1. маъруза матни 1-мавзу: “Молия” фанининг предмети, объекти, методи ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги


Эссе. Давлат молияси ва маҳаллий молия. (интернетдан фойдаланиш


Download 441.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana03.12.2023
Hajmi441.78 Kb.
#1798021
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
OaGJNORBz2CVbQuJMvBR28UR0KrfpCxpL9tekOhQ

3. Эссе. Давлат молияси ва маҳаллий молия. (интернетдан фойдаланиш 
мумкин, 10-15 габдан иборат кичик иншо ёзинг) 
 
4. Нотижорат сектор бўйича 5-6 та сўздан иборат кроссворд тузинг.
 


4.ГЛОССАРИЙ 
1“Молия” фанининг предмети, объекти, методи ва бошқа фанлар 
билан ўзаро алоқадорлиги 
 
Молия (финансы, finance) бу давлатнинг ўз вазифа функцияларини 
бажариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини 
таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини 
шакллантириш жараёнида юзага келадиган, давлат томонидан ташкил 
қилинадиган пул муносабатлари йиғиндисидир. 
Молия сиёсатининг муҳим вазифаси (Важной задачей фискальной 
политики, An important objective of fiscal policy) – у ёки бу иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ёки чора-тадбирларини амалга 
ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашдир
Молиявий стратегия (
финансовая стратегия, financial strategy
) – 
ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга 
мулжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган 
бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, 
молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда 
тутади. 
Молия механизми (
финансовый механизм, the financial mechanism
)– 
тақсимот ва қайта тақсимот муносабатларининг кенг тизимини амалга 
ошириш, даромад ва жамғармаларни ташкил қилиш, марказлашган ва 
марказлашмаган пул фондларини тузишни таъминловчи шакл ва усуллар 
йиғиндисидан иборатдир 
Давлат молияси (
Государственные финансы, Public Finance
)-давлатни 
керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул 
маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим 
бўғинидир.

Download 441.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling