1-маъруза. “ИҚтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети ва ўрганиш усуллари. ҚАдимги дунё, феодал жамияти иқтисодий таълимотлари


Download 274.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana25.01.2023
Hajmi274.72 Kb.
#1119977
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза



1-МАЪРУЗА. “ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” ФАНИНИНГ 
ПРЕДМЕТИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ. ҚАДИМГИ ДУНЁ, ФЕОДАЛ ЖАМИЯТИ 
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАРИ 
 
1. “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети 
Иқтисодиёт тарихи (халқ хўжалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар тарихи 
иқтисодиёт фанининг фактология ва методология асосларини таъминловчи ва яратувчи 
асос сифатида аҳамиятлидир. Шу сабабли бу фанлар иқтисодиёт фанининг ажралмас ва 
таркибий қисмидир. 
Мустақил тараққиёт йўлига ўтган ўзбекистонлик олимлар олдида, кўпгина фанлар 
каби, иқтисодиёт фани борасида ҳам катта ишларни амалга ошириш вазифаси турибди. 
Янги дастур, ўқув қўлланма ва дарсликлар яратиш энг муҳимдир. Иқтисодиёт инсоният 
тарихи каби қадимийдир. Иқтисодиётга оид фикр, ғоя, қараш, назария ва таълимотлар ҳам 
кўп минг йиллик тарихга эга. Лекин уларнинг асосий қисми ёзув пайдо бўлганидан сўнг, 
ёзма манбалардан бизгача етиб келган. Бу манбалар, улардаги ғоялар аввало инсониятнинг 
муқаддас мулкидир, уни топиш, ўрганиш ва келажак учун сақлаш савобли бўлса, улардаги 
нодир фикрларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади, катта 
тарбиявий аҳамиятга эга. 
Иқтисодиёт байналмилал ходиса бўлиб, унинг олдида турган вазифалар барча 
халқлар ва мамлакатлар учун бир хил, аммо улар ривожланиш давомида турлича 
натижаларга эришганлар. Ҳозирги даврда ҳам бозор иқтисодиётининг принциплари ҳамма 
учун бир хил бўлишига қарамасдан натижалар турличадир. XVIII аср охирида классик 
иқтисодий мактаб вакиллари Адам Смит ва Давид Рикардо объектив, яъни инсон хоҳишига 
боғлиқ бўлмаган, аммо улар томонидан ўрганилиши мумкин бўлган қонунлар асосида амал 
қилувчи хўжалик тизими тўғрисидаги таълимотни яратдилар. Уларнинг фикрича
давлатнинг иқтисодий сиёсати бу қонунларга хилоф бўлмай, аксинча бу қонунларга 
суяниши керак, ана шунда иқтисодиёт равнақ топади ва аксинча. Демак, бу қонун ва 
қонуниятларни билиш, улардан амалиётда тўғри фойдаланиш ҳаёт талаби бўлиб бормоқда. 
Узоқ ўтмишдаги кўпгина ўгитлар, ҳаётий тажрибалар, алломаларнинг фикри ва ғоялари 
ҳозирги кунда асқотмоқда, уларни ўрганиш ва энг муҳими ҳаётга тадбиқ этиш зарур. 
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети бўлиб, маълум даврлардаги 
у ёки бу ижтимоий қатламлар, инсонлар манфаатини ифода этувчи иқтисодий ғоялар ва 
ижтимоий концепцияларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва алмашинувининг тарихий 
жараёни ҳисобланади. 
Иқтисодий таълимотлар тарихи деярли тўрт минг йиллик ривожи давомида бир 
қанча босқичларни босиб ўтди. Уларнинг турли йўналишлари ва мактаблари мавжуд. 

Download 274.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling