1 маъруза амаллар тадқиқи асосларининг умумий таърифи ва хусусиятлари 1 Ечим қабул қилиш жараёни
Download 47 Kb.
|
ISO Maruza uz 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амаллар тадқиқи фанининг асосий хусусиятлари
- Амаллар тадқиқининг асосий босқичлари
2.Амаллар тадқиқининг умумий характеристикаси Катта ёки мураккаб тизимлар ‑Илмий Техник Революция бошқариш сохасида изланишларнинг янги объекти юзага келишига сабаб бўлди. Бундай тизимларнинг назарияси шаклланиш босқичида бўлгани учун, бундай тизимларни бошқаришда амалий натижаларга эришиш тизимларнинг аниқ синфларини тадқиқ қилиш сохасини чегаралайди. Ташкилий бошқариш тизимлари (СОУ‑русча, ТБТ)‑ катта тизимларнинг энг асосийсидир. Ташкилий бошқариш тизимларига мисоллар: ‑саноат корхоналари, ‑саноат бирлашмалари, ‑тармоқ, ‑бирор давлатнинг иқтисодиёти, ‑макротизимлар. Ташкилий бошқариш тизимлари(СОУ)‑ бу тизимлар ўзаро боғланувчи кўп сонли бўлимлар бўлиб, уларнинг мақсадлари ҳар доим ҳам мос тушмайди баъзан қарама қарши бўлади. Амаллар тадқиқи(АТ) бу ташкилий тизимларни самарали бошқариш масалаларини (А ва Б) ечиш илмий усулларининг мажмуасидан иборат. Хуллас Амаллар тадқиқи(АТ) ташкилий тизимларни самарали ёки оптимал бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва амалга тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган фандир. Амаллар тадқиқи(АТ)нинг предмети - бу ташкилий бошқариш тизимларини ташкил қилиш. Амаллар тадқиқи(АТ) мақсади- ташкилий бошқариш тизимлари учун қарорлар қабул қилишни сонли ифодалашдир (СОУ учун R). Агар R барча ташкилий бошқариш тизимлари(СОУ) учун фойдали бўлса , у оптимал (R) деб аталади. Агар ташкилий бошқариш тизимлари(СОУ) бир нечта бўлими учун фойдали бўлса , субоптимал дейилади. Биз юқорида ташкилий бошқариш тизимлари бўлимларининг мақсадлари қарама‑қаршилиги тўғрисида гапирдик. Бу таъриф тўғрилигини исботлаш учун намунавий мисол тариқасида корхонанинг захираларини бошқариш масаласини кўриб чиқиш мумкин, ишлаб чиқариш бўлими, савдо бўлими ва молия бўлими. Бу бўлимларнинг мақсадлари турличадир. Шу ўринда савол пайдо бўлади: бутун ташкилот учун захираларни бошқаришнинг энг қулай стратегияси қандай бўлади? Амаллар тадқиқи фанининг асосий хусусиятлари Тизимли тахлил (ёндашув)‑бу АТнинг асосий метадологик принсипидир (хар қандай масала тизимнинг Е қиймат нуқтаи назаридан кўриб чиқилади) Ечим қабул қилиш мослашуви. Тахлилнинг натижалари бевосита ва тўлиқ усулни танлаш мунособатларини аниқлаб бериш Иқтисодий эффективлик критерияларни бахолаш. Тегишли вариантларни солиштириш(амаллар вариантларини бошқаришда миқдорларини бахолаш қайсики кутилаётган натижани фойдалилигига асосланган). Қўйилган масаланинг оптимал ечимини топиш. Агар оптимал ечимини топишнинг иложи бўлмаса (ресурсларнинг чекланганлиги‑пул,вақт ва бошқ) қидириш билан чегараланади. Математик моделга йўналтирилганлиги. Жараён, холат, масалалар ва уларнинг мақсад ва вазифалари формаллашган бўлиши керак. Бу формаллашиш адекватли бўлиши керак , чунки хар хил аналитик мутахасислар бир хил натижаларни олиши учун . ЭХМ да қўллаш зарурияти. Бу мураккаб математик моделларда фойдаланиш ва катта хажмли маълумотларни қайта ишлашдир. Кўп йўналишларга комплексли тадқиқ қилиш. Амалга ошириш гурухи: мухандис,математик,иқтисодчи,психолог ва б. Амаллар тадқиқининг асосий босқичлари Ҳар қандай амаллар тадқиқоти қуйидаги кетма‑кет асосий босқичлардан ўтади: Масаланинг қўйилиши Математик моделини қуриш Масаланинг ечиш усули Моделни текшириш ва тўғрилаш Топилган ечимни амалиётда қўллаш. Download 47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling