Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

5.14. Ён қоринчалар 
Ён қоринчалар (ventriculi laterales) – иккала яримшар ичида жойлашиб, 
бирламчи мия пуфакчаларининг ривожланиш жараёнида ҳосил бўлган 
бўшлиқ. Қоринчанинг марказий қисми – pars centralis олдинги (cornu 
anterius), орқа (cornu posterius), ички ва пастки шохлар – cornu inferius дан 
иборат. Олдинги шохнинг ички девори тиниқ парда (septum pellicidum) 
бўлиб, мия яримшарининг пешона қисмидан бошланади ва тепа бўлакка 
(қоринчанинг марказий қисми – pars centralis)га ўтиб, бошқа яримшардаги 
олдинги шохни ажратиб туради, устки девори қадоқ тана толаларидан, таги 
ва пастки деворлари эса думли ўзакнинг бош қисмидан тузилган. Марказий 
қисм (pars centralis) миянинг энса қисмида жойлашган орқа шохча (cornu 
posterius) ва чакка бўлагида жойлашган пастки шох (cornu inferius)ларга 


ўтади. Қоринча марказий қисмининг устки деворини қадоқ тана, пастки 
деворини думли ўзак ва кўрув дўмбоғининг танаси (corpus nuclei caudati) ва 
кўрув дўмбоғи тепа юзасининг бир қисми ҳосил қилади. Орқа шох (cornu 
posterius)нинг медиал деворини мия энса қисмининг оқ моддасидан ён 
қоринчага туртиб чиққан қуш панжасини эслатувчи дўнг – calcar avis 
чегаралаб туради, қолган деворларини қадоқ тана нерв толаларидан ҳосил 
бўлган ёпқич (tapetum) ўраб туради. Пастки шохнинг устки ва ташқи 
деворларини миянинг оқ модда толалари чегаралаб турса, ички деворини 
думли ўзакнинг думи (cауда nuclei caudati) ҳосил қилади. Пастки шохнинг 
медиал деворида бошидан охиригача sulcus hippocampi нинг туртиб чиққан 
оқ рангли дўмбоқ қисми – hippocampus кўринади. Гиппокампнинг олдинги 
учи бир нечта эгатчалар билан алоҳида дўмбоқчаларга ажралган. 
Гиппокампнинг медиал қирраси бўйлаб гумбаз оёқча (crus fornicis) лардан 
бошланган майда ипчалар (fimbria hippocampi) йўналган. Пастки шохнинг 
тубида sulcus collateralis нинг туртиб чиқишидан ҳосил бўлган тепача 
(eminentia collateralis) жойлашган. 
Ён қоринчанинг марказий қисми билан пастки шохида жуда кўп майда 
томирлардан тузилган чигал – plexus chorioideus ventriculi lateralis жойлашган 
бўлиб, у tela choroidea ventriculi tertii ёнбош қисмининг қолдиғидир. Ён 
қоринчаларда орқа мия суюқлиги (ликвор) бўлади. Суюқлик ён қоринча 
оралиқ тешик – foramenа interventricularia орқали учинчи қоринчага ўтади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling