1-маъруза
Компютер тизимлари ва телекоммуникация
технологиялари. Очиқ тизимларнинг ўзаро
боғланиш эталон модели.
Компютер тармоқларининг келиб чиқиш тарихи
Компютер тармоқларининг пайдо бўлиш сабабларидан бири хисоблаш ресурсларидан
ҳамкорликда фойдаланиш, алохида компютер имкониятини кенгайтиришдир. Бундай тармоқларга
содда мисол сифатида қаттиқ магнит диск (винчестер) ёки чоп этиш қурилмалари
(принтерлар)нинг биргаликда ишлашини кўриш мумкин.
1969 йилда Лен Клейнрок 3 та талаба билан интерфейс ва драйверлар ишлаб чиқиб иккита
компютерни бир - бири билан улаб, маълумот алмашишга эришиши компютер тармоғини
яратилишига асос бўлган. Бир ой ўтгандан сўнг 4 та, 1971 йилда эса икки катта университет
компютерларини бирлаштиришга эришдилар.
• 1969 – ARPA net – 4 та компютерни бирлаштирувчи тармоқ ишга тушди.
• 1971 – тармоқда 14 та компютер. FTP – File Transmission Protocol (файл узатиш
протоколи) қабул қилинди.
• 1972 – Larry Roberts томонидан электрон почта учун биринчи дастур яратилди.
• 1974 – Тармоқдаги компютерларни бир-бири билан боғлаш учун TCP – Transmission
Control Protocol таклиф қилинди.
• 1982 – ARPA net иккига бўлинди. Milnet (Military net – ҳарбий тармоқ) ва Internet
(тармоқлараро тармоқ).
Телекоммуникация (грек. tele- узоқ, communicatio- алоқа. Узоқдан боғланиш)
Бунинг учун воситалар керак.
Телекоммуникациялар тармоғи - битта ёки бир нечта турдаги узатишларни :
телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли
хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини
трансляция
қилишни
таъминловчи
телекоммуникация
воситаларининг
мажмуидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |