1. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва консептуал асоси нималардан иборатлигини айтиб бера оласизми?


Download 30.07 Kb.
Sana13.12.2022
Hajmi30.07 Kb.
#1000696
Bog'liq
13 вариант Хамдамова Р


13-БИЛЕТ
1. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва консептуал асоси нималардан иборатлигини айтиб бера оласизми?
2. Нима сабабдан глобал миқёсда таълимга диққат-эътибор қаратилмоқда?
3. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фани нимани ўрганади? Фаннинг мақсади ва вазифаларини кўрсатинг. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси қандай ўрин тутади?

  1. ЎзРнинг кадрлар тайёрлаш миллий дастури — 1997 й. 29 авг. да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9-сессиясида президент И. А. Каримов ташаббуси билан қабул қилинган. Дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қолиплардан тўла халос этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ривожланган демократик давлатлар даражасидаги, юксак маънавий ва ахлоқий талабларига жавоб берувчи миллий тизимини яратишдан иборат. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни (1997 й. авг.) қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб,миллий тажрибанинг таҳлили ва жаҳон миқёси таълим тизимидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган. Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва б. тарздаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.

Дастур 5 бўлимдан иборат: Муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари; Миллий дастурнинг мақсади, вазифалари ва уни рўёбга чиқариш босқичлари; Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели; Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; Миллий дастурни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар.
Дастурнинг 1-бўлимида ЎзР давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини қайта ташкил этиш зарурлиги, бу ҳол қатор чора-тадбирлар кўришни тақозо этишни, лекин содир этилган ўзгартиришлар кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлай олмагани қайд этилди. Шунингдек, бу бўлимда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари баён этилган.
Дастурнинг 2-бўлимида унинг мақсади, вазифалари ва дастурни рўёбга чиқариш босқичлари аниқ ифода этилган. Мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичи (1997—2000 й. лар)да мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш, 2-босқич (2001—2005 й. лар)да миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоийиқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш, 3-босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) да тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш назарда тутилади.
Дастурнинг 3-бўлимида кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва и. ч. дан иборат эканлиги кўрсатилган. Бунда шахс — кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчиси, давлат ва жамият эса, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари сифатида баён қилинган. Узлуксиз таълим эса, малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, у мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари), олий таълим (бакалавриат ва магистратура), олий ўқув юртидан кейинги таълим (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик), кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларини ўз ичига олади. Фан юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ҳамда улардан фойдаланувчи, илгор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчидир. И. ч. кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчисидир.
Дастурнинг 4-бўлимида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари баён қилинган. Булар таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, педагог ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замон талабларига мослашувчан, таълимнинг юқори сифатли ва барқарор ривожланишини кўзловчи тизимини вужудга келтириш, таълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этиш, иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлашдан иборат. Шунингдек, узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш қамда уларни изчил ривожлантиришни давлат йўли билан бошқариш, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш, таълим тизимини молиялашни такомиллаштириш, мавжуд таълим муассасаларини капитал таъмирлаш ва янги таълим муассасалари қуриш, уларни норматив талабларга мувофиқ, замонавий техника ва технологиялар даражасини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланишини таъминлаш, таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш, таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш, таълим соҳасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш ҳамда бу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, фан билан таълим жараёни алоқаларини, и. ч. ва таълим тизими интеграциялашувини, таълим ва кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳам таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидир.
Дастурнинг 5-бўлимида миллий дастурни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар белгиланган.

  1. Замонавий талабга жавоб берадиган баркамол авлодни тарбиялаш, ўз касбини пухта биладиган кадрлар тайёрлашда ўқитувчининг роли беқиёс. У таълим ва тарбия бериш жараёнида марказий ўрин эгаллаган ва доимо шундай бўлиб қолади. Маълумки, ҳозирги кунда бутун дунёда таълимга эътибор борган сари кучайиб бормоқда. Чунки бугунги кунда энг кўп талаб қилинадиган ва ўзини оқлайдиган сармоя «инсон капитали»га инвестиция эканлигини ҳамма англаб етди:

- Иқтисодиёт назариясида Адам Смитнинг табиий ресурсларга эга бўлган мамлакатлар шундай ресурслари йўқларга қараганда мутлақ устун эканликлари, Давид Рикардо эса ана шу ресурслар, табиий шароитнинг мамлакатлардаги фарқланувчи жиҳатларининг бир хилдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун турлича харажат қилишга, бу эса ўз навбатида бу мамлакатларнинг бир-бирларидан қиёсий устунликка эга бўлишларига олиб келишини исботлаб беришган эди. ХХ асрнинг 50-йилларида юз берган фантехника революцияси мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий рақобатни фан, техника, технология соҳасидаги рақобатга айлантирди. Бошқача айтганда, рақобат интеллектуал салоҳият ўртасидаги рақобатга айланди, десак хато қилмаймиз.
- Фан-техниканинг ривожланиши, жамият тараққиёти борган сари меҳнатнинг мураккаблашиб бориши, шу билан бирга унинг сифатини ҳам оширишни талаб қилди.
- Ахборотлар оқимининг борган сари ортиши, кашфиёт, ихтиролар, янги ғояларнинг реал ҳаётга тезда татбиқ этилиши ўз навбатида билимни тез эскиришига олиб келаяпти.
- Бозор иқтисодиётига ўтиш, бу иқтисодиётга эса ноаниқлик доимо йўлдош экани, бундай шароитда билимнинг ишончли даромад манбаи ва ижтимоий ҳимоя сифатидаги ролининг ортишига олиб келиши туфайли, бир томондан, унга инвестиция қўйишни кўпайтиришга олиб келса, иккинчи томондан, мутахассис кадрлар тайёрлашга ҳам янги талаблар қўяди. Оқибатда тараққиётни таъминлашнинг двигатели, рақобатбардошликни таъминлашнинг асосий омили сифатида барча масалалар ечими кадрларга уларнинг билими, салоҳияти, мамлакатдаги мавжуд ресурслардан қай даражада оқилона фойдаланиши, ўз вақтида зарур қарор қабул қила олишига боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда глобал миқёсда барча мамлакатлар замон талабларига мос мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида диққат-эътибор қаратишга ўтдилар.
3. Олий ўқув юртининг, айниқса, иқтисодий йўналишдаги ўқув юртининг талабалари эса иқтисодий фикрлашнигина эмас, кенг доирадаги иқтисодий муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, иқтисодий ривожланиш тенденцияларига баҳо бериш, бу ўзгаришлар келажакда қандай натижага олиб келиши мумкинлигини ҳис қила билиши, кўз ўнгига келтира билишни ўрганиши зарур. Бунинг учун эса иқтисодий фанларни чуқур билиш талаб қилинади. Мураккаб хўжалик дунёсини акс эттирувчи бу фанларни ўрганиш учун тўғри метод танлаш муҳим аҳамиятга эга. Дарс ўтишда тўғри метод танланмаса, назарий жиҳатдан ўқитувчининг билими юқори бўлишидан қатъи назар, кутилган натижани бермайди. Ўқитувчининг билими педагогик маҳорат билан қўшилгандагина ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мумкин. Бунинг учун ўқув жараёнини ташкил этишнинг турли методлари ва уларни қўллашни билиш керак. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси (услубияти) айнан ана шу мақсадга қаратилган. У иқтисодий фанларни ўрганиш методлари ва уни дарс жараёнида қўллаш йўлларини ўргатади. Дарс бериш методи атамаси билан биргаликда, одатда, ўқитиш, дарс бериш услуби атамаси ҳам тезтез ишлатиб турилади. Дарс бериш методикаси (услубияти)нинг предмети, бу дарс бериш (ўқитиш) жараёнининг ўзидир. «Метод» атамаси юнонча «methodos тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот» сўзидан келиб чиққан бўлиб тадқиқот йўли, ҳақиқатга интилиш, билиш, ҳаракат қилиш йўллари, кутилаётган натижага эришиш усули маъносини англатади. Метод деганда воқеликни амалий ёки назарий ўзлаштириш усуллари тушунилади. Фаолиятнинг турли жабҳаларини ўрганишни қамраб олгани ҳолда илмий билиш ва унинг усуллари методиканинг асосий йўналишидир. Унда таълим ва тарбия бериш усуллари асосий ўринда туради. Одатда методика (услубият) деганда илмий билиш фаолиятининг шакллари ва методлари мажмуи ҳақидаги фан тушунилади. Бу назарий жиҳатдан қўйилган мақсадга етиш, ҳақиқатни, реалликни, фаолиятни назарий ёки амалий билиш, ўрганишнинг усуллари ёки операциялари мажмуидир. Педагогик амалиётда, анъанага мувофиқ, ўқув тарбиявий мақсадларга эришиш учун қўлланилаётган, тартибга солинган фаолият усули метод деб тушунилади. Бунда ўқитувчининг ўқитиш фаолияти усуллари билан ўқувчининг ўқиш фаолиятининг усуллари бирбирига боғлиқлиги таъкидланади. Ўқитиш методи қуйидагича тавсифланади: ўқитишнинг мақсади, ўзлаштириш усули, ўқув жараёни қатнашчилари (ўқитувчи, ўқувчи, талаба)нинг ўзаро муносабати.
Ўқитиш методикаси тушунчаси: а) педагогнинг ўқитиш усуллари ва ўқувчининг ўқиш усуллари ҳамда ўқувчининг ўқитувчи билан ўзаро боғланганлигини; б) ўқитишдан кўзланган мақсадга эришиш бўйича ҳамкорликда ишлашнинг ўзига хослиги, яъни, ўқитиш методлари белгиланган мақсадга етиш учун таълим вазифаларини ҳал этишда ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолиятидир.
Методика ва унинг вазифаси. Методика педагогиканинг таркибий қисми (педагогика юнонча paidagogike) бўлиб, инсонни шакллантиришда муайян мақсад сари қаратилган систематик фаолият тўғрисидаги ҳамда таълимтарбия беришнинг мазмуни, шакли ва методлари (услублари) ҳақидаги фандир. Методология эса (юнон. метод ва логия сўзларидан) фаолиятнинг таркиби, мантиқий тузилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимотдир. Методологик билим, биринчидан, муайян фаолият турларининг мазмуни ва изчиллигини ўз ичига олган одат ва нормалар шаклида, иккинчидан, амалда бажарилган фаолиятнинг таъсири сифатида юзага чиқади. Ҳозирги замон адабиётларида методология дейилганда, аввало илмий билиш методологияси, яъни илмий билиш фаолиятининг шакллари ва усуллари тушунилади.
Методика, қисқача қилиб айтганда, маълум бир фанни ўрганиш, ўқитиш методлари тўғрисидаги таълимот. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси (услубияти) эса шу фанни ўрганиш, ўқитиш методларини ўрганади. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикасининг мақсади иқтисодийназарий таълим беришнинг қонуниятлари, турли методларини ўрганишдир.
Download 30.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling