Мавзу: Иккита азот тутган олти аъзоли ва конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар


Download 1.65 Mb.
bet6/8
Sana22.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1378258
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-maruza

Ксантин (2,6-диоксипурин) ўсимликларда ва ҳайвон организми (қон, жигар, сийдик)да учрайди. Ксантин сувда ёмон эрийди, ишқорда осон эрийди.
У лактам-лактим шаклларда мавжуд бўлади.

оксо шакли

гидрокси шакли

Ксантин амфотер хоссага эга. У лактим шаклидаги гидроксил гуруҳлари худди фенол гидроксилига ўхшаб, кислотали хоссани, 9-ҳолатдаги N-фрагменти бўйича кучсиз асос хоссасини намоён қилади.
Ксантиннинг N-метилланган ҳосилалари – теофиллин, теобромин ва кофеин – фармацияда ката аҳамиятга эга бўлиб, дори воситаси сифатида кенг ишлатилади.
Т еофиллин (1,3-диметилксантин) чой баргларида бўлади. У совуқ сувда ёмон, иссиқ сувда яхши эрийдиган кристалл модда. Кучли сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Теофиллин учун лактам-лактим таутомерия хос эмас. У NН-гуруҳ ҳисобига кучсиз кислота, 9-ҳолатдаги N-фрагменти бўйича кучсиз хоссасини намоён этади, амфотер бирикма.
Теобромин (3,7-диметилксантин) оз миқдорда чойда, кўп миқдорда какао мевасида сақланади. теобромин фақат иссиқ сувда эрийди. У кучли сийдик ҳайдовчи таъсирга эга, шунингдек марказий нерв системасини қўзғатувчи омил ҳисобланади. Теобромин сувда кам эриганлиги сабабли унинг қўш тузлари ишлатилади.
Теобромин учун ҳам лактам-лактим таутомерияси хос. У амфотер хоссага эга. Лактим шаклдаги гидроксил гуруҳ ҳисобига кислота, 9-ҳолатдаги N-фрагменти бўйича кучсиз асос хоссасини намоён этади.
К офеин (1,3,7-триметилксантин) кофеда ва, айниқса, чой таркибида анчагина миқдорда сақланади. Саноатда чойнинг қолдиқ кукунидан олинади. У рангсиз кристалл модда. Совуқ сувда ёмон эрийди. кофеин ҳеч қандай таутомерия шаклларга эга эмас. У фақат 9-ҳолатдаги азот атоми ҳисобига кучсиз асос хоссасига эга. Кислоталар билан сувда яхши эрийдиган тузлар ҳосил қилади. Кофеин молекуласида барча азот атомлари метилланган.
Кофеин марказий нерв системасига қўзғатувчитаъсир кўрсатади ва кичик дозада кишининг иш қобилиятини оширади. У яна юрак фаолиятини ва сийдик ажралишини кучайтиради. Тиббиётда кофеин натрий бензоат ва натрий салицилатлар билан ҳосил қилган қўш тузлар ҳолида ишлаитлади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling