12.1-расм. Ток ва кучланиш бўйича тескари боғланган Ў-Д тизиминннг функционал схемаси.
Шунинг учун моторни ишга туширишда ёки тормозлашда силташлар пайдо булади, бу эса мотор токининг хаддан ташкари ошиб кетишига олиб келади. Шунинг учун мотор токини ва моментини чегаралаш керак бўлади.
Мотор моментини муътадиллаш ток бўйича манфий тескари богланиш ёрдамида амалга оширилади. Бу боғланиш, момент ўзгармас ҳолда мотор тезлигини бирдан камайиб кетишига олиб келади. Боғланиш кичик юкламаларда таъсир қилмай юклама маълум кийматига етганда ишга тушади. Бу мотор ва механизмни статик ва динамик режимларда катта ўта юкламалардан саклаш заруриятидан келиб чиққан. Ўрналган режимларда моментни мўътадиллаш кескии ўзгарувчан юкламаларда ишлайдиган механизм юритмаларида кўлланилади.
Назорат саволлари
Кучланиш бўйича тескари алоқани тушунтиринг.
Кучайтириш коэффициентларни изохланг.
Ў-Д тизими деганда нимани тушунасиз.
Ўзгартгични вазифаси нима?
13 - МАЪРУЗА
Ўзгартгич - Мотор тизимида ток бўйича тескари боғланиш.
Режа
Ўзгарткичнинг кучайтириш коэффициенти. Ток бўйича мусбат тескари боғланиш кучайтириш коэффициенти.
Ёпик тизим механик тавсифлари.
Ўзгарткич – двигател (Ў-Д) тизими бўйича қурилган очиқ схемадаги электр юритмаларининг характеристикалари, двигателнинг ўзини ва ўзгарткичнинг ички қаршилиги борлиги сабабли, нисбатан унча катта бўлмаган бикрликка (қаттиқликка) эга бўлади. Тезликни ростлашнинг кенг диапазони ва юқори аниқлигини олиш учун фақат Ў-Д ёпиқ тизимда мумкин бўлган бикр характеристикаларга эга бўлиш талаб қилинади. Бундан ташқари, очиқ тизимнинг характеристикалари ток ва моментни аниқ ростлашни (ёки чегара-лашни) таъминламайди. Бу ҳам Ў-Д ёпиқ тизимга ўтишни талаб қилади.
Ўзгармас ток двигателининг ток бўйича чизиқли манфий тескари алоқа ёрдамида токини чегаралашни таъминловчи бошқариш схемаси. Бу схемада (13,а-расм) ток датчиги сифатида Rш қаршиликли шунтдан фойдаланилади. Ундаги кучланишнинг тушиши якор токи I га пропорционал бўлади. Натижада ток бўйича тескари алоқа сигнали
Do'stlaringiz bilan baham: |