Фарғона давлат университети Физика-математика
Download 137.5 Kb.
|
Кундалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ______________________________________нинг МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ
- Малакавий амалиёт раҳбари _____________________ Фарғона Талабалар учун эслатма
- Амалиёт даврида
Фарғона давлат университети ______________Физика-математика___________факультети Информатика ўқитиш методикаси йўналиши _IV_ курс ______ гурух талабаси ______________________________________нинг МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ Малакавий амалиёт университет ректорининг __________даги _______ буйруғига асосан _________дан _____________ гача ўтказилади. Малакавий амалиёт раҳбари _____________________ Фарғона Талабалар учун эслатма Университет талабаларининг малакавий амалиёти ўқув жараёнининг асосий қисми ҳисобланиб, таълим йўналишларга мос муассасаларда ўтказилади. Малакавий амалиётнинг мақсади талабалар олган назарий билимларни чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш ва ўқув тарбиявий ишларга тадбиқ этиш, талабаларни ўз касбига амалий тайёрлаш, касбий моҳорат малакалари ва фазилатларини таркиб топшириш ҳамда ривожлантиришдир. Амалиёт даврида: I. а) талабаларнинг хуқуқлари: 1. Таклиф ва фикр мулоҳазалар билан университетнинг ўқув бўлимига, Факультет, кафедралар ва мактаб раҳбарлари, ўқитувчиларига мурожаат қилиш. 2. Талабалар медодист-раҳбарлардан услубий маслаҳатлар, йўл йўриқлар олиш. 3. Кафедралар ва ўқув муассасаларининг ўқув моддий техникавий базасидан фойдаланиш. 4. Ижодий фаолиятлари доирасида малакавий амалиётдаги фаолиятларини кенгайтириш. 5. Талаба малакавий амалиёти ¾ қисмини бажариб узрли сабаблар билан малакавий амалиётни ниҳоясига етказа олмаса, ўқув машғулотларидан ажралмаган ҳолда малакавий амалиётни давом эттириш ва ниҳоясига етказиш хуқуқи берилади. I б) талабанинг бурчлари: 1. Малакавий амалиёт дарсида 6 соатлик иш куни давомийлигида амалиётни ўтаётган хизмат манзилида бўлиши. 2. Амалиётчи талаба “Малакавий амалиёт дастури” да кўрсатилган ишларни ўз вақтида бажариши. 3. Муассасаларнинг ички тартиб қоидаларига ва амалиёт раҳбарлари топшириқларига тўла риоя қилишлари уларни бажаришлари. 4. Амалиёт даврида талабалардан бири шу гурух сордори қилиб тайинланади. У амалиёт ишларини ташкиллаш, услубий раҳбарлар томонидан қўйилган вазифаларни бажаришда ташкилотчилик қилади. Малакавий амалиётга доир маълумотларни расмийлаштириш, баённома ва рўйномаларни юргизишга ёрдам беради. I. в) талабаларнинг вазифалари 1. Талаба амалиёт даврида ички меҳнат интизомини бузса, мазкур муассаса раҳбарияти унга маъмурий чора кўради ва бу ҳақида университет маъмуриятига маълумот беради. Амалиётчи талаба ўз вақтида амалиётни ўтмаса, бир ҳафта муддатда сабабсиз узилиш содир этса амалиётдан ва ўқишдан четлатилади. Бундай талаба кейинги ўқув йилида четланган курсига шартнома асосида ўқишини тиклаш мумкин. 3. Амалиёт раҳбарлари томонидан ўқув, тарбиявий, жамоатчилик топшириқларини бажармаган, тартиб қоидани бузган талабани амалиётдан четлашишга тавсия бериши мумкин. 4. Талаба амалиёт давридаги малакавий фаолиятини ва кузатишларни қайд этиш учун кундалик юритади. 5. Амалиёт даврида талаба расмийлаштириши учун бериладиган барча хужжат, маълумот дафтарлари талабада бўлиши зарур. Университет маъмурияти ва назорат органлари томонидан сўралганда кўрсатилиши шарт. Агар текшириш учун талаб қилинган вақтда иш дафтари йўқ бўлса, ўша дафтар ёки хужжат юритилмаган деб ҳисорбланади. 6. Малакавий амалиётга бориб-келиш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, ҳар бир талабанинг ўз зиммасига бўлади. II. талаба агар педагогик амалиёт ўтса; а) у дарсга киришдан аввал дарснинг режа-конспектини тузади, уни методист ва фан ўқитувчисига тасдиқлатиб олади. Шунингдек, тарбиявий ишлар дастури, тарбиявий соат конспектини тайёрлаб, педагогик раҳбар, синф раҳбари ёки тарбиявий ишлар бўйича директор муовинига тасдиқланиб олади. б) ҳар бир талаба камида 3 та очиқ дарс ўтиши шарт ва шериклари олиб борган 3 та дарсни таҳлил этиб , баённома ёзиши керак: в) амалиётчи талаба ихтисослиги бўйича ва бошқа фан ўқитувчилари, гуруҳдошларининг дарсларини услубиёт раҳбари томонидан берилган схема бўйича таҳлил қилади. Дарс ва тарбиявий соатларнинг таҳлили махсус дафтарларида акс эттириб борилади; г) талаба амалиёт даврида ўқитувчиларнинг ўқув-тарбиявий ишларини кузатади. Ўқитувчиларнинг ёш ва индивудиал хусусиятларини ўрганади. Синф тарбиявий соатларини, дарсларнинг айрим қисмларини мустақил ўтади, кўргазмали куроллар тайёрлайди, фотомантажлар чиқаради. Тўгарак, факультатив машғулотлар, тематик кечалар ўтказишда қатнашади ёки уюштиради. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, тарғиб этишда фаол иштирок этади. III. Амалиёт тугагач бир хафта давомида амалиётчи талаба ёзма хисобатга қуйидаги хужжатларни қўшиб топширади: а) кундалик дафтар; б) амалиёт давомида тайёрлаган кўргазмали куроллар ёки йўналишнинг хусусиятидан келиб чиқиб тайёрлаган маҳсулотларидан намуналар; в) амалиёт ўтаган муассасадан берилган тавсифнома. IV Агар талаба амалиётни мактаб, касб-хунар коллежи ёки академик лицейларда ўтказса қуйидаги хужжатларни қўшиб топширади: а) тақвимий режа; б) ҳар бир ўтган дарси учун конспекти; в) очиқ дарс конспекти; г) ўзаро таҳлил қилиш дафтари; д) ота-оналар ёки ўқувчилар билан ўтказган маърузаларнинг ёзма баёни; е) амалиётчи талабага бириктирилган синф учун тузилган маънавий-маърифий ишлар режаси; ё) синфдаги 2 та ўқувчига психологик тавсифнома. Талаба амалиёт давридаги фаолиятини университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланган комиссия олдида ҳимоя қилади ва рейтинг тизими бўйича баҳоланади. Download 137.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling