1. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги тушунчаси
Download 10.37 Kb.
|
babk ishi1
Вариант № 12 1. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги тушунчаси. 2. Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш тарихи: VI-босқич(2017-2020 йиллар) 3. Жиддий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар (58 модда) 1 .Марказий банк – мамлакатдаги нарх даражаси, банк тизимининг барқарорлиги ҳамда тўлов тизимининг барқарор фаолияти учун масъул бўлган муассасадир. Бунинг учун Марказий банк пул-кредит сиёсатини олиб боради, тижорат банклар, тўлов ташкилотлар, ҳамда бир неча нобанк кредит ташкилотлар фаолиятини лицензиялайди, тартибга солади ва назорат қилади. Марказий банк тижорат банкларининг амалиётларини амалга ошириш, яъни жисмоний ва юридик шахсларга кредит, уларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, банклар капиталлари ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. Марказий банк тижорат банкларининг амалиётларини амалга ошириш, яъни жисмоний ва юридик шахсларга кредит, уларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш, шунингдек учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш, банклар капиталлари ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.артибга солиш функцияси назорат функцияси билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, минимал захира сиёсатини ўтказишда, Марказий банк муайян банкнинг ҳолати ҳақида кенг маълумот олади. Назорат функциясига банкнинг банк тизими таркибининг сифат талабларига мувофиқлигини аниқлаш киради, яъни кредит муассасаларини миллий банк бозорига қабул қилиш тартиби. Бундан ташқари, бунга кредит муассасалари учун зарур иқтисодий коеффициентлар ва меъёрлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга амал қилишни назорат қилиш киради. Иқтисодий нормативлар – Марказий банк томонидан белгиланадиган пул айланмасини бошқариш ва банк фаолиятини тартибга солиш учун нормативлардир. Масалан, уларга мажбурий захира меъёри, ликвидлик коэффиценти, капиталнинг етарлилиги ва бошқалар киради.Давлат марказий банкларида капитал давлат ҳисобидан шакллантирилган (масалан, банк ташкил этилган пайтида, Германия федерал банки каби, ёки Буюк Британия ва Франция Марказий банки каби, давлат, мавжуд бўлган тижорат банкни миллийлаштирганидан кейин). Акционерлик марказий банкларда капитал акциядорлар ҳисобидан шаклланади. Аралаш марказий банкларда капиталнинг бир қисми давлат томонидан, қолган қисми эса хусусий акциядорлар томонидан шаклланади. Турли мамлакатларда марказий банкларнинг номлари учун турли атамалар ишлатилади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар. Ўзбекистон Марказий банкининг дастлабки номи Ўзбекистон ССР Давлат банки бўлган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун асосида фаолият кўрсатган. Сўнгра 1991 йил 30 сентябрда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб номланган. Ўзбекистон Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари, ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тамойилларини белгиловчи ҳужжатлари бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (ХХV боб, 124-модда), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун ва бошқа расмий қонун ҳужжатларидир. 2. Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. Мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. Яъни, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. Давом эттирилган ислоҳотлар банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, илгари қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди. Ўзбекистон тижорат банклари республикамиздаги ва жаҳон банк ҳамжамиятидаги янги воқеликка жавобан ўзлари таклиф этаётган хизматлари тўпламини кенгайтирди, бозорга янги банк маҳсулотларини чиқарди ва айни пайтда молия институтлари фаолиятининг халқаро стандартларини фаол жорий этишга киришди. Ипотекавий кредитлашнинг ривожланиш даври. Банк хизматларининг мазкур янги шакли маҳаллий аҳоли томонидан дарҳол ижобий баҳоланди. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни ижтимоий ҳимоялашни кўзда тутувчи ушбу манба Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлари орқали мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикасининг“Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 2006 йилнинг октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди. Бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди. “2005–2007 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банклар капиталлашув даражаси ва кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлаган ҳолда, банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва либераллаштиришда муҳим омил бўлди. Бу борада пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш, банкларда аҳоли омонатларини кўпайтиришни рағбатлантиришга устувор йўналишлар сифатида эътибор қаратилди. Ривожланиш сари доимий равишда интилаётган тижорат банкларига мамлакатимиз ҳукумати томонидан ўз вақтида тақдим этилган имтиёзлар кредит муассасалари ўз янги инструментларини ишлаб чиқадиган ва таклиф қиладиган банк-молия бозорининг шаклланишини олдиндан белгилаб берди. Мамлакатимизда либераллаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида банк тизимини ривожлантириш даври. ` Бу даврда аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, банкларни республикамиздаги янгиланишларнинг молиявий таянчига айлантириш мақсади қўйилди. Унинг муваффақияти банкларнинг келгуси ривожида долзарб аҳамият касб этиши лозим эди. Корхоналарни акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш жараёнлари жадаллашди. Банклар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг янги босқичи талабларидан келиб чиқиб, ўз ривожланиш концепциясига риоя этган ҳолда стратегиясини такомиллаштириб борди. Уларнинг ресурс базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш ўз фаолиятини диверсификациялаш, янги акциядорларнинг маблағларини жалб этиш, IT-технологиялар асосида янги банк маҳсулотлари ва инструментларини ишлаб чиқиш ҳисобига амалга оширилди. Валюта бозорини либераллаштиришни давом эттириш ва жорий халқаро операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. Чунончи, 2003 йилнинг 15 октябридан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Валюта жамғармаси Битимининг VIII моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. Натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ташқи маблағларни жалб этмай, амалда ўз ресурсларига таяниб мақсадга эришгани юксак эътирофга сазовор. Мазкур чоралар миллий валюта конвертациясидан фойдаланган маҳаллий тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга яқиндан ёрдам берди. Бу ҳақиқатан ҳам бой ва сермаҳсул фаолиятнинг қизиқарли даври эди. Марказий банкнинг валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб туриш ва миллий валюта курси кескин тебранишининг олдини олиш баробарида экспортни рағбатлантириш ҳамда валюта ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган эди. Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарларига нисбатан дунё бозорларида қулай нарх конъюнктураси, шунингдек, экспортга йўналтирилган валюта сиёсатининг олиб борилиши экспорт ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишига имкон берди. Банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ишлар давом эттирилди. Унинг асосий йўналишлари сифатида банклар бошқарувида акциядорларнинг ролини ошириш орқали корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, банклар молиявий барқарорлигини уларнинг активлари, жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш эвазига кучайтириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва банклар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тобора кенгайтириш, тижорат банкларининг инвестицион жараёнлардаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурсларидан (жумладан, халқаро молиявий ташкилотларнинг линиялари бўйича ҳам) фойдаланиш механизми такомиллаштирилганини қайд этиш жоиз. 3. Аввало, ҳужжат ҳажми аввалги версияси билан солиштирилганда икки бараварга кўпайди. Бу унга алоҳида нормалар, масалан асосий тушунчалар таърифлари ва бошқа умумий қоидалар киритилганлиги, шу жумладан уларнинг қонуности ва идоравий ҳужжатлардан ўтказилганлиги ва янги боблар киритилганлиги билан боғлиқдир. Масалан, улардан бири пруденциал талаблар (капиталнинг монандлик коэффициенти, соҳалар кесимида тўпланиш, ликвидлик коэффициентлари ва ҳ.к.) ва таваккалчиликни бошқаришга, бошқаси – терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишига, учинчиси – банклар фаолияти устидан пруденциал назоратга (банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва қисқартириш мақсадида МБ томонидан амалга оширилади, таҳр. изоҳи), яна бири – банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун МБ томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларга бағишланган. Хусусан, энди санкциялар тури ва миқдори содир этилган қоидабузарлик хусусиятига боғлиқ бўлади – улар таснифланиб, қўпол, жиддий ва жузъий гуруҳдаги қоидабузарликларга бўлинди. Қўпол қоидабузарлик учун банкнинг лицензияси олиб қўйилади. Қўпол ёки жиддий қоидабузарликлар ва қоидабузарларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисида ОАВда хабар бериш мумкин. Жузъий қоидабузарлик содир этилганда ёзма огоҳлантириш билан чекланилади. Бундан буён нафақат банклар, балки кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув ва бошқарма таркибида бўлмаган, бироқ уларнинг ҳаракатлари банк фаолиятига жиддий таъсир кўрсата оладиган муҳим аҳамиятга эга ходимлар ҳам жаримага тортилади. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадлардан баравар миқдорда ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойдадан фоиз ёки банк жами капиталидан фоиз кўринишида жарималар ҳисобланади: Бундан ташқари, илгари амал қилган қонундаги қатор нормаларга тузатишлар киритилди банк фаолиятини белгилайдиган таркибий элементлар жумласига банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш киритилди. Bанк томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар рўйхати кенгайтирилди: факторинг, аффинланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тангаларни сотиб олиш ва сотиш, деривативлар билан операцияларни амалга ошириш, электрон пулларни чиқариш. банклар фаолиятидаги чекловлар сони ошди – улар юридик шахсларнинг улушларини ёки акцияларини олиши мумкин эмас (айрим ҳолатларда банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 15% идан ошмаган миқдорда олиши мумкин). Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, улушларни ёки акцияларни сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 50%идан ошмаслиги керак. Шунингдек банк ушбу банк устав капиталининг 1 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида иштирок эта олмайди. МБнинг банк акцияларига эгалик қилишга рухсатномасини олдиндан олишга янгича талаблар баён этилди. Илгари банк устав капиталида 20%гача улушга эгалик қиладиган резидентлар рухсатнома олиши талаб қилинмаган бўлса, бундан буён жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бир ёки бир неча битим натижасида 5%дан 20%гача; 20%дан 50%гача; 50% ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни олишдан аввал рухсатнома олиши шарт. Бошқа тартиб-таомилларга ҳам ўзгартиришлар киритилди: МБ потенциал сотиб олувчини 2 ой ичида баҳолашни амалга оширади, бу жараён давомида ундан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши мумкин, асосланган қарор МБ сайтида эълон қилинади, дастлабки рухсатнома олинган кундан эътиборан 6 ойдан ошмаган муддат ичида юридик кучини сақлаб туради . Download 10.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling