2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар


Download 82.5 Kb.
bet1/5
Sana05.05.2023
Hajmi82.5 Kb.
#1426638
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2- Керамик материаллар ва буюмлар

2- Мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар




Режа:
1. Сопол ашёлар ва буюмлар.
2. Хом ашё.
3. Хом ашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши.
4. Гилтупроқнинг асосий хоссалари.
5. Cопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг умумий тизими


Сопол ашёлар ва буюмлар
Сопол ашёлар деб, минерал хом ашёдан қолиплаш ва кейинчалик юқори ҳароратларда пишириш йўли билан олинадиган сунъий тош ашёларга айтилади. Сопол ашёлар энг қадимги қурилиш ашёларидан ҳисобланади. Сопол ғиштларни қурилиш ашёси сифатида ишлатилганига 5000 йилдан кўп бўлган.
Ҳозирги замон қурилишида сопол ашёлар ва буюмлар биноларнинг деярли ҳамма қисмларида ишлатилади. Ўзининг чиройлилиги, бой эстетик кўриниши сабабли сопол буюмлар бинонинг ички ва ташқи томонларини безашда энг яхши пардозбоп ашё ҳисобланади. Сопол ғовак тўлдирувчилар енгил бетонлар учун асосий хом ашё ҳисобланади. Санитар-техник буюмлар ва бошқа чиннидан қилинган буюмлар кундалик турмушда кенг қўлланилади. Махсус сопол буюмлар кимё ва металлургия саноатида (кислотага чидамли, ўтга чидамли буюмлар), электротехника ва радиоэлектроникада (электроизоляторлар, ярим ўтказгичлар) ишлатилади.
Хом ашё
Гилтупроқ. Сопол буюмлар олиш учун асосий хом ашё сифатида гилтупроқ, диатомит, трепел каби тоғ жинслари ишлатилади. Булардан ташқари, тоза оксидлар ишлатилади. Гилтупроқ­нинг хоссаларини яхшилаш мақсадида ҳар хил қўшимчалар қўлланилади. Буларга пластикликни камайтирадиган ва оширадиган, ғовак ҳосил қиладиган, эриш ҳароратини пасайтирадиган қўшимчалар киради.
Гилтупроқ деб, сув билан аралаштирганда пластик хамир ҳосил қиладиган, пиширгандан кейин тошсимон ҳолатга ўтадиган табиий чўкинди тоғ жинсларига айтилади. Гилтупроқлар таркибида дала шпати бўлган тоғ жинсларининг емирилиши натижасида ҳосил бўлган.
Гил ҳосил қилувчи минераллар билан бир қаторда, гилтупроқ таркибида ҳар хил қўшимчалар ҳам учрайди: булар кварц, дала шпати кальций ва магний карбонатлари, темир оксидлари, органик бирикмалар ва ҳ.к. Бу қўшимчалар сопол ашёларнинг хоссаларига таъсир қилади. Масалан, гилтупроқ таркибидаги кальций карбонат ва темир оксидлари майда ва бирдай тарқалган бўлса, улар гилтупроқнинг пишириш ҳароратини пасайтиради. Гилтупроқ таркибидаги темир оксидлари пиширилган буюмларга қизил ранг беради. Умуман гилтупроқнинг ранги ҳар хил: оқ, қизил, яшил, қора, кулранг тусларда бўлиб, унинг ранги таркибидаги минерал ва органик бирикмалар миқдорига боғлиқ.

Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling