1-маъруза. Фаннинг мазмуни, предмети ва методи. Бетон тўлдирувчилар турларини


Download 355.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi355.99 Kb.
#1039968
  1   2
Bog'liq
1-mavzu



1-маъруза
Фаннинг мазмуни, предмети ва методи. Бетон тўлдирувчилар турларини 
ишлаб чиқаришни ривожланиши, қўлланиши ва вазифалари 
Тỹлдирувчилар тỹгрисидаги умумий маълумотлар 
 
Тỹлдирувчилар – бу маълум заррачалар таркибига эга табиий ëки 
сунъий материаллар бỹлиб, боғловчилар ва сувнинг рационал аралашмаси 
билан бетон хосил қилувчи материалдир. Нархи бетон ва темир-бетон 
конструкцияларнинг 30….50 % ни ташкил қилади, шунинг учун уларни 
ỹрганиш, тỹлдирувчиларни тỹғри танлаш, уларни меъëрида ишлаб чиқариш 
ва қўллаш халк хỹжалигида катта аҳамиятга эга. 
1.1.Тỹлдирувчиларнинг тавсифи  
Бетоннинг асосий боғловчи актив қисми бу - цемент. Боғловчи сув 
билан аралашиб хамир хосил қилиши, тишлашиш ва қотиб қаттиқ холатга 
ỹтиши ва бетонга айланиш хусусияти эга. Тўлдирувчи нима учун керак?
1. Тỹлдирувчилар бетоннинг 80% гача ҳажмини ташкил қилади, цемент 
ва бошқа боғловчиларни сарфланишини кескин камайтиради, қайсики улар 
бетон таркибида юқори бахоли ва дефицит материал хисобланади.
2. Цемент тоши қотишида хажмий деформацияларга йỹлиқади. Унинг 
чỹкиши-2 мм/м га етади. Чỹкиш деформацияларининг нотекис бỹлиши ички 
зỹриқишлар ва ёрилишларни келтириб чиқаради. Кичик ëриқлар кỹзга 
кỹринмайди, лекин улар цемент тошини мустахкамлигини ва чидамлилигини 
кескин пасайтиради. Тỹлдирувчи бетонда қаттиқ каркас хосил қилади, у эса 
чỹкиш деформацияларини қабул қилиб, чỹкишини камайтиради, (бу 
тахминан 10 баравар кам, цемент тошига нисбатан). 
3. Юқори мустахкамликдаги тỹлдирувчилардан иборат қаттиқ каркас 
мустахкамлик ва қайишқоқлик модулини оширади (яьни конструкциянинг 
юк таъсиридаги деформациясини камайтиради). 
4. Енгил ғовак тỹлдирувчилар бетоннинг зичлигини ва иссиқлик 
ỹтказувчанлигини камайтиради, бундай бетонлар тỹсиқ конструкциялар ва 
иссиқлик изоляциялари учун ишлатилади. 
5. Алоҳида оғир ва гидрат тỹлдирувчилар бетоннинг радиациядан яхши 
сақлайди(атом электростанцияларида). 
Юқоридаги санаб ўтилган бандлар тỹлдирувчиларни ишлатиш 
жойларини белгилайди, қайсики булар бетоннинг жуда катта таркибий 
қисмидир, уларнинг хусусиятлари ва техник иқтисодий самарадорлигини 
белгилайди. 

Download 355.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling