиришга хизмат қилади деб биламан. Ўқитувчи педагогларимиз замонавий техналогиядан унумли фойдаланиб, ўз малакаларини узлуксиз ошириб бормокдалар. Миллий таълим тизимимизга яқиндагина татбик этилган «Ўқувчининг электрон кундалиги» ва «Ўқувчининг электрон китоби» айни пайтда ота-она ва ўқитувчи эътиборига сазовор бўлмоқда.
Ўқувчиларни замонавий ахборот технологиясидан унумли фойдаланишига ишқибоз бўлиб, бугунги кунда уларнинг мустақил фикрлашига, оғзаки нутқларига эътиборимиз сал сусаймадимикан деб ўйлаб қоламан. Бугунги кун келажак мактаби ўқувчилари ҳар бир сохада, мустақил фикрлаш, компьютер саводҳонлиги, тартиб-интизом ва давомат сохасида хам биринчи булишлари лозим деб биламан .
Бунинг учун ўқувчилар ўртасида «Сиз қонунни биласизми?», «Қулликка рози бўлманг» , « Диний экстримизим ва терроризим – тинчлик ва тараққиёт душмани» мавзуларида суҳбат ва семинарлар ўтказилса фикрлаши ёд ғояларига қарши эътиборлари янада кучайтирилади. Шу билан компьютер техналогиясидан таълим жараёнида нотуғри ва ноўрин фойдаланиш холатлари ҳам ўз исботини топмоқда.
Бунинг ҳисботи ўқувчиларимиз компьютерда ҳар-хил жангари ўйинларни ўйнаб, онгига зид ғояларни сингдирмокда. Бундай салбий оқибатларни олдини олиш, ўқувчиларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш баробарида мактаб тўгаракларини тўғри йўлга қўйиш деярли мактабларда барча ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиб, уларнинг истеъдодларини турли жабхаларда кўрсата олсак, компьютер технологиясига амал қилган ҳолда фойдалансак Келажак мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ўз олдига қўйган мақсадга эришамиз деб ўйлайман.
Бугунги кун ўқитувчиси дарс бошланишидан олдин унга қандай тайёргарлик кўрмокда. Ҳар бир дарс ўқитувчи учун янги довон, ўқувчиларимиз учун совға бўлиши лозим. Бугуни кунда уқув йили бошида жорий этилган «Дарс муқаддас» мажмуаси ўқитувчининг дарсга тайёргарлигига алоҳида ўрин ажратишга яна бир туртки бўлмокда десак муболага бўлмайди.
Дарсга тайёргарлик кўраётган ўқитувчиларимизда дарс методларига эътибор даражаси талаб даражасида эмас. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги муайян қонун – коидалар асосида белгилаб қўйилган бўлмасада, унинг дарсга қай даражада тайёргарлик кўргани унинг дарс ишланмасида яққол кўзга ташланади. Ўқитувчиларимизга методик ёрдам кўрсатиш учун тажрибали устозларимизни бириктиришимиз лозим. Бу эса умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари зиммасига алоҳида вазифа юклайди. Аввало ҳар бир мактабда «Дарс муқаддас» мажмуасининг ҳар бир банди ўқитувчиларга тушунтирилмоғи, услуб бирлашмаларда таҳлил қилиниб аниқ вазифалар белгилаб олинмоғи лозим. Дарс ишланмасини кўздан кечириб, дарс ишламасида бирорта хатоликка йўл қўйган ўқитувчиларимизга методик ёрдам кўрсатилса барча машаккатли жараёнларда ижобий томонга силжиш қилган бўлар эдик.
Миллатнинг маънавий, мафкуравий юксакликка кўтарилиши ўқитувчиларга жуда-жуда боғлик деб биламан. Ҳар бир устоз қирк беш дақиқалик дарсига бор билимини, изланишини, меҳрини кўшиб утса фарзандларимиз иймонли, эътикодли, мустакиллигимизни мустаҳкамлайдиган, юртпарвар бўлиб етишишига иймоним комил .
Ўқитувчининг ўз касбига садоқат кўрсатиши, эзгу ишлар йўлида масъулият сезиб ибрат бўлишига интилиши унинг муқаддас бурчидир. Мактаб ўқувчисига, инсоннинг энг яқин дўсти ким, деган савол берилса албатта китоб деб жавоб беришини ҳеч биримиз эътироф эта олмаймиз. Китоб инсон ақлини пешлайди, дунёқарашини кенгайтиради. Юртимизнинг ҳеч бир илм даргоҳини китобсиз тасаввур эта олмаймиз.
Китоб ўқувчини ўқишга, ўргатишга, бадиий адабиёт билан ошно қилишга ўргатади. Бугунги кунда мактаб кутубхонаси томонидан ташкил қилинадиганган адабиётлар тарғиботи оммовий шаклларининг асосий масқади ўқувчиларда бирор бир фан соҳасида ёки мавзуга қизикишини шакллантириш ва уни изчил такомиллаштириб боришга каратилади. Мактабларда оммавий тадбирлар ўқувчиларимиз овоз чиқариб ўқиш, китоблар кўргазмаси, адабий ўйинлар, китобларни таҳлил қилиш каби хафталиклар ўтказиб борилади.
Овоз чиқариб ўқиш усули бошланғич синф ўқувчилари ўртасида жуда яхши самара беради. Ўқувчиларимиз китобхонлик маданиятининг шакллантиришининг яна бир шакли – бадиий асар таҳлили бўлиб, бу долзарб масалага бағишланган адабиётлар хақида ўқувчиларга маълумот беришдан иборатдир. Ҳуш, бугунги кун ўқувчиси мактаб кутубхонасидан қандай фойдаланмокда. Улар кутубхонага аъзодирлар, лекин олган китобларини мутоола қилаяптими, деган саволни барчамиз ўз-ўзимизга берайлик. Хозирги кунда ўқувчининг қўлида шеър ёки бадиий китоб ўрнига телефондан бўшамаётганлиги ҳаммамизга сир эмас. «Қуш уясида кўрганини қилади» деган нақлга асосланиб уйда ота-она бирорта газета ёки китоб уқиса ўз фарзандига ўрнак бўлармиди. Агар ўқувчига дарс жараёнида бугун телевизорда қандай телесериалини кўрдинг деб савол беришса, ҳеч иккиланмай ўйланмай телесериал тафсилотларини айтиб беради. Аммо, қандай эртак ёки бадиий китоб ўқидинг, десак ўқувчининг боши ерга эгилади. Кўпчиликка китоб ўқишни ўргатмаса ҳам бўлади, у қишининг ўзига боғлик. Кимнингдир китобга меҳри бўлак бўлса бунинг ҳеч уят жойи йуқ. Ўқувчи билан суҳбат қурар экансиз, унинг самимий сўзларидан, фикрлашидан унинг китобга ошно эканлигини билиб оламиз. Кутубхонада китобхонликни тарғиб қилиш, унинг инсон ҳаётидаги ўрнини кўрсата оладиган суҳбатлар, китоб марафонлари мактабларда кўпрок ўтказилса янада яхши бўларди. Ота – оналаримиз онгига оилада китобхонликни анъанага айлантириш, ойлик маоши олганида ўз фарзанди учун китоб дўконидан бир дона китоб танласа мақсадга мувофиқ бўларди.
Китобхонликни шакллантириш, болалар маънавиятини юксалтириш ҳар қандай эзгу иш оиладан бошланмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги 2005 йил 22 октябрдаги 262-сонли буйруғи билан мактабларда ота-оналар университетлари ташкил этилган. Баркамол авлодни тарбиялашда оила, мактаб ҳамкорлиги концепсияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2004 йил 25 февралдаги 26-сонли Ҳайъат мажлиси қарори билан тақдирланган. Ушбу концепсияда оила, махала, мактабнинг вазифалари, ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳала, мактаб ҳамкорлиги борасида йиллик иш режалар тузилиб, мактабларга ота-оналар йиғилишлари маҳалла оқсоқоли ва фаоллари билан бирга олиб борилади. Республикамизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмуни билан ота-оналар ўз вақтида хабардор этиб борилади. Аммо, хозирги кунда айрим ота-оналаримиз ўз фарзандларининг тарбиясига эътиборсиз бўлиб бораётганлигидан куз юма олмаймиз. Оилада миллий руҳ, соғлом муҳитни ва соғлом турмуш тарзини яратишда фарзандлар учун ота-оналарнинг ҳар томонлама ўрнак бўлишлари кераклигини уларга сингдириш ҳамда ўз фарзандларига ота-онага, она Ватанга ўз халқига муҳаббат туйғуларини уюштириш бўйича суҳбатлар уюштирмоғимиз лозим.
Юртбошимиз И.А.Каримов «Юксак маънавит енгилмас куч» асарида маънавият инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улгайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон – эътикодини бутун қиладиган, виждонини уйготадиган беқиёс куч унинг барча қарашларининг мезонидир десак, менимча тарихимиз ва бугуни ҳаётимизда ҳар томонлама ўз тасдиғини топиб бораётган ҳақиқатни яққол ифода этган бўламиз деб эътироф этганлар. Ҳаммамизга маълумки муқаддас китобларимизда буюк ва мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо ҳалол меҳнат билан яшашга, мардлик, саҳоват ва камтарликка чақиради.
Бугунги кунда таълим масканларимизда «Миллий истиклол ғояси ва маънавият асослари» фани дарс жадвалларига киритилиб, ўқувчиларимиз маънавитига барчамизнинг масъул эканлигимизни ўқтириб келмокда. Ўқувчиларга ўз Ватанимизга содиқ бўлиб, буюк аждодларимиз ва бугунги замондошларимизнинг шарафли ва масъулиятли ишини давом эттирмоғи, шу муқаддас заминда муносиб фарзанд бўлмоқчи бўлса, бу илмни ҳар томонлама чуқур ўрганиши лозимлигини ўргатиб бормокдамиз.
Ўқувчига хулқ одоб – маънавит негизи эканлигини ҳар бир инсоннинг маънавий қиёфаси аввало унинг ҳулқи ва одобида кўриниши ҳақида ҳулқ ва одоб эса ўз ичига жуда кўп нарсани қамраб олиши хақида маърузалар қилиб борилмоқда. Бугунги келажак мактаби ўқитувчи ва ўқувчисида маънавият қандай шакилланган деган саволга мен қуйидагича жавоб берган бўлар эдим. Масалан, инсонни безайдиган, уни атрофдагиларга чиройли кўрсатадиган белги унинг тили ҳисобланади. Куча – куйда юрар эканмиз айрим ўқувчиларимиз гуё атрофда улардан бошқа ҳеч ким йуқдек овозларини баланд кўтариб хазиллашишга тушадилар, ора – сира уятли ҳакоратли сўзларни, ҳакоратли ибораларни ишлатишдан ҳам тойишмайди.
Гап шундаки, биз Шарқ халқлари сирасига кирамиз. Бунга биз одоб –аҳлок, уят, иффат, ҳаё сингари чинаккам инсоний фазилатларни улуғловчи инсон бўлиб етишимоғимиз лозимлигини ва шундагина Келажак мактабида Кумушбиби ва Барчинойдек қизлар, Алпомиш ва Отабекдек йигитлар кўплаб топилади. Мен бугунги озод ҳаётимизни қадрлаб ўз келажагига катта умид билан интилаётган келажаги бор мамлакатда яшаётганлигимдан фаҳрланаман ва келажак мактабини юқорида кўрсатилган лойиҳадек тасаввур қиламан. Мен ўз сўзимни юртбошимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият енгилмас куч » асаридаги ушбу жумлалар билан якунламоқчиман.
«Биз ҳалқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор кўч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи ҳеч шубҳасиз беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йуқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак муқаддас қадриятимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир – оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.»







Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling