Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.7. Мияча (кичик мия) 
Мияча (cerebellum) бош миянинг катта бўлакларидан бири бўлиб, 
оғирлиги 120–150 г гача. Мияча бош мия энса қисмининг остида, калла 
суягининг ички юзасидаги махсус орқа чуқурида жойлашган. Миячанинг 
остида кўприк билан узунчоқ мия туради. Мияча икки яримшар 
(ҳемиспҳериа cerebelli) ўртасида жойлашган чувалчанг – vermis ни 
бирлаштириб туради. Одатда, устки ва пастки чувалчанглар тафовут этилади. 
Миячанинг юзалари 2–3 мм қалинликдаги кулранг модда (пўстлоқ) билан 
қопланган бўлиб, ундаги юпқа пушталарни чуқур эгатлар (fissuraе cerebelli) 
китоб варақлари сингари бир-биридан ажратиб туради. Юпқа пушталар 
йиғилиб алоҳида бўлакчалар – lobuli cerebelli ни ҳосил қилади. Бу бўлакчалар 
эса чувалчангдаги бўлакчаларга мос келади, мияча бўлакчалари ичида 
миячанинг ўрта оёқчалари ёнида жойлашган парда – flocculus ҳамда у билан 
боғлиқ бўлган чувалчанг қисми – nodulus тугунчани тафовут қилиш лозим. 
Мияча бош миянинг бошқа қисмлари билан уч жуфт оёқчалар орқали 
туташиб туради: 1. Устки оёқчалар – pedinculi cerebellares superiores мияча 
тишли ўзаксини тўрт тепалик ҳамда орқа мия билан бирлаштириб турувчи 
нерв толаларидан иборат. 2. Ўрта оёқчалар – pedinculi cerebellares medii 
оёқчалар ичида энг йўғони бўлиб, миячани кўприкка бирлаштирадиган нерв 
толаларидан иборат. 3. Пастки оёқчалар – pedinculi cerebellares inferiores 
миячадан узунчоқ мияга борувчи нерв толаларидан тузилган. Ана шу 
оёқчалар воситасида мияча миянинг бошқа қисмлари билан бирлашиб 
туради. 


Мияча ўртасидан олдиндан орқага томон кесиб ажратсак мияча 
пўстлоқ қаватининг остидаги оқ модда арча дарахтига ўхшаб шохлаб 
кетганлигини кўрамиз. Шунинг учун унга ҳаёт дарахти (arbor vitae cerebelli) 
деб ном берилган. 
Оқ модда марказида кулранг моддадан иборат қатор жойлашган 
ўзакларни кўриш мумкин. Уларнинг энг йириги икки четдаги тишли ўзаклар 
– nucleus dentatus бўлиб, ички томонида учбурчак шаклидаги бир жуфт 
пробкасимон ўзакни – nucleus emboliformis, булардан юқорида учинчи жуфт 
шарсимон ўзак – nucleus globulus ни кўрамиз. Шарсимон ўзаклар бир қанча 
майда ва юмалоқ ўзакчалардан тўпланган. Ўзакчалар ўртасида чўққи (том) 
ўзаклари – nucleus fastigii жойлашган. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling