Савол: Кулон қонуни


Download 0.66 Mb.
bet1/3
Sana07.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1172679
  1   2   3
Bog'liq
кушимча саволлар


САВОЛ: Кулон қонуни.
ЖАВОБ: Вакуумда жойлашган қўзғалмас иккита нуқтавий заряднинг ўзаро бир-бирига таъсир кучи зарядлар кўпайтмасига тўғри пропорционал, улар орасидаги масофанинг квадратига эса тескари пропорционал бўлиб, уларни бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйича йўналгандир, яъни: q1· q2
F12=k ·———
r12
Бу ерда:
F12 – 1- заряднинг 2-зарядга таъсир кучи; k – пропорционаллик коэффициенти;
-зарядларнинг ўлчами; r12- зарядлар орасидаги масофа
1 q1· q2
СИ системасида F12= —— · ·———
4 πε0 r12
Бу формулада ε0 = 8,85·10 -12 ф/м вакуумнинг электр доимийси дейилади.

САВОЛ: Фарадей қонунлари. 
ЖАВОБ. Фарадейнинг l-қонуни: электродда ажралган модданинг массаси т электролитдан ўтган заряд микдори q га тўғри пропорционал эканлигини, 2-қонуни электролитдан бир хил заряд ўтганда ажраладдиган турли моддаларнинг массалари бу моддаларнинг кимёвий эквивалентлари А га пропорционал эканлигини билдиради. Фарадейнинг 2-қонунидан турли моддаларнинг 1 га эквивалентини ажратиш учун бир хил заряд кераклиги келиб чиқади. Ф.қ.ни m=qA/F=kq шаклда ёзиш мумкин, бунда F— Фарадей сони, k=A/F — модданинг электрокимёвий эквиваленти, фарадметр.
Инглиз олими М.Фарадей электролизни тажрибада ўрганиб, иккита муҳим қонунни кашф этди: электролиз вақтида электродлардан моддалар миқдори электролит орқали ўтган электр миқдорига тўғри пропорционалдир; 44 турли хил электролитлардан бир хил миқдордаги электр ўтказилганда электродларда ажраладиган (ўзгарадиган) моддалар миқдори шу моддаларнинг химиявий эквивалентларига тўғри пропорционалдир. AgNO3, CuSO4 ва H2SO4 эритмалари орқалди бир кулон электр ўтказилганда 1,118мг кумуш, 0,3293мг мис ва 0,010446мг водород ажралиб чиқади. Бу катталиклар электрохимиявий эквивалентлар дейилади. Химиявий эквивалент электрохимиявий эквивалентга нисбат ўзгармас катталик бўлиб, эритма 964871,6 К/г-экв (яхлитланганлиги 96500) га тенг ва у Фарадей сони F дейилади. Шундай қилиб, электролиз усули билан эритма г.экв модда ажратиб олиш ёки уни ўзгартириш учун бир Фарадей электр сарфлаш керак.



Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling