1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari


Takrorlash uchun savollar


Download 0.69 Mb.
bet54/63
Sana02.01.2022
Hajmi0.69 Mb.
#188672
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
MARUZALAR MATNI

Takrorlash uchun savollar:

  1. O’smir va oila munosabatlaridagi muoammolar o’smir shaxsining xulq atvoriga ta’siri xaqida fikrlaringizni bayon eting

  2. Ota-ona va bola munosabatlarini me`yorlashtirish bo’yicha konsultativ yordam berish usullari nimalardan iborat


3.Amaliy mashg’ulotlar bo’yicha o’quv materiallari


1-Amaliy mashg’ulot

ИЖТИМОИЙ – ПСИХОЛОГИК МОСЛАШГАНЛИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
Ижтимоий – психологик мослашганлик шкаласи (ИПМ)нинг оригинал варианти 1954 йил Ф.К.Роджерс ва Р.Даймонд томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур сўровнома оммавий мактабдаги «тарбияси оғир болалар»нинг эмоция ва хулқ -атвор соҳасидаги бузилишларини ўрганиш учун (Мурзенко В.А. 1977), мактаб адаптацияси – дезадаптациясининг кўрсаткичи сифатида бошланғич таълимдан ўрта таълимга ўтишдаги қийинчиликларни ўрганиш учун (Прихожан А.М. 1984), ихтисослаштирилган мактабдаги таълимнинг мураккаблашган шаклларига мослашиш жараёнида ўсмирларда ўз-ўзини англашнинг шаклланишига хос хусусиятларни ўрганиш учун (Снегирева Т.В. 1978), ўрта махсус ва олий ўқув юртлари шароитига мослашишнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш учун (Осницкий А.К. 1992) ўқувчиларнинг турли гуруҳларида синаб кўрилган.

«Ўлчов асбоби сифатида ИПМ шкаласи нафақат мактаб адаптацияси – дезадаптацияси, балки ўқувчини ўз-ўзига, ўз имкониятларига баҳосини ундашига хос қайта кўриб чиқишга ундовчи ўқувчининг ўзи ҳақидаги тасаввурлари, уни мураккаб ёш даврлари ва мураккаб вазиятларда қайта қуришни ҳам ташҳислаш анча юқори дифференциациялаш қобилиятига эга»1. Бироқ айни пайтда методиканинг турли маҳаллий вариантлари ёрдамида олинадиган кўрсаткичлар етарлича меъёрлаштирилмаганлиги ҳамда сўровномадаги ҳукмлар билан улар нисбатланган шкалалар ўртасида қатъий алоқадорлик етарлича эмаслигини таъкидлаш керак. Ушбу ҳолат бизни сўровномани таҳрирлаш ва маҳаллий шароитга мослаштириш учун қўшимча иш олиб боришга ундади.

Методикадан фойдаланиш жараёни шуни кўрсатадики, у асосан ўсмирлар ва ўспиринлар учун мўлжалланган. Бироқ у кичик ўсмирлар билан ишлашда ҳам самара бериши мумкин.

Методика асосини ташкил қилган инсоннинг ижтимоий муҳит ва ўз-ўзига бўлган муносабати модели ўз-ўзида ривожланадиган, ўз хулқ-атвори учун жавоб беришга қодир субъект сифатида шахс концепциясидан келиб чиқади. Шкала 101 та ҳукмдан иборат бўлиб, уларнинг 37 таси шахснинг ижтимоий-психологик мослашганлик мезонларига мувофиқ келади (бу мезонлар кўп жиҳатдан шахс етуклиги мезонларига мос келиб, улар орасида ўз қадрини билиш ва ўзгаларни ҳурмат қилишга қодирлик, фаолият ва муносабатларнинг реал амалиёти учун очиқлик, ўз муаммоларини тушуниш ва уларни ҳал этишга уриниш кабилар мавжуд). Кейинги 37 та ҳукм мослашмаганлик мезонларига оид (ўзини ва бошқаларни қандай бўлса шундайлигича қабул қила олмаслик, шахсий тажриба устида фикр юритишда «тўсиқлар»нинг мавжудлиги, муаммолардан қочиш, психик жараёнларнинг мўртлиги кабилар). Қолган 27 бетараф ҳукмнинг бир қисми ёлғон шкаласини ташкил этади.

Йўриқнома: Сўровномага инсон, унинг ҳаёт тарзи: кечинмалари, фикрлари, одатлари, хулқ-атвор услуби ҳақидаги ҳукмлар киритилган. Уларни ўз ҳаёт тарзимиз билан насбатлаш мумкин.

Ҳар бир ҳукмни ўқиб, ўз одатларингизга, ҳаёт тарзингизга солиштиринг ва бу ҳукм Сизга қай даражада таллуқли эканини баҳоланг. Бунинг учун жавоб варақасидаги «0» дан «6» гача бўлган 7 баҳодан, фикрингизга кўра, мувофиқ келган биттасини танланг.



ИПМ /ижтимоий – психологик маслашганлик/



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling