2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар


Гилтупроқнинг асосий хоссалари


Download 82.5 Kb.
bet3/5
Sana05.05.2023
Hajmi82.5 Kb.
#1426638
1   2   3   4   5
Bog'liq
2- Керамик материаллар ва буюмлар

Гилтупроқнинг асосий хоссалари
Сопол буюмлар олиш учун ишлатиладиган гилтупроқлар қуйидаги асосий хоссалар билан характерланади: пластиклик, боғлаш хусусияти, қуритиш ва пиширишда киришиши, ўтга чидамлилиги.
Пластиклик – лойнинг ташқи кучлар таъсирида ёрилмасдан берилган шаклни олиш ва шу шаклни сақлаб қолиш хусусиятидир. Гилтупроқдан тайёрланадиган буюмларнинг қолипланиш имкониятлари шу хоссага асосланган.
Пластиклик даражаси гилтупроқнинг минералогик таркибига, зарраларининг катта кичиклиги ва шаклига боғлиқ. Гилтупроқнинг пластиклиги қанча юқори бўлса, яхши қолипланадиган лой тайёрлаш учун шунча кўп сув талаб қилинади ва шу лойдан тайёрланган буюмларнинг ҳаво­да киришиши шунча катта бўла­ди.
Гилтупроқнинг ҳавода киришиши деб, қолипланган буюмларнинг қуритиш жараёнида чизикли ўлчамлари ва ҳажмини кичрайишига айтилади. Қуритиш давомида буюм таркибидаги сув буғланади, гилтупроқ заррачалари атрофидаги сув қобиқларининг қалинлиги камаяди, натижада заррачалар бир-бирига яқинлашиб ҳавода киришиш рўй беради. Ҳавода киришиш буюмни қуритишдан олдинги ўлчамларига нисбатан % ларда ифодаланади.
Гилтупроқнинг оловда киришиши деб, пишириш жараёнида буюмларнинг чизикли ўлчамлари ва ҳажмини ўзгаришига айтилади. Пишириш давомида гилтупроқ таркибидаги тез эрувчан бирикмалар суюқ ҳолатга ўтади ва эримаган заррачаларни ўраб олиб улар орасидаги бўшлиқни қисман тўлдиради. Бир қисм гилтупроқнинг эриши ва суюқ фаза юзасига кучланиш таъсир қилиниши натижасида гилтупроқнинг қаттиқ заррачалари бир-бирига яқинлашиб буюмнинг ҳажмини камайтиради, яъни оловда киришиш рўй беради.
Ўтга чидамлилик - гилтупроқнинг юқори ҳарорат таъсирида деформацияланмасдан бардош бериш хоссасидир. Ўтга чидамлилигига кўра гилтупроқ уч гуруҳга бўлинади: ўтга чидамли (эриш ҳарорати 1580 дан юқори), қийин эрийдиган (1350-15800С) ва осон эрийдиган (13500 С дан паст) гилтупроқ.
Ўтга чидамли гилтупроқларга таркибида аралашмалар кам бўлган каолинитли гилтупроқлар киради. Булар ўтга чидамли, ғишт, чинни, фаянс буюмлар тайёрлаш учун ишлатилади. Қийин эрийдиган гилтупроқлар таркибида темир оксидлари, кварц қум ва бошқа аралашмалар кўп бўлади. Булар пардозбоп ғишт, пол учун ишлатиладиган плиткалар, канализация қувурлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Осон эрийдиган гилтупроқларнинг минералогик таркиби ҳар хил бўлиб, уларда аралашмалар кўп бўлади. Булар ғишт, ичи бўш сопол тошлар, черепица, енгил тўлдирувчилар ва бошқа қурилиш буюмлари тайёрлашда ишлатилади.

Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling