Асосий даромадлар МД ни моддий ишлаб чиқариш
иштирокчилари ўртасида тақсимлаш жараёнида
шаклланиб, улар икки гуруҳга бўлинади
моддий ишлаб чиқариш
соҳасида банд бўлган ишчи
ва хизматчиларнинг иш
ҳақи,
фермер ва
ҳ.к.ларнинг
даромадлари
моддий ишлаб
чиқариш соҳасидаги
корхоналарнинг
даромадлари
Бироқ, бунда бирламчи даромадлар миллий хўжалик
устувор тармоқларини
ривожлантириш, мамлакат мудофаа
қудратини
таъминлаш, аҳолининг моддий ва маданий эҳ-
тиёжларини қондириш учун ижтимоий пул фондларининг
шаклланишини таъминлай олмайди. Бунинг учун қуйида-
гилар билан боғланган ҳолда МД ни янада тақсимлаш ва қай-
та тақсимлаш зарур
- хўжалик юритувчи
субъектлар даромадлари ва
жамғармаларидан энг самарали ва оқилона фойдаланиш
мақсадида маблағларни тармоқлараро ва ҳудудий қайта
тақсимлаш билан
- ишлаб чиқариш соҳаси билан бир қаторда ноиш-
лаб чиқариш соҳасининг (маориф, соғлиқни сақлаш,
ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, бошқарув ва
ҳ.к.) ҳам мавжудлиги билан
- аҳолининг турли ижтимоий қатламлари ўртасида
даромадларни қайта тақсимлаш билан