1. маъруза матни 15-мавзу: Давлат бюджети Режа


 Давлат бюджетининг аҳамияти


Download 497.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/21
Sana25.03.2023
Hajmi497.75 Kb.
#1295458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
JZZ2q8v8M3KheYzN9mVpKtZvOS8uJdhWkjMZDA3N

3. Давлат бюджетининг аҳамияти
Давлат бюджети мамлакат-нинг молия тизимида марказий ўринни 
эгаллайди. Марказлаш-тирилган пул фондини шакллантириш орқали унинг 
ёрдамида катта ҳажмдаги молиявий ресурслар давлатнинг қўлида тўпланади 
ва улар умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга сарф этилади. Давлат 
бюджети умумдавлат манфаатларини инобатга олган ҳолда усту-вор 
йўналишлар учун молиявий ресурсларни концентрация қилиш-да асосий 
инструмент бўлиб хизмат қилади. 
Устувор йўналишларга Давлат бюджети ёрдамида молиявий 
ресурсларни концентрация қилиш бир неча усуллар ёрдамида амал-га 
оширилиши мумкин. Айрим ҳолларда, иқтисодиёт етакчи тар-моқларининг 
жадал суръатлар билан ривожланишини таъминлаш мақсадида бюджет 
ассигнованияларининг ҳажми оширилади. Бош-қа ҳолларда эса, ўша 
секторлардан маблағларни Давлат бюджетига олишда қулай режим (шароит) 
яратилади. 
Давлат бюджети иқтисодиёт алоҳида тармоқларининг ривож-ланишида 
асосий манба ролини ҳам ўйнаши мумкин. Масалан, илмий-техника 
тараққиёти асосида миллий иқтисодиётда янги тар-моқ вужудга келаётган 
бўлса, 
унинг 
пайдо 
бўлишини 
ҳозирги 
ша-роитда 
бюджетдан 
молиялаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди. 
Фаолият кўрсатаётган субъектларнинг молиявий барқарорли-гини 
таъминлашда бюджет катта аҳамият касб этади. Турли объек-тив ва 
субъектив омилларнинг таъсири остида айрим субъектлар-нинг ўз молиявий 
ресурслари уларнинг соғлом фаолият кўрсатиши учун етарли бўлмай 
қолганда четдан маблағ жалб қилишга эҳтиёж туғилади. Бундай шароитда 
Давлат бюджети тартибга солувчи ман-ба сифатида майдонга чиқиши 
мумкин. Албатта, бундай ҳоллар-нинг барчасида Давлат бюджетининг 
маблағлари субъектларнинг ўз манбалари, тармоқ ичидаги ресурслар, банк 
кредитларидан 
сўнг 
охирги 
тартибга 
солувчи 
манба 
сифатида 
фойдаланилади. 


Субъектларнинг фаолиятини молиявий ресурслар билан таъ-минлашда 
Давлат бюджетининг тартибга солувчи роли қуйидаги шаклларда бўлиши 
мумкин: 
– молиявий ресурсларга бўлган янги талабни келгуси бюджет йилида 
бюджетнинг харажатлари таркибига киритиш; 
– молиявий ресурсларга бўлган қўшимча эҳтиёжни мавжуд бўлган 
бюджет ресурсларини манёвр қилиш, яъни бюджет кредит-ларини бир 
объектдан иккинчисига ўтказиш. Бундай имкониятнинг мавжуд эканлиги 
амалиётда айрим субъектларнинг ўзларига тақдим этилган молиявий 
ресурсларни тўлиқ ўзлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаслиги билан 
белгиланади; 
– қўшимча эҳтиёжни ҳукуматнинг захира фондлари ҳисоби-дан 
қоплаш ва бошқалар. 
Давлат бюджети миллий иқтисодиёт корхоналарини техни-кавий 
жиҳатдан қайта қуроллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Бюджетдан 
иқтисодиётга 
қилинаётган 
харажатлар 
ва 
марказлашти-рилган 
инвестицияларни молиялаштириш, энг аввало, ана шу мақсадларга хизмат 
қилади. 
Айниқса, ижтимоий соҳа (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва 
спорт, фан, ижтимоий таъминот) харажатларини молиялашти-риш, оилаларга 
ижтимоий нафақа бериш, аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этган 
хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджетдан қоплаш, давлат ҳокимияти 
органлари, бошқарув ва суд органлари-ни сақлаш, фуқароларнинг ўз-ўзини 
бошқариш 
органларини 
молия-лаштириш, 
мамлакатнинг 
мудофаа 
қобилиятини мустаҳкамлаш ка-би вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини 
таъминлашда Давлат бюджетининг аҳамияти жуда беқиёсдир. 

Download 497.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling