Мавзу: Иккита азот тутган олти аъзоли ва конденсирланган гетероҳалқали бирикмалар


С ийдик кислота (2,6,8-триоксипурин)


Download 1.65 Mb.
bet7/8
Sana22.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1378258
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-maruza

С ийдик кислота (2,6,8-триоксипурин). Сийдик кислота инсон ва ҳайвон организмида азот алмашинувининг охирги маҳсулоти бўлиб, инсон ва ҳайвон пешоби билан ташқарига чиқарилади. Суткасига 0,5-1 г сийдик кислота инсон организмидан ажралади. Сийдик кислота сувда, этил спиртда ёмон, ишқорларда эрийдиган рангсиз кристалл модда. Унга лактам-лактим таутомерия хос.

оксо шакли

гидрокси шакли

сийдик кислота

Сийдик кислота молекуласидаги учта карбонил гуруҳдан фақат иккитасигина (2- ва 8-ҳолатлардаги) лактим шаклига ўтади.
Сийдик кислота ўзининг лактим шакли ҳисобига икки асосли кислота бўлиб, ишқорлар билан нордон ва ўрта тузлар ҳосил қилади.

сийдик кислотанинг сийдик кислотанинг
нордон тузи ўрта тузи

Сийдик кислотаннг нордон тузлари сувда ёмон эрийди. Ўрта тузлари сувда яхши эрийди. сийдик кислотанинг тузлари уратлар деб юритилади. Сийдик кислота тузларини инсон организмида тўпланиб қолиши унинг саломатлигига салбий таъсимр кўрсатади ва баъзи касалликларни келтириб чиқаради. Масалан, сийдик кислотанинг тузларини инсон организмидаги бўғимларда тўпланиб қолиши оқибатида подагра, буйракларда йиғилиши – буйрак тош касалликни вужудга келишига сабаб бўлади.


Сийдик кислота нуклеофил алмашиниш реакцияларига ҳам киришади.

2,6,8-трихлорпурин молекуласидаги хлор атомлари жуда қўзғалувчан бўлиб, у нуклеофил ўрин олиш реакцияларига киришади ва бу реакция орқали пурин ҳосилалари синтезланади.

Сийдик кислотани нитрат кислота билан қўшиб қиздирилса, кейинчалик ҳосил бўлган реакцион аралашмага аммиак қўшиб борилса, реакцион аралашма интенсив бинафша рангга киради. Бу реакция мурексид реакцияси деб юритилади. Ушбу реакция пурин ҳалқаси сақлаган бирикмалар (ксантинлар, сийдик кислота) учун сифат реакцияси ҳисобланади. Бунда пурин ҳосилалари нитрат кислота билан оксидланиб, оксидланиш маҳсулоти аммиак билан таъсирлашиб, пурпур кислотанинг аммонийли тузига айланади.

сийдик кислота аллоксан диалур кислота

аллоксантин пурпур кислота (кето шакли)



пурпур кислота (енол шакли) мурексид
(пурпур кислотанинг аммонийли тузи)

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling