Мавзу: Иккита азот тутган олти аъзоли ва конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар


Download 1.65 Mb.
bet1/8
Sana22.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1378258
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-maruza


15-Маъруза


Мавзу: Иккита азот тутган олти аъзоли ва конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар

Режа:




  1. Олти аъзоли икки гетероатом сақлаган гетероҳалқали бирикмалар (диазинлар).

1.1. Пиридазин – олиниши, кимёвий хоссалари.
1.2. Пиримидин – олиниши, кимёвий хоссалари, хосилалари (барбитур кислота, барбитуратлар, пиримидин асослари).
1.3. Пиразин – олиниши, кимёвий хоссалари.
2. Конденсирланган гетероҳалқали бирикмлар.
2.1. Пурин – олиниши, кимёвий хоссалари, хосилалари.

Адабиётлар





  1. Primuhamedov I.M. Organik kimyo. – 2 nashri. – Toshkent, «Fan», 2006. – 640 b.

  2. John McMurry. Organic Chemistry. – 9th ed. – ISBN: 978-1-305-63871-6, Boston, MA 02210, USA, 2016. – 1518 p.

  3. Michael B. Smith. March’s Advanced Organic Chemistry: Reactions, mechanisms, and Structure. – 7th ed. – Published by JohnWiley & Sons, Inc., Hoboken, New Jersey, Canada. 2013. – 2075 p.

  4. Paula Yurkanis Bruice. Organic Chemistry. – Pearson Education, ISBN 13: 978-0-321-69768-4, America, 2011. – 1263 p.

  5. Черных В.П., Зименковский Б.С., Гриценко И.С. Органическая химия. – Харьков, 2007. – 776 с.

  6. Shernyukh V.P., Shemchuk L.A. Organic Chemistry. Basic lecture course: The study guide for students of higher schools / edited by V.P.Chernyukh. – 4 ed., rev. and enl. – Kharkiv: NUPh; Originаl, 2011. – 440 p.

  7. Черных В.П. «Лекции по органической химии», Харьков, «Золотые страницы», 2003.

Олти аъзоли икки гетероатомли гетероҳалкали бирикмалар

Олти аъзоли икки гетероатомли гетероҳалқали бирикмаларга (диазинлар) қуйидаги бирикмалар киради.



Гетероатоми иккита пиридин типидаги азот бўлган олти аъзоли гетероароматик бирикмалар ёки диазин ҳалқаси сақлаган би- ва полициклик бирикмалар диазинлар дейилади.
Диазинларни пиридиндаги α- ёки β- ёхуд γ-ҳолатдаги =СН гуруҳ азот атомига алмашинган ҳосила деб қараш мумкин. Шунинг учун улар пиридинган хос бўлган хоссаларни намоён этади. Пиридин каби 6π-электрондан иборат ёпиқ таъсирлашган система – 6π-секстетни ҳосил қилади. 6π-секстетни тўртта углерод атомларининг биттадан р-электрони ва иккала азотларнинг р-электрон орбиталлари қопланишидан вужудга келади. 6π-секстетни ҳосил бўлишида иккала азот атомининг бўлинмаган электрон жуфтлари иштирок этмайди. Шу сабабли диазинлар асос хоссасига эга. Азот атомларининг бир-бирига дезактивловчи таъсирида уларнинг асосли хоссаси жуда кучсиз (пиридиникидан ҳам кучсиз). Азот атомларининг бўлинмаган электрон жуфтлари 6π-секстет таъсирида бўлади, эркин эмас. Уларнинг ўзига протонни бириктириши қийин. Шунинг учун асослиги паст. Шундай бўлса-да диазинлар кучли минерал кислоталар билан туз ҳосил қилади. Аммо диазинлар таркибида иккита асос маркази бўлишига қарамай, фақат минерал кислотанинг бир эквиваленти билан реакцияга киришади.

пиримидин пиримидиний гидросульфат

Диазинлар пиридин каби электрофил ва нуклеофил ўрин олиш реакцияларига киришади. Пиридазин, пиримидин, пиразин молекулалардаги пиридин типидаги иккала азот атоми электроноакцептор бўлиб, ҳалқадаги углерод атомлардаги электрон зичликни камайтиради. Бунинг натижасида диазинларнинг электрофил ўрин олиш реакциялардаги реакцион қобилияти пасайган, жуда қийин боради.
Электрофил ўрин олиш реакциялари электронодонор ўринбосарлар (NH2-, -OH гуруҳлар) мавжуд бўлганида 5-ҳолатда боради. Аммо диазин ҳалқасидаги электрон зичликни камайиши нуклеофил ўрин олиш реакцияларнинг осон амалга ошишига олиб келади. нуклеофил ўрин олиш реакциялари 2-,4- ва 6-ҳолатларда бўлади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling