Мактаб директори: БКУҚ раиси:
_______________А.Атажонова _______________ Д.Абдурахимова
9-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ПЕДАГОГИК КЕНГАШИ ВА
БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚЎШМА ҚАРОРИ
2015 йил 10 апрел № 9
2015 йил 10 апрел № 8/ 3 o
Олтинкўл туман 9-умумтаълим мактабида
«Мехнат низолари комиссияси тўғрисида»ги
Низомини тасдиқлаш тўғрисида
Ушбу масала юзасидан мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Абдурахимова сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 262-моддасининг 1- ва 4-бандлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган тартиблар асосида якка меҳнат низоларини ҳал қилиш ҳуқуқини таъминлаш, мактаб ишчи-ходимларининг мехнат ҳукуқларини ва эркинлигини, хамда ишчи-ходимлар томонидан меҳнат низоларини, бевосита институтда меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиш йўли билан ечиш имкониятини яратиш, 2009 йил учун тузилган жамоа шартномасининг Х-бўлим талабларини бажариш мақсадида мактаб маъмурияти ва бирлашган касаба уюшма қўмитаси хар бир тарафдан уч вакилдан иборат тенглик асосида Меҳнат Низолари комиссияси тузди.
Мактабда тузилган Меҳнат низолари комиссияси иш фаолиятини тартибга солиш учун мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 25-умумтаълим мактабининг «Меҳнат низолари комиссияси тўғрисида»ги Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Муҳокама қилинган масала юзасидан 25-умумтаълим мактаби педагогик кенгаши ва Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг қўшма йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛ АД И:
1. 25-умумтаълим мактабининг «Мехнат низолари комиссияси тўғрисида»ги Низоми 1-иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳар иккала тараф томонидан (мактаб маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси) тузилган Мехнат Низолари комиссияси аъзоларига мактабнинг ушбу «Мехнат низолари комиссияси тўғрисида»ги Низомига қатъий амал қилиш топширилсин.
Мактаб директори: БКУҚ раиси:
Do'stlaringiz bilan baham: |