1-маъруза Компютер тизимлари ва телекоммуникация технологиялари. Очиқ тизимларнинг ўзаро боғланиш эталон модели


Download 58.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi58.2 Kb.
#1513363
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

Телекоммуникация воситалари - электромагнит ёки оптик сигналларни
ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда
уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар,
иншоотлар ва тизимлардир.
Телекоммуникация иншоотлари – телекоммуникация тармоқлари ва
воситаларини ишлашини ва улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар,
қурилмалар,
телекоммуникация
линиялари,
мосламалар,
тиргаклар,
миноралар ва бошқа иншоотлар.


“Очиқ тизимлар ўзаро боғланиши” атамаси тизимлар орасидаги маълумот
узатиш жараёнларига тегишлидир, яъни ҳамкорликда фойдаланиладиган
стандартларни ишлатишлари туфайли бир – бирлари
учун тизимлар
очиқдир.
Халқаро
стандартлаштириш
ташкилоти
(ISO)
жаҳоннинг
кўп
мамлакатларида ахборот тармоғи ва компьютер тизимларини ташкил қилиш
тажрибасини тащлил қилиб, ҳисоблаш тармоқларини ташкил қилиш
концепциясини ишлаб чиқди ва уни очиқ тизимлар архитектураси деб
номлади.
Бу концепцияга мувофиқ очиқ тизимлар ўзаро боғланиш эталон модели
(Open System Interconnection basic reference model,OSI RM) ишлаб чиқилди
ва 1983 йилда тасдиқланди.
Мазкур модель бундай тизим ва тармоқларни ишлаб чиқишни аниқловчи ва
тартибга солувчи ҳалқаро стандартларни киритишга имконият беради.
OSI- Open System Interconnection


Модель халқаро стандартлар ташкилоти (ISO-International Standard Organization) томонидан
ишлаб чиқилган бўлиб, бутун дунёда ахборот тармоқлари концепциясининг ва улар
турларининг асоси сифатида фойдаланилади.
OSI моделида ўзаро боғланиш воситалари 7 та:
• Амалий
• Тақдим этиш
• Сеанс
• Транспорт
• Тармоқ
• Канал
• Жисмоний
поғоналарга бўлинади.
Ҳар бир поғона тармоқ қурилмалари ўзаро боғланишининг маълум бир аспекти билан
иш олиб боради.

Download 58.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling