1-маъруза. “ИҚтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети ва ўрганиш усуллари. ҚАдимги дунё, феодал жамияти иқтисодий таълимотлари


 Фаннинг ўрганиш услубиёти (методологияси)


Download 274.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana25.01.2023
Hajmi274.72 Kb.
#1119977
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

2. Фаннинг ўрганиш услубиёти (методологияси) 
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» курси иқтисодий фанлар тизимида муҳим 
ўринни эгаллайди. 
Бу ғоялар айрим иқтисодчи олимлар, назарий мактаблар, оқимлар ва йўналишларга 
тегишлидир. Иқтисодий таълимотлар тарихи мустақил фан сифатида энг қадимги даврдан 
бошлаб то ҳозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр, ғоя, қараш, назария 
ва таълимотларни ўз ичига олади. 
Методик жиҳатдан бу фан иқтисодий таҳлилнинг илғор методлари йиғиндисидан 
иборат бўлиб, тарихий, индукция, мантиқий абстракция ва бошқа усуллардан кенг 
фойдаланади. 
Иқтисодий тафаккур тарихи фанининг амалий хўжалик объекти билан чамбарчас 
боғлиқлигини намоён этади. «Эскирган назарияларни улар фақат инкор этилганлиги 
сабабли принципда илмий эмас дейиш мумкин эмас» деб ёзади таниқли иқтисодчи Т.Кун. 


Чунки кейинги, нисбатан янги қарашлар аввалгилар асосида, уларни қабул қилиш, 
ривожлантириш ёки инкор этиш натижасида пайдо бўлган. Баъзи мутахассислар фақат янги 
назарияларнигина ўрганишни таклиф этишади, аммо бу сўнгги назария аввалги кўп йиллик 
илмий, амалий тадқиқотларнинг якуний хулосаси сифатида намоён бўлади ёки бугун биз 
«янги» деган фикр маълум вақтдан кейин ўзгариши мумкин. 
Бу фан бошқа иқтисодий ва тарихий, айниқса иқтисодиёт назарияси фани билан 
бевосита боғлиқ. Иқтисодий таълимотлар тарихи анча кенг даврни қамраб олган ва 
мустақил ҳарактерга эга. Бу фанни ўрганиш орқали экономикс, халқ хўжалиги тарихи, 
иқтисодий тарих ва иқтисодий концепциялар ҳамда аниқ иқтисодий предметларни 
ўзлаштириш осонлашади, у ёки бу иқтисодий ўзгаришнинг шарт-шароитлари ва 
оқибатларини тахлил этишга катта кўмак беради. 
 
3. Қадимги Шарқдаги иқтисодий ғоялар 
Иқтисодий фан манбаларини аввало жаҳон цивилизациясининг бешиги бўлган 
қадимги Шарқдан изламоқ мантиқан тўғридир. 
Иқтисодий ғояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан бошланган. 
Аммо ҳозирги пайтда қўлёзмаларда акс эттирилган ғояларгина таҳлил қилинган. Шу 
сабабли иқтисодий таълимотлар тарихи қулдорлик жамияти, аниқроғи, хусусий мулк 
пайдо бўлиши билан бошланади, дейиш ўринлидир. 
Дастлаб қулдорлик жамияти Шарқда синфий ажралиш бошланган жойларда, 
Месопотамия (Тигр ва Ефрат дарёлари оралиғида) ва Мисрда эрамиздан аввалги IV минг 
йилликда юзага келади. Бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб рўй берди, 
металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хўжалигида интенсив, кўп ҳолларда суғорма 
деҳқончиликка ўтилди, шу асосда нисбатан турғун кўшимча маҳсулот олиш имкони 
туғилган. Оқибатда жамиятда меҳнат тақсимотини ривожлантиришга, кўпгина 
ҳунармандчилик соҳаларининг ажралиб чиқишига, синфий табақаланишга туртки бўлди. 
Бу даврда қўшимча маҳсулот олишнинг асосий усули жамоага бирлашган 
деҳқонларни эксплуатация қилиш йўли билан рента - солиқ олиш (Осиёда) бўлса, қулларни 
(давлат ёки хусусий) беаёв ишлатиш билан ҳам (Европада) катта бойлик орттирилган. 
Шарқда давлатнинг иқтисодиётга аралашув даражасига қараб, айрим «эркин» аҳолининг 
ахволи қулларникидан деярли фарқ қилмаган (умуман, Шарқ мамлакатларида қулчилик 
масаласи ҳали узил-кесил ҳал этилган эмас. Академик В.В.Струвье уни тан олади. Лекин 
кўпгина олимларнинг фикрича, Шарқда қулдорлик классик шаклда ривож топмаган
патриархал, яъни уй хўжалигида устун бўлган.
Шарқ, жумладан Марказий Осиё мамлакатларидаги хўжалик фаолиятида нисбатан 
эркин одамлар иштирок этган. Масалан, деҳқончилик, ҳунармандчилик, қурилиш соҳасида 
қуллар меҳнатидан фойдаланилмаган. Антик дунё (Fарбий Европа)даги айрим регионларда 
халқаро савдони олиб бориш билан боғлиқ равишда товар-пул муносабатлари ҳам 
анчагина ривожланган (масалан, Грециянинг айрим шаҳарлари). Шу асосда қулчиликка 
асосланган хусусий мулкчилик ривож топди. Ўз маҳсулотини сотишга мўлжаллаб ишлаб 
чиқарган қулчилик хўжаликлари эксплуатацияни кучайтиришни талаб этган. Оқибатда 
классик ёки антик қулчилик юзага келди (Греция ва Италия). 
Бизгача етиб келган энг қадимги қўлёзмада (Қадимги Миср, эрамиздан аввалги XXII 
аср) ноиб ва аҳоли ўртасидаги муносабатлар тўғрисида фикр юритилади. Бу даврда синфий 
ажралиш тўла шаклланмаган бўлиб, бошқарув ишига ишбилармонларни таклиф этиш 
(юқори табақали ёки оддий аҳолидан бўлишидан катъи назар) керак дейилган. 
Қадимги Хиндистоннинг «Ману қонунлари»да (м.а. IV-III асрлар) ижтимоий 
меҳнат тақсимотининг, хукмронлик ва бўйсуниш институтларининг мавжудлиги айтилади. 
Хиндистондаги иқтисодий ғояларни акс эттирувчи қадимги ёдгорлик 
«Артхашастра» (м.а. IV-III асрлар оралигида)дир (том маъноси бўйича ифода, амалий ҳаёт 
тўғрисидаги фан, бу асар м.а. III-II асрларда тўлдирилган). Бу қадимий ва муҳим тарихий 


ёдгорликдир (у Чандрагупта I подшолиги даврида подшо маслахатчиси Каутилье 

Download 274.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling