Асосий мезонлар
Download 14.87 Kb.
|
bikfiМен Рихсиева Дилафруз Олмазор тумани Фаробий кўча Дуторчи тор кўча 12 уйда яшайман. 3 нафар фарзандим бор. Касбим тикувчи. Хозирда уй бекасиман. Ёшлигимдан хотира,тез кўпайтириш ва инсон миясининг ҳадсиз имкониятларидан таажубланиб келганман. Мия фаолиятига оид қандай маълумот бўлмасин мароқ билан ўқийман. Напалеон, Искандар Зулқарнайн, Навоий бобомизнинг хотираларига ҳавас қилардим. Фаробийнинг етмишта тилни билганини эшитганимда ҳайратдан ёқа ушлаганман. Буларнинг барчаси онгимда саволларни юзага келтирарди, наҳотки, мен уларчалик ҳотира эгаси бўла олмасам, Улар бунга қандай эришишган, менчи, мен эриша оламанми? Табиатан берилувчи иқтидор кучлими ёки ҳаётий жараёнларда тобланган мияни вужудга келтирувчи тарбиями, Аҳир ҳотира муваффақиятингиз ва ҳаётдан лаззат олишингизда калит бўлиши мумкин. Деярли ҳар бир одам ҳотирага тааллуқли мана шу икки ҳолатни бошдан кечиради Дейл Карнегининг таъкидлашича, ўртача инсон ўз миясининг ишлаш жараёнини билмагани учун ҳотирасидан нолийди. Шунингдек,телефон ёки машина рақамларига эътибор бермасдим, Назария Асосий мезонлар Мия Агарда сиз мияни ўрганишни истамасангиз ва унинг иш жараёнидагимухим деталларни эътиборга лойиқ деб билмасангиз,кейинги бобларга ўтиб кетишингиз мумкин . Бирор жойи бузилиб қолган машинани кўз олдингизга келтиринг; уни тузатишингиз керак ,лекин машинанинг қандай ишлашини мотордаги деталлар қай тариқа харакатга тушишини тушунмасдан туриб уни тузатолмайсиз. Шунинг учун миянинг қай тариқа ишлашини билиб олсангиз ,унинг яхши ишлашига эриша оласиз. Хеч ўйлаб кўрганмисиз,фикр қандай пайдо бўлади? Воқеаларни қандай қилиб эслаб қоласиз? Иқтидор ва қобилятингиз асосида нима бор ?Бу каби саволларнинг жавоби миямизда. Ўтган асрнинг охирги йилларида мия сохасида катта тадқиқотлар қилинди ва миямиз ҳақида 90% маълумот қўлга киритилди, яъни ўтган 25 йилда биз 25 асрдан кўра кўп маълумотга эга бўлдик. Демак, ХХ асрдан аввал инсоният миянинг тўлиқ ишлаш қобилятидан бехабар бўлган. Буни оддийгина бир факт билан исботлаш мумкин;муаллимлар муаллими хисобланган Аристотел инсон фикрлаши ва туйғуларининг маркази қорин ёки ошқозон деб хулоса қилган экан. Келинг миямизга саёхат қиламиз. Биринчи бекат – мия инсоннинг ички коинотига ўхшайди. Сомон йўлидаги юлдузлардек миямиз ичида хам сиз тасаввур қила олмайдиган даражада кўп нейронлар жойлашган; ўртача 100 миллиард дона. Хар нейрон миянгизнинг энг кичик қисми хисобланиб,айнан улар орқали сизнинг фикрларингиз электр токи шаклида сузиб юради. Ҳар битта нейрон шу даражада кичикки, уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Инсон қўли билан ясалган компютер ва микроскоп орқали нейрон майда бўлишига қарамай, ўта мураккаб шаклга эгалигига гувох бўлишингиз мумкин. Ўша ўртача 100 миллиард нейроннинг хар бири бошқа бир нечта нейронлар билан алоқага киришади. Download 14.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling