Иншо: саид аҳмад «Қоракўз мажнун» Ҳикояси ҳАҚида may 03, 2023


Download 15.01 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi15.01 Kb.
#1481244
Bog'liq
insho


ИНШО: САИД АҲМАД «ҚОРАКЎЗ МАЖНУН» ҲИКОЯСИ ҲАҚИДА


may 03, 2023
МАВЗУ: САИД АҲМАД «ҚОРАКЎЗ МАЖНУН» ҲИКОЯСИ ҲАҚИДА
РЕЖА:
1. Саид Аҳмад ижоди


2. Ўзига ҳос услуб ва ёндашув соҳиби


3. «Қоракўз мажнун» ҳикояси


4. Хулоса


Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси — бу олий унвонлар Саид Аҳмаднинг эл-юрт олдидаги буюк хизматларининг халқ томонидан, давлат томонидан эътироф этилишидир. Чиндан ҳам жонажон Ўзбекистонимизда биронта туман, биронта шаҳар ёқи қишлоқ йўқки, у ерда Саид Аҳмадни танишмасин ва ҳурмат қилишмасин. Жуда кўпчилик унинг асарларини ўқиган, ўқимаган бўлса телевизор орқали унинг ҳажвиялари ва миниатюраларини кўриб мазза қилган, унинг суҳбатларидан, ҳазил-мутойибаларидан, ижодкорга хос лутфларидан баҳра олган. Саид Аҳмад буларнинг барига ўзига хос, бетакрор, ёрқин истеъдоди туфайли, кўп йиллар мобайнида халққа қилган сидқидил меҳнати туфайли, қолаверса, юксак пнсоний фазилатлари туфайли эришди. Саид Аҳмаднинг ижоди ўзбек адабиётининг ХХ аср иккинчи ярмида босиб ўтган анча машаққатли, анча мураккаб йўлини ўзида акс эттиради. Унинг сиймосида, тақдирида адабиётимизнинг ярим асрлик тарихи тажассум топган десак хато бўлмайди.


Саид Аҳмад серқирра ижодкорлиги билан халқимизни ҳурматига ва муҳаббатига сазовор бўлган. Ижодининг қайси нуқтасига қарамайлик ўзига ҳос услуб ва ёндашувга гувоҳ бўламиз. «ҚОРАКЎЗ МАЖНУН» ҳикояси ҳақида ҳам ана шундай фикрларни айтиш мумкин.


Санъаткор ёзувчининг нигоҳи оддий одамлар назаридан фарқ қилади. Инсонлар табиатидаги жуда нозик қирраларни, нафақат инсонлар, балки ҳайвонларга хос хусусиятларни ҳам аниқ ва равшан кўради. Агар ёдингизда бўлса, сиз ёзувчи Саид Аҳмаднинг «Уфқ» трилогиясидан парча билан ўтган синфларда та нишган эдингиз. Парча «Қочоқ» деб номланган эди. Ўша парча сиз ўқиган ушбу «Қоракўз мажнун» ҳикоясига қайси бир томондан ўхшаб кетади. Она ва бола муносабати, улар ўртасидаги меҳр-мурувват илдизлари. Агар шу инсоний фазилат ва илдизлар қуриса, орадаги кўнгил яқинлиги ҳам барҳам топади.


«Қоракўз мажнун» Саид Аҳмаднинг мустақиллик йилларида ёзган энг яхши ҳикоялари сирасига киради. Ҳикоя воқеаси жуда мураккаб эмас. Кексайиб қолган Саодат ая бир неча ўн йиллардан бери ҳарбийга кетиб, ўша томоналарда уйланиб, бола- чақали бўлган ўғли Бўрихонни кутади. Худонинг берган куни саҳар намозида уни эслайди.Саодат ая табиатида ўзбекнинг чин муслима бувиларига хос бу дунёсини ҳам, у дунёсини ҳам ўйлашдек мулоҳазакорлик мужассам. Ўғлининг хабарини невараси Анвардан эшитган кампир мулзам бўлади. Адиб кампирдаги бу ўзгаришни: «Бировга сўзини бермайдиган эррайим кампирнинг шохи синди, остона ҳатламай уйда муқим ўтириб қолди», деган тарзда баён қилади. Кунларнинг бирида Саодат ая ити Қоракўз билан қизининг уйига қараб йўлга чиқади. Уларнинг бориш ва келиш жараёнига диққат қаратинг. Йўл бўйи адиб итнинг ҳар бир қилиқлари, сакраши, шамолдек елиши, хурсандлигу хафагарчилиги, дейлик, «бир қулоғини диккайтириб, биттасини шалпайтириб эркалик» қилишларини, йўлда учраган мушукларни «тирақайлатиб қувиши», «дарахтлардаги мусичаларга ирғишлаб» акиллаши каби ҳолатларни – барча-барчасини маҳорат билан тасвирлайди. Кампир итини ўз уйининг бир аъзосидек эъзозлайди. Шунинг учун ҳам у итига қараб: «Абдумалик акангникига борамизми, Дилбар опангникигами? Дилбар опанг домда туради. Итдан ҳазар қилади. Сени уйига киритмайди. Энди нима қиламиз? Майли, шуникига борайлик. Ётиб қолмаймиз. Чиққунимча ҳовлида болалар билан ўйнаб турасан», – деб бемалол гапиради. Йўл бўйи Саодат кампир ити билан шу зайлда суҳбатлашиб боради ва суҳбатлашиб изига қайтади. Қайтса, уйида уни ғаройиб бир янгилик кутиб туради. Бўрихон келибди, яъни кампирнинг «ғойиблари ҳозир» бўлибди. Бу янгилик «Саодат аянинг йиллаб қалбида қалашиб ётган ғуборларини» тарқатиши, «кўксидан тоғдек босиб ётган армонларни» ушатиши лозим эди. Бироқ воқелик ўзгача тус олади. Она ва бола учрашуви... Қизиқ, бу жараёнда ит негадир безовта, у ниманидир сезади; шу боис «нотаниш одамга ғашлик қилиб тинмай ириллайди». Она бағрида Бўрихон бегонага ўхшайди. Чунки «ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди». Хурсандчиликдаги она аввал бунга эътибор бермайди. Секин-аста ўғъли Бўрихоннинг ота-боболари эътиқод қилган ислом динидан қайтиб, бошқа динни қабул қилгани маълум бўлади. Она учун дин-диёнат, миллий-диний қадриятлар, эл-юрт- камчилик ҳар нарсадан устун туради. Шунинг учун Бўрихондан кўнгли совийди, уни йўқликка топширади; кетар маҳали ундан юз ўгиради. Энди она саҳар намозида ўғлини эсламай қўяди.


Ҳикояда Саодат аянинг гўзал ёшлик паллалари, Бўрихоннинг туғилиши ва унинг бошқа юртларда юриб онаси кўнглини ўкситган нохуш қилмишларининг мўъжаз тарихи ба- ён қилинади. Вафот этар маҳалида ҳам Саодат аянинг ҳаёт мазмунини, бу дунёга келиш ва кетиш ҳодисасини жуда табиий – муслимона англагани фарзандлари ҳамда невараларини чақириб, уларга қилган васиятида яққол кўзга ташланади. Албатта, ҳикояни ўқиш мобайнида сарлавҳадаги Қоракўз мажнун нима эканини билиб олдингиз. Ҳа, бу ўша, ёзувчи меҳр билан таърифлаган «кичкинагина, белида белбоғдек


иккита – бири қора, бири жигарранг чизиғи бор», «тумшуғи билан икки кўзи қоп-қора, бир кўзининг тепасида тўмтоқ қоши бор» ит. Агар эътибор берган бўлсангиз, ҳикоянинг бошидан охиригача ёзувчи Қоракўзни Саодат пирга доимий ҳамоҳликда тасвирлайди. Вафодор ит Саодат кампир билан деярли бир хил кайфиятда: хафа бўлса хафа, хурсанд бўлса хурсанд, кампир ўйга чўмса, у ҳам ўй сургандек бир нафас тинчийди. Гарчанд кампирни соғинтирган бўлса ҳам, Бўрихон итдан кўра Саодат аяга бегонароқдир.


Ҳикояда Саодат кампир вафотидан сўнг ёзувчи ҳам Қоракўзнинг руҳиятини сиз ўқувчиларга англатиш мақсадида ўткир қалами билан унинг қора кўзларига икки томчи ёшни чизиб қўяди. Ҳикоя охиридаги Қоракўз мажнуннинг ўлими ўқувчини маҳзун қилади. Ҳикоя бошида Қуръони каримнинг «Бақара» сурасидан оят эпиграф сифатида келтирилади. Бу кўчирмалар айнан ҳикоядаги Бўрихон образига тааллуқли эканини ҳеч қийналмадан илғаб олиш мумкин. Асъҳоби каҳф тўғрисидаги ҳадиси шариф эса ҳикояда худди онгли ва оқил инсондек тасвирланган Қоракўз мажнунга тааллуқли, албатта. Ҳикояда жуда катта маъно-мазмун жамланган. Ўзбе кона урф-одатлар қадри нолойиқ бир фарзанднинг қилмишларини кўрсатиш орқали таъкидланади. Тўғриси, итнинг вафоси бир ўғилнинг она кўнглини вайрон қилишига нисбатан юксак маънавий мартабаларда туриши ҳамма вақт улуғворлик касб этади.


Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикояси биз ёшлар учун таълим-тарбиявий жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам яхшигина сабоқ бера олдагина тарзда ёзилган. Мана шундай ижод намуналари орқали биз ёзувчиларинг катта маҳоратидан ўрнак олиб яхши билимлар олишга интиламиз.



Download 15.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling