Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Орқа миянинг ички тузилиши. Орқа мия нерв ҳужайралари танаси 
жойлашган кулранг моддадан – substantia grisea ва уни ўраган миелинли нерв 
толаларидан иборат бўлган оқ моддадан – substantia alba ташкил топган. Орқа 
мия марказидан тор марказий канал – canalis centralis ўтган бўлиб, у кулранг 
модда билан ўралган. Бу канал орқа мияни тўлиқ эгаллаб, доимо мия 
суюқлиғи билан тўлиб туради. Мия найининг қолдиғи бўлган марказий канал 
юқорида IV қоринча билан боғланиб, пастга (conus medullaris) томон 
кенгайиб, охирги қоринча – ventriculiс terminalis ни ҳосил қилади. Марказий 
канал атрофида жойлашган кулранг модда оралиқ – substantia intermedia 
centralis дейилади. Кулранг моддада икки устун: олдинги – columna anterior 
ва орқа – columna posterior тафовут қилинади. Орқа миянинг кўндаланг 
кесимида жойлашган бу устунлар шохларни эслатади. Уларнинг олдинги 
кенгайган шохига cornu anterius, ўткирлашиб тугалланувчи орқа шохига 
cornu posterius дейилади. Шундай қилиб, кулранг модда умуман «Н» ҳарфини 
ёки капалакни эслатади. Кулранг модда юқорида айтиб ўтилганидек, нерв 
ҳужайраларидан иборат. Орқа шохларга орқа илдизча толалари кириб 
келганлиги сабабли бу қирғоқ соҳаси оқ рангда. Бу толалар орқа мия 
тугунларидаги ҳужайраларнинг ўсимталаридир, улар орқа шохларда тарқоқ 
жойлашган майда тухум ҳужайралар билан синапслар ҳосил қилади. Орқа 
шохлар асосидаги ҳужайралар тўплами унинг хусусий ўзакси – nucleus 
proprii ни ташкил қилади, шохларнинг энг учи дирилдоқ модда – substantia 
gelatinisa билан ўралган. 
Олдинги шохлар катта ҳаракатлантирувчи мотонейронлар сақлайди ва 
уларнинг аксонлари олд илдизчаларни ҳосил қилади. Бу ҳужайралар тўда-
тўда бўлиб жойлашиб, бир гуруҳ скелет мушакларининг қисқаришини 
таъминлайди. Улар соматик ҳаракатлантирувчи ўзаклар дейилади. Бундай 
ўзакларни бўйин кенгаймасида айниқса кўп учратиш мумкин, чунки бу ерда 
қўл мушаклари фаолиятини бошқарувчи нейронлар жойлашган. 
Олдинги ва орқа шохлар ўзаро оралиқ жойлашган кулранг модда билан 
боғланган, улар орқа миянинг кўкрак қисмида яхши ривожланган ён шохлар 
– cornu lateralis деб аталади. Ён шохлар I кўкрак ва II–III бел сегментлари 
соҳасида яхши ривожланган бўлиб, таркибида ички аъзоларни иннервация 
қилувчи вегетатив нерв тизимининг биринчи нейронлари жойлашган. Бу ўзак 
columna intermediolateralis деб ҳам юритилади (205-расм). 
Substantia alba оқ моддаси нерв толаларидан иборат бўлиб, нерв 
импулсларини ўтказиш вазифасини бажаради. Нерв толалари тутамлар ҳосил 
қилади, тутам ўз навбатида бирикиб олд, орқа ва ён тизимчаларни ташкил 
қилади. Орқа тизимчалардаги funiculus posterior сезувчи толалардан, медиал 
жойлашган нозик тутам – fasciculus gracilis ва латерал жойлашган fasciculus 
cuneatus эса понасимон тутамдан иборат. Улар пропроцептив (ўз-ўзини 
сезиш туйғуси) ўтказувчи йўллардир. Олдинги тизимчалар эса funiculus 
anterior олд шохларига тегиб жойлашган, улар таркибида эфферент 
(марказдан қочувчи) толалар бор. Ён тизимчалар – funiculus lateralis икки шох 


орасидан ўрин олган, уларда ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатлантирувчи нерв 
толалари жойлашган (“ўтказувчи йўлларга” қаранг). Оқ модда жойлашган 
нерв толалари уч тизимни ташкил қилади: 1) қисқа ассоциатив толалар орқа 
миянинг турли қисмларини ўзаро боғлайди; 2) узун марказга интилувчи 
(сезувчи, афферент) йўллар; 3) узун марказдан қочувчи (ҳаракатлантирувчи, 
эфферент) йўллар. Ассоциатив қисқа толалар орқа миянинг хусусий 
тизимини бошқаради. Иккинчи ва учинчи тизимдаги нерв толалари орқа 
мияни бош мия билан ҳар икки томондан боғлайди. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling