М о л и я
Ўзининг луғавий маъноси
жиҳатидан “молия” сўзи
французча “finance”,
лотинча “financia” ва
русча “финансы”
сўзларининг
эквиваленти
ёки маълум маънода,
синоними ҳисобланиб,
“даромад” ёки “тўлов”
деган маъноларни ҳам
англатади
Молия давлатнинг
вужудга
келиши ва
унинг ресурсларга
бўлган эҳтиёжининг
ривожланиши билан
доимий (узлуксиз)
товар-
пул муносабатлари
шароитида пайдо
бўлди
Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт
қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш
соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли
жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг
табиати ва
функциялари билан белгиланади
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароит-
ларни таъминлаш ҳамда давлатнинг функциялари ва вазифа-
ларини бажариш мақсадида
марказлаштирилган ва марказ-
лаштирилмаган пул маблағлари фондларини шаклланти-
риш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
иқтисодий (молиявий) муносабатларга
молия дейилади.