Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Бош миянинг пастки юзаси ёки туби


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Бош миянинг пастки юзаси ёки туби (facies inferior cerebri) калла 
суяги асосининг ички юзасига тегиб тургани учун нотекис тузилишга эга. 
Мия туби олдида мия яримшари, пешона қисмининг пастки юзасида ҳид 
билиш йўли (tractus olfactorius) кўринади. Ҳид билиш йўли иккита шохчага 
бўлиниб тугайди. Шохчалар орасидаги тепача trygonum olfactorium деб 
аталади. Ўнг ва чап тепачалар орқасида ҳид билиш йўлининг учи пиёз 
шаклида (bulbus olfactorius) йўғонлашган бўлиб, ундан 15–20 тача ингичка 
ҳид билиш нерви ипчалари (filamenta olfactoria) чиқади. Ҳид билиш йўли 
орқасида «Х» шаклида жойлашган кўиш нерви кесишмаси – chiasma opticum 
кўринади, ундан кўиш йўли бошланади. Кесишманинг орқасида кулранг тепа 
– tuber cinereum, пастда воронка (infindibulum), унинг учида мия пастки 
ортиғи – hypophysis cerebri жойлашган. Кулранг тепа орқасида шарсимон 
иккита оқиш дўнг – сўрғичсимон таналар (corpora mamillaria) бор, уларнинг 
ёнгинасида мия оёқчалари (pedinculi cerebri) жойлашган. Оёқчалар орасида 
чуқурча (fossa interpedincularis)да орқадаги тешилгансимон модда (substantia 
perforanta posterior) бўлиб, ундан қон томирлар ўтади. Оёқчалар орқа томонда 
мия кўпригига тарқалади. Мия кўприги (pons) орқасида узунчоқ мия (medulla 
oblangata) туради. Мия кўприги билан узунчоқ мия йўғон қисмининг икки ён 
томонида мияча (cerebellum) яримшарлари кўринади. Мия тубидан 12 жуфт 
бош мия нервлари чиққаn. Улар олдиндан қуйидаги тартибда чиқади: 
I жуфт – ҳид билиш нерви – nn. olfactorii ипчалари, II жуфт – кўриш 
нерви – n. opticus, III жуфт – кўзни ҳаракатлантирувчи нерв – n. 
oculomotorius, IV жуфт – ғалтак нерви – n. trochlearis, V жуфт – уч шохли 
нерв – n. trigeminus, VI жуфт – узоқлаштирувчи нерв – n. abducens, VII жуфт 
– юз нерви – n. facialis, VIII жуфт – даҳлиз-чиғаноқ нерви – n. 
vestibulocochlearis, IХ жуфт – тил-ютқин нерви – n. glossopharyngeus, Х жуфт 
– адашган нерв – n. vagus, ХI жуфт – қўшимча нерв – n. accesorius, ХII жуфт – 
тил ости нервлари – n. hypoglossus. 



Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling