2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар
Download 82.5 Kb.
|
2- Керамик материаллар ва буюмлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пластикликни камайтирадиган қўшимчалар
- Ёнадиган қўшимчалар
Трепел ва диатомит - чўкинди тоғ жинслари бўлиб, асосан аморф шаклдаги кремнезёмдан ташкил топган. Булар иссиқлик изоляцияси ашёлари, енгил ғишт ва тошлар тайёрлаш учун ишлатилади.
Пластикликни камайтирадиган қўшимчалар – сопол буюмларни қуритиш ва пиширишда киришишини камайтириш учун, буюмларда деформация ва ёриқлар бўлишини олдини олиш учун ишлатилади. Бу қўшимчаларга дегидратланган гилтупроқ, шамот, шлаклар, кул, кварц қум киради. Шамот - ўтга чидамли ва қийин эрийдиган гилтупроқларни 1000-14000С да куйдириб, майдалаш йўли билан олинади. Шамот сопол буюмларни қуритиш ва пишириш давомидаги хоссаларига яхши таъсир қилади, шунинг учун юқори сифатли буюмлар, пардозбоп ғишт, ўтга чидамли буюмлар олишда ишлатилади. Қум –10-25% миқдорида қўшилади. Пластикликни камайтирадиган қўшимчалар сифатида донали домна шлаклари ва кул ҳам ишлатилади. Ғовак ҳосил қиладиган қўшимчалар. Булар ғоваклиги катта бўлган ва иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлган енгил сопол буюмлар олиш учун ишлатилади. Бу мақсадда пишириш давомида ўзидан газ ажратиб чиқарадиган моддалар (масалан бўр, доломит кабилар СО2 газини ажратади), ёки ёнадиган қўшимчалар ишлатилади. Ёнадиган қўшимчалар ёғоч қириндиси, тошкўмир кукуни кабилар – сопол буюмларнинг ғоваклигини ошириш билан бирга пишириш жараёнига ҳам яхши таъсир кўрсатади. Сопол буюмларга чиройли кўриниш бериш ва ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириш учун уларнинг сирти юпқа (0,1-0,3 мм) сир (глазурь) ёки ангоб билан қопланади. Сир парда куйдирилгандан кейин шишасимон қопламага айланиб, буюмнинг кўркамлигини оширади ва техник ҳамда эксплуатацион хоссаларини яхшилайди. Сир (глазурь) иссиққа чидамли, мустаҳкам, қаттиқ, юзаси ялтирайди. Сирнинг шаффоф ва бўғиқ, рангсиз ва рангли, ялтироқ ва хира хиллари бўлади. Сир таркибида каолин, кварц қуми, дала шпати, бўр, доломит ишқорий металл тузлари, бор кислота, қўрғошин, рух оксидлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ангоб оқ ёки рангли гиллардан тайёрланиб, қуритилган буюмларни сиртига юпқа қилиб суртилади. Ангоб пишириш пайтида сирга ухшаб эримайди, яъни шишасимон қават ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ангоб қопланган буюмларнинг юзаси хира бўлади. Ўз хоссаларига кўра ангоб асосий сопол буюмга яқин бўлиши керак. Download 82.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling