Бинолар классификацияси:
Вазифасига кўра бинолар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
турар-жой бинолари – доимий ёки вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган бинолар (квартирли уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва б.);
жамоат бинолари – ижтимоий хизмат қилиш ва маъмурий ташқилотларни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар (мактаб, кинотеатрлар, поликлиника, бошқарув ташқилотлари ва б.);
саноат бинолари – бирор саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган ва ичига ишлаб чиқариш қуроллари жойлаштирилган бинолар (цехлар, қозонхона, устахоналар, гаражлар ва б.);
қишлоқ хўжалиги бинолари - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган бинолар (молхоналар, паррандахоналар, сабзоват маҳсулотларини сақлайдиган омборхоналар ва б.).
Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда фуқаро бинолари деб аталади.
Қаватлари сони бўйича: кам қаватли (1-2 қаватгача), ўртача қаватли (3-5 қаватли), кўп қаватли (6-10 қаватли), баланд (25 қаватгача) ва осмон ўпар (25 қаватдан ортиқ);
Девор конструкцилари бўйича: майда элементли (ғиштли, керамик тошлардан иборат, майда блоклардан ва б.), йирик элементли (йирик блокли, йирик панелли, ҳажмий блокли);
Яратиш усуллари бўйича: тўлиқ йиғма, монолит ва йиғма-монолит.
Асосий конструкциялар материалига кўра: ёғоч, ғишт-тош, темирбетон, енгил метал конструкциялар ва пластмасса;
Қурилишнинг тарқалиш даражасига кўра: ялпи қурилиш, ноёб бинолар қурилиши;
Бинодаги қурилиш материаллари ва конструксиялари ёнувчанлиги бўйича: ёнмайдиган (табиий ва сунъий тош, пўлат); қийин ёнадиган (ёнмайдиган анорганик моддалар билан ҳимояланган қисмлар); ёнадиган гуруҳларга бўлинади.
Мукаммаллик (капиталлик) бўйича, Биноларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва шаҳарсозликдаги нуфузига кўра 4 классга бўлинади:
I-классга баландиги 10 ва ундан зиёд қаватли турар-жой бинолари киради. Уларнинг асосий конструкцияларининг оловбардошлик ва узоққа чидамлилик даражаси I даражадан паст бўлмаслиги керак.
II-классга баландлиги 6-9 қаватли турар-жой бинолари киради. Бунда асосий конструкцияларнинг оловбардошлик ва узоққа чидамлилик даражаси II даражадан паст бўлмаслиги керак.
III-классга баландлиги 3-5 қаватли турар-жой бинолари киради. Бундай бинолар асосий конструкцияларининг узоққа чидамлилик даражаси II даражадан, оловбардошлиги эса III даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади.
IY-классга баландлиги 2 қаватдан кўп бўлмаган турар-жой бинолари киради. Бунда асосий конструкциялар узоққа чидамлилик бўйича III даражали бўлишига рухсат берилади, конструкцияларга оловбардошлик талаблари қуйилмайди
Do'stlaringiz bilan baham: |