1-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 374.5 Kb.
bet3/14
Sana04.05.2020
Hajmi374.5 Kb.
#103222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Маъруза 1



Электр занжирида ҳаракатланаётган зарядга ўтказгич муҳит маълум қаршилик кўрсатади. Мазкур қаршилик ўтказгичнинг электр қаршилиги дейилиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:

, (1.2)

бу ерда: p- ўтказгичнинг солиштирма қаршилиги, Ом.м; – ўтказгичнинг узунлиги, м; S – ўтказгичнинг кўндаланг кесим юзаси, м2.

SI системасида ўтказгичнинг электр қаршилик бирлиги учун Ом қабул қилинган. Қисмларида 1 вольт кучланиши бўлган ҳолда, 1 ампер ток кучи ҳосил қилган ўтказгичнинг қаршилиги 1 Ом деб ҳисобланади, яъни . Амалда қаршиликнинг нисбатан катта бирликлари килоом (кОм) ва мегаом (МОм) дан ҳам фойдаланилади.

Айрим ҳолларда электр қаршилиги ўрнига (қаршиликлари параллел уланган занжирлар ўрганилганда) унга тескари бўлган катталик ўтказувчанликдан фойдаланилади, яъни

G= . (1.3)

Солиштирма қаршиликка тескари катталик солиштирма ўтказувчанликдир:



Электротехникада турли мақсадлар учун тайёрланадиган симлар учун ишлатиладиган асосий материал нисбатан юқори солиштирма ўтказувчанликка эга бўлган металлардир (мис, алюминий, пўлат). Шунингдек, мазкур металларнинг қотишмалари (манганин, константин, нихром ва б.) дан ҳам кенг фойдаланилади.


Download 374.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling