43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


Download 29.3 Kb.
bet1/9
Sana10.07.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1659483
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу


43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари
Режа:

  1. Ислом тараққиёт банки. Махсус фондлар ва дастурлар. Аффилланган институтлар ва махсус лойиҳалар.

  2. Ислом молиясининг ҳуқуқий асослари.

  3. Ўзбекистонда Ислом банки иши ва молияси инфратузилмасини татбиқ этиш истиқболлари.

1-савол баёни. Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 1975 йилда ИҲТ мамлакатлари молия вазирлари йиғилишининг қарорига кўра ташкил этилган. ИТБнинг штаб-квартираси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган.


ИТБнинг Ҳудудий офислари 1994 йили Работ (Марокаш)да, шу йили Куала-Лумпур (Малайзия)да, 1997 йили Олма-Ота (Қозоғистон)да ва 2008 йили Дакар (Сенегал)да очилди. Банк шунингдек 12 та аъзо мамлакатда маҳаллий ваколатхоналарга эга: булар Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Гвинея, Индонезия, Эрон, Нигерия, Покистон, Сьерра-Леона, Судан, Ўзбекистон ва Ямандир.
ИТБнинг асосий вазифаси аъзо-мамлакатларда шариатга мувофиқ ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат.
ИТБнинг қарашлари: 2020 йилга аъзо-мамлакатлар инсон капиталини барқарор ривожлантиришга жиддий таъсир кўрсатувчи шариат тамойилларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жаҳон миқёсидаги тараққиёт банки бўлиш.
Банк ташкил этилаётган вақтда унинг низом жамғармаси 6 млрд.исломий динорни, аъзолари сони 22 тани ташкил этган. Исломий динор – ИТБ фойдаланадиган ҳисоб бирлиги; бир исломий динор ҲВЖнинг бир қарз олиш махсус ҳуқуқига (CDR IMF) тенг (ҲВЖ томонидан чиқариладиган сунъий заҳира ва тўлов воситаси). Ҳозирги вақтда ИТБга иштирокчи аъзолар 57 та давлат ҳисобланади. 2013 йили ИТБнинг эълон қилинган ҳиссадорлик капитали – 30 млрд.исломий динорни, шу жумладан, обуна ҳиссадорлик капитали – 18 млрд.исломий динорни ташкил этди. Банкнинг асосий ҳиссадорлари Саудия Арабистони (23,6% акция), Ливия (9,5%), Эрон (8,3%), Нигерия (7,7%), БАА (7,5%), Қатар (7,2%), Миср (7,1%), Туркия (6,5%) ва Қувайт (5,5%) ҳисобланадилар.
2013 йилда ИТБ бошқарувчилар кенгаши умумий ҳиссадорлик капиталини 30 млрд.исломий динордан 100 млрд. исломий динор (150 млрд.доллар)га кўтариш ҳақида қарор қабул қилди. Банкнинг обуна капитали ҳам 18 млрд.исломий динордан 50 млрд.исломий динорга оширилди. Ушбу қарор аъзо-мамлакатларнинг молиялаштириш маблағларига бўлган катта эҳтиёжи билан боғлиқ.
Сўнгги 12 йил давомида етакчи рейтинг агентликлари (Moody”s, Standard&Poor”s, Fitch) томонидан ИТБга узоқ муддатли кредит рейтинги- “ААА” ва қисқа муддатли олий барқарор кредит рейтинги – “А+” бериб келинмоқда. 2013 йилнинг декабрида ушбу рейтинглар яна тасдиқланди.
2014 йилнинг июнида ИТБ бошқарувчиларининг йиллик 39-йиғилишида фаолият бошлангани 40-йиллиги (ҳижрий бўйича) нишонланди.
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси ИТБни ноль хатарли ҳалқаро банклар гуруҳида эканини аниқлади.
Европа Иттифоқининг Комиссияси ҳам ИТБни хатарсиз молиявий тараққиёт муассасаси сифатида таснифлади. ИТБ БМТнинг Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомини олди. ИТБнинг муассасалари ИҲТ Бош котибияти ва муассасалари, Халқаро тараққиёт банки, БМТ тараққиёт ташкилоти, Ҳудудий ривожлантириш ташкилоти, Миллий ривожланиш жамғармалари ва нодавлат ташкилотлари каби бир қатор ташкилотлар билан тараққиёт соҳасида яқин алоқа қилиб келмоқдалар.
Ислом тараққиёти банки ИТБ гуруҳидан иборат бўлган махсус ташкилот ва жамғармаларни таъсис этди.

Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling