Нерв тизимининг умумий кўриниши Нерв тизими тузилишига кўра 2 қисмдан иборат: Марказий нерв тизими Периферик нерв тизими


Download 1.91 Mb.
Sana08.03.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1252786
Bog'liq
ЁФГ Нерв т Умум физ

Нерв тизимининг умумий кўриниши

Нерв тизими тузилишига кўра 2 қисмдан иборат: 1. Марказий нерв тизими 2. Периферик нерв тизими


Нерв тизими вазифасига кўра 2 қисмдан иборат: 1. Вегетатив нерв тизими 2. Соматик нерв тизими

Марказий нерв тизимига бош мия ва орқа мия киради. Периферик нерв тизимига бош миядан чиқадиган 12 жуфт ва орқа миядан чиқадиган 31 жуфт нерв толалари киради.

Марказий нерв тизими (бош ва орқа мия)


Периферик нерв тизими
Вегетатив нерв тизими ички аъзолар ишини бошқаради. У 3 қисмдан иборат: 1. Симпатик нерв тизими 2. Парасимпатик нерв тизими 3. Метасимпатик нерв тизими
Нерв тизимининг функцияси 2 қисмга бўлиб ўрганилади
Одам организмининг
барча ҳужайра, тўқима,
аъзо ва тизимларининг
ишини бошқариш, тартибга
солиш ва уларнинг ўзаро
боғланишини таъминлаш.
Одамнинг ташқи муҳит
ва атрофдаги бошқа
одамлар билан боғланиши,
муомаласини, ташқи муҳит
шароитига мослашувини
таъминлаш.
Қуйи
функция
Олий
функция
1
1
2
Нерв тизимининг асосий функциялари
барча ташқи ва ички аъзолар фаолиятини тартибли
равишда бошқаради, уларнинг фаолиятини
уйғунлаштиради.
Нерв
тизими
.
организм билан ташқи муҳитнинг алоқасини ва
боғланишини, шунингдек муҳит ўзгаришларига
мослашишини таъминлайди.
Нерв
тизими
организмнинг мақсадга эришишга қаратилган
хулқ-атворини шакллантиради, турли ҳис-туйғуларни
юзага чиқаради.
трофик фаолиятга эга. Бу фаолият организмнинг ўсиб-
ривожланиши, етилишини, моддалар алмашинувини
таъминлашдан иборат.
Нерв
тизими
Нерв
тизими
Нерв тизимининг ишлаш принципи рефлексларга асосланган. Рефлекс бу организмнинг ташқи ва ички таъсиротларга нисбатан тегишли жавоб реакциясидир. Рефлекслар 2 хил бўлади: 1. Шартли 2. Шартсиз
Нерв тизимининг ишлаш принципи. Рефлекслар.
Шартли ва шартсиз рефлексларнинг хусусиятлари
ҳаммада ҳар хил бўлади.
такрорлаб турилмаса, унутилади.
ҳаёт давомида орттирилади, тажрибада ўрганилади.
Шартли
рефлекс
ҳаммада бир хил бўлади.
одам умрининг охиригача сақланиб қолади.
туғма бўлади, наслдан наслга берилади.
Шартсиз
рефлекс
Рефлекс юзага келиши учун рефлектор ёй ва унинг қисмлари бутун бўлиши шарт. Рефлектор ёй қуйидаги қисмлардан иборат: 1. Рецептор 2. Афферент (марказга интилувчи) тола 3. Марказий нерв тизими (нерв маркази) 4. Эфферент (марказдан қочувчи) тола 5. Ишчи аъзо
Рефлектор ёй
Нейрон – нерв ҳужайраси
Нейрон ёки нерв ҳужайраси бошқа ҳужайралардан узун ўсимтаси (аксони) ва калта ўсимтаси (дендритлари) билан фарқланади.
Нерв ҳужайрасининг тузилиши
Ҳар бир нерв ҳужайрасининг 4 та қисми мавжуд: 1. Танаси (сома); 2. Дендритлари; 3. Аксони; 4. Аксоннинг синапс олди тармоқлари.
Нерв ҳужайрасининг физиологик хусусиятлари
Нейрон танасидаги органоидлар ҳужайранинг ҳаётий фаолиятини таъминлайди; Дендритлар берилган таъсиротларни қабул қилади; Аксон жавоб реакциясини ишчи аъзога етказади; Синапслар таъсиротни нерв ҳужайрасидан бошқа ҳужайрага ёки ишчи аъзога ўтказиб беради.
Нейрон турлари
Нейронлар 3 турга ажратилади:
  • Афферент нейрон
  • Оралиқ нейрон
  • Эфферент нейрон

Афферент нейрон таъсиротларни қабул қилади.
Оралиқ нейрон МНТ да бўлади, у афферент ва эфферент нейронларни боғлаб туради.
Эфферент нейрон жавоб реакциясини узатади.
Cинапслар
Синапслар – бир нейронни иккинчиси билан, нейронни мускул тўқимаси ёки без ҳужайраси билан боғловчи тузилма. Синапслар тузилишига кўра 3 қисмдан иборат: 1. Пресинаптик (синапс олди) мембрана; 2. Постсинаптик (синапсдан кейинги) мембрана; 3. Синапс ёриғи.
Синапслар 3 хил бўлади: 1. Кимёвий синапс; 2. Электр синапс; 3. Аралаш синапс.
Нейронлар ва улардаги cинапслар
Нейронлар ва улардаги cинапслар
Кимёвий cинапслар
Кимёвий синапслардан қўзғалиш махсус кимёвий воситачилар, яъни медиаторлар ёрдамида ўтказилади. Медиаторларга ацетилхолин, дофамин, норадреналин, серотонин, гистамин, айрим амино-кислоталар, АТФ ва бошқалар киради.
Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling