Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.



5. Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими 
тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари. 4 соат. 
Режа: 
1. Нерв системанинг морфо-функционал бирлиги – нейрон. Нейроглия. 
2. Бош мия ва орқа мия. 
3. Бош мия ярим шарларининг кулранг ва оқ моддалари. 
4. Мия қоринчалари, мия пардалари ва пардалараро бўшлиқлар. Ликвор 
ва ликвородинамика. 
5. Веноз синуслар. 
6. Рефлектор ёй. Орқа мия соҳасида жойлашган оддий рефлектор ёй. 
7. Бош миянинг сўғони, пўстлоқ ости ўзаклари ва пўстлоқ билан 
бирикадиган ўтказувчи йўллар. 
8. Орқа мия. 
9. Периферик нервларнинг сегментар тарқалиши. 
10. Нервларнинг таркиби ва тузилиши. 
11. Орқа мия нервларининг орқа тармоқлари. 
12. Орқа мия нервларининг олдинги тармоқлари. 
13. Орқа мия нервларини вегетатив нерв системаси билан бирлашуви. 
14. Бош мия нервларининг таснифи ва умумий маълумотлар. 
15. Бош мия нервларини вегетатив нерв тизими билан боғланиши. 
16. Вегетатив нерв системасини симпатик ва парасимпатик бўлимларга 
бўлиниши. 
17. Сезги аъзоларининг тузилишининг умумий хусусиятлари. 
18. Тананинг ташқи юзаси, тери: тараққиёти, тузилиши, вазифаси. 
Таянч иборалар: неврология, нерв, нейрон, нейроглия, рефлектор ёй, 
аксон, дендрит, синапс, нерв чигаллари, нерв толаси, ўтказувчи йўллар, нерв 
марказлари, марказий нерв таркиби, периферик нерв таркиби, вегетатив 
иннервация, сезги аъзолари, фалажлар, инсультлар, нерв тизими 
аномалиялари. 
5.1. Нерв тизими – неврология 
Нерв тизимининг вазифаси – бир бутун организмни ташкил қилувчи 
аъзолар тизими ва турли аппаратлар фаолиятини бошқариш, уларда рўй 
берадиган жараёнларнинг ўзаро мутаносиб бўлишини ҳамда организмнинг 
ташқи муҳит билан бўлган алоқасини таъминлашдан иборат. Рус физиологи 
И.П.Павлов таъбири билан айтганда “Нерв тизимининг фаолияти бир 
томондан организмнинг барча қисмларини бирлаштириш, бир бутунлигини 
таъминлаш (интеграция қилиш) бўлса, иккинчи томондан организмни ташқи 
муҳит билан боғлаш, организм турли тизимларининг ташқи муҳит 
ўзгаришига мослашувини таъминлашга йўналтирилган”. 
Нерв тизимининг фаолияти рефлекслардан иборат, – деб айтган эди 
атоқли физиолог И.M. Сеченов. – Рефлекс (лотинча reflexus – қайта ҳис 


этиш) – бу организмнинг нерв тизими ёрдамида ташқи ёки ички таъсиротлар, 
қўзғалишларга берган жавоб реакциясидир. 
Нервлар ва нерв толалари организмнинг барча аъзолари ва тўқималари 
ичига кириб, уларда жуда кўп тармоқлар ҳосил қилади. Бу нерв охирлари 
сезувчи (рецептор) ва ҳаракатлантирувчи ёки секретор (эффектор) бўлиб, 
марказий нерв тизими (орқа ва бош мия) билан бирга организмнинг бир 
бутунлигини таъминлайди. 
Нерв тизими ҳаракат функциясини, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, 
чиқарув аъзоларининг фаолияти, қон айланиши, лимфа оқиши, моддалар 
алмашинуви каби жараёнларни бошқаради. 
Нерв тизимининг функционал бирлиги нерв ҳужайраси – нейрондир. 
Нерв ҳужайраси (нейроцит)нинг танаси ва ўсимталар биргаликда нейрон деб 
юритилади. Улардаги ўсимталарнинг бир туридан нерв импулси нейрон 
танасига йўналади ва бу ўсимталар дендритлар дейилади. Улар сони бир 
нечта бўлиши мумкин. Иккинчи хил ўсимталардан эса нерв импулси нейрон 
танасидан то ишчи аъзогача олиб борилади, у аксон нерв толасидир. Одатда, 
аксон нерв ҳужайрасида ягонадир. Демак, нерв ҳужайраси нерв импулсини 
фақат бир томонга, дендритлардан ҳужайра танасига, сўнгра аксондан ишчи 
аъзоларга ўтказиш қобилиятига эгадир. 
Нерв тизимида, одатда, ҳар бир нейрон алоҳида бўлмай, ўзаро 
бириккан бўлади, бунда аксон иккинчи нейрон танаси ёки дендритлар билан 
синапслар ёрдамида бирикади. Бу нейронлараро синапслар аксосоматик 
(аксон билан тана орасида) ёки аксодендритик (аксон билан дендрит орасида) 
ҳолатда бўлиб, мураккаб тузилишга эга. Булардан нерв импулси бир 
нейрондан иккинчи нейронга бевосита ўтмайди, бу жараён синапсни ҳосил 
қилувчи аксонда йиғилган кимёвий моддалар ёрдамида содир бўлади. Демак, 
бир неча нейронлар ўзаро боғланиб, нейронлар занжирини ҳосил қилади ва 
нерв импулсини катта масофаларга ўтказиш имкониятига эга бўлади. 
Нейронларнинг ўзаро бирикиб, нерв импулсларини ташқи таъсиротдан қабул 
қилиб, сўнгра ишчи аъзога узатиб бериш жараёнини оддий рефлекс равоғида 
яққол кўриш мумкин. Одатда, рефлекс равоғида (ёйида) уч хил нейрон: 1) 
таъсиротни қабул қилиб олувчи рецептор (афферент) нейрон; 2) жавоб 
импулсини ишчи аъзо (мушак ёки без ҳужайралари)га етказиб берувчи 
эффектор (марказдан узоқлаштирувчи эфферент) нейрон; 3) улар орасида 
жойлашган оралиқ – ассоциатив нейрон мавжуд бўлиб, у бирламчи анализ ва 
синтез жараёнларини амалга оширади. Одатда, организмдаги рефлекс 
равоқлар мураккаб бўлиб, уларда ассоциатив нейронлар бир нечта. Бунда 
нерв импулсининг бир нейрондан иккинчи нейронга узатилиши анча 
мураккаб бўлиб, чуқурроқ анализ ва синтез қилишни тақозо этади. 
Шундай қилиб, бутун нерв тизимини қуйидаги уч турдаги 
элементлардан иборат десак бўлади: 1) рецепторлар (қабул қилувчи) – ташқи 
таъсирот энергиясини нерв импулси энергиясига, қўзғалишига айлантирувчи 
ва уни марказ томон йўналтирувчи нейрон. Шу ердан бирламчи анализ 
жараёни бошланади (И.П.Павлов); 2) кондуктор, қўшувчи ёки ассоциатив 
нейрон – нерв импулсини рецептор нейронда марказга узатувчи нейрон 


бўлиб, синтез ана шу йўсинда рўй беради. Жавоб импулсининг ҳосил бўлиши 
синтез жараёни содир бўлганлигидан дарак беради; 3) эфферент нейрон – 
жавоб импулсини олиб келувчи, марказдан қочувчи нейрон, уларда нерв 
импулси ишчи аъзолар (мушак ёки без тўқималари)даги иш фаолиятини 
белгилайди. Нейронлар қуйидаги рецептор соҳалардан таъсиротлар қабул 
қилади: 1. Экстрацептив соҳа – ташқаридан, тери юзасидан олинадиган 
таъсирот. 2. Интрацептив соҳа – аъзолар, қон томирлар, нервлардан қабул 
қилиб олинадиган таъсирот. 3. Пропроцептив соҳа – мушаклар, суяклар, 
бойламлар, бўғимлардан қабул қилиб олинадиган таъсирот. 
Нерв тизимининг фаолиятини янги олинган маълумотларга асосланиб, 
умуман кўриб чиқилса, ундаги рефлекслар равоқлар ҳолатида эмас, балки 
берк ҳалқа ҳолатида деб юритилади. Агар равоқ ҳолатида бўлса, берилган 
жавоб импулси ҳақиқатан ҳам ижро этиладими ёки йўқми деган саволга 
жавоб бериб бўлмайди. Ваҳоланки, мана шу импулс бажарилганлиги 
тўғрисидаги маълумот ушбу аъзода жойлашган рецепторлар орқали марказга 
доимо етказиб турилади. Демак, бундай рефлекс очиқ равоқ ҳолатида эмас, 
балки ёпиқ ҳалқа ҳолатидадир ва бу назария “қайта афферентация” деб 
номланади. 
Одам организмида бир бутун бўлган нерв тизими шартли равишда 
иккига бўлинади:
1) организмнинг одам ихтиёрига бўйсунмайдиган аъзоларига 
борадиган, уларни иннервация қиладиган вегетатив ёки автоном қисми. Улар, 
асосан, ички аъзолар, юрак қон томирлари, тери таркибидаги безлар ва ички 
секреция безлари, мушакларни идора қилади, бошқача қилиб айтганда, 
организмнинг ўсишини, моддалар алмашинувини регуляция қилади;
2) одам ихтиёрига бўйсунадиган скелет мушакларига ҳамда ҳаракатда 
иштирок этувчи айрим аъзоларга борадиган нервлар. Улар нерв тизимининг 
анимал (animal – ҳайвонот) ёки соматик (soma – тана) қисми деб юритилади. 
Вегетатив нерв тизими ўзининг тузилиши ва бажарадиган вазифасига қараб 
симпатик ва парасимпатик қисмларга бўлинади. 
Бундан ташқари, нерв тизими жойлашиши ва вазифасига қараб икки 
қисмга бўлиб ўрганилади:
1) марказий нерв тизими. Унга бош ва орқа мия киради;
2) периферик нерв тизими; нерв илдизлари, нервлар, нерв чигаллари ва 
нерв охирларини ўз ичига олади. 
Бош мия билан орқа мия кесиб қаралса, унда оқ ва кулранг моддаларни 
кўриш мумкин. Кулранг моддада нерв ҳужайраларининг таналари жойлашса, 
оқ моддада нерв толалари (нерв ҳужайралари ўсимталари) жойлашган. Нерв 
толалари миелин (мағиз) парда билан қопланганлиги сабабли, уларнинг 
ранги оқ. Нерв тизимининг марказий ва периферик қисмларида анимал ҳамда 
вегетатив нерв элементларининг бўлиши бу тизимнинг бир бутунлигидан 
дарак беради. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling