Марказий ва периферик нерв тизими. Вегетатив нерв тизими тузилиши. Сезги ва ҳаракат ўтказув йўллари соат


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana07.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1339228
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
5.-Markazij-va-periferik-nerv-tizimi.-Vegetativ-nerv-tizimi-tuzilishi.-Sezgi-va-arakat-utkazuv-jullari.-4-soat.

Елка чигали (plexus brachialis) (227-, 228-, 229-расмлар) (C
V
–CV
III

биринчи кўкрак нерви (Тh
I
)нинг олдинги шохларидан ҳосил бўлади. Бу чигал 
ўмров ости артериясидан юқорида, ўмров устидаги чуқурликда жойлашган 
бўлиб, олд ва ўрта нарвонсимон мушаклар оралиғидан чиқади. 
Елка чигалининг қисқа ва узун тармоқлари бор. Қисқа тармоқлар ўзи 
борадиган мушакларнинг жойлашишига қараб чигалнинг ҳар жой, ҳар 
жойидан чиқади, узун тармоқлар эса аввал учта йўғон поя сифатида (ички 
поя – fasciculus medialis, ташқи поя – fasciculus lateralis ва орқа поя – 
fasciculus posterior) чиқади ва қўлтиқ ости артерияси (а. axillaris) ни уч 
томондан (ички, ташқи ва орқа томондан) ўраб олади. Қўлга борувчи нервлар 
ана шу поялардан ажралади. 
Чигалдан 7 та қисқа тармоқ чиқади: 
1) куракнинг орқа нерви (n. dorsalis scapulaе – C
V
) орқа томонга 
куракни медиал қирраси бўйлаб йўналиб, ромбсимон мушак (mm. romboidei 
major et minor) билан куракни кўтарувчи мушакни (m. levator scapulaе) 
иннервация қилади; 
2) узун кўкрак нерви (n. thoracicus longus – C
V-VII
) m. serratus anterior да 
тарқалади; 
3) ўмров ости нерви (n. subclavius C
V
) – жуда ҳам ингичка нерв бўлиб, 
шу номли мушакга боради; 
4) курак устидаги нерв (n. suprascapularis – C
V-VI
) куракнинг кўндаланг 
артерияси билан бирга куракнинг устки қирғоғидаги кемтикдан (incisura 
scapulaе) ўтиб, қирра устки ва остки мушакларини (mm. supraspinatus et 
infraspinatus), елка бўғими халтасини иннервация қилади; 


5) медиал ва латерал кўкрак нервлари (nn. pectoralis medialis et lateralis 
C
V
–Тh
I
) иккита, баъзан учта бўлиб, катта ва кичик кўкрак мушаклари (m. 
pectoralis major et minor)га боради; 
6) курак ости нервлари (n. субscapularis – C
V–VII
) курак ости мушаги (m. 
субscapularis), катта юмалоқ мушак (m. teres major)ни иннервация қилади; 
7) кўкрак орқа деворининг нерви (n. thoracodorsalis C
VII–VIII
) орқанинг 
сербар мушаги (m. latissimus dorsi)га бориб тарқалади. 
Узун тармоқлар ҳам 7 та. 
1. Елка чигалидан чиққан ички (медиал) поя (fasciculus medialis) 
қуйидаги нервларга бўлинади: 
а) елканинг ички томонидаги терисига борувчи (сезувчи) нерв (n. 
cutaneus brachii medialis C
VII
–Th
I
) узун толаларнинг энг ингичкаси бўлиб, 
одатда, қовурғалараро нерв билан қўшилади ва елканинг ички юза терисига 
тарқалади; 
б) билакнинг ички юзасидаги терига борувчи (сезувчи) нерв (n. 
cutaneus antebrachi medialis C
VIII
–Th
I
) билак ўртасига баъзида фасцияни тешиб 
ўтиб, терига яқинлашади ва икки шохга бўлинади, ramus volaris олд 
томондаги терига, ramus ulnaris ички (медиал) томондаги терига тарқалади; 
д) тирсак нерви (n. ulnaris C
VII
–Тh
I
)аралаш нерв бўлиб, елканинг 1/3 
юқори қисмида қўлтиқ ва елка артериясининг ички (медиал) томонида, 1/3 
ўрта қисмида ички мушаклараро тўсиқ (septum intermusculare mediale)нинг 
олдида, 1/3 пастки қисми орқа томонида, сўнгра елканинг ички томонидаги 
дўнг ва тирсак ўсиғи орасидаги эгатда, билакнинг олдинги ички юзасида 
тирсак эгати (sulcus ulnaris)да ётади. Нўхатсимон суякнинг тўғрисига етганда 
ўзининг охирги юза ва чуқур шохлари – r. volaris superficialis ва r. volaris 
profundus га бўлинади. N. ulnaris тармоқлари: 
1) бўғим тармоқлари (rami articulares) тирсак бўғимига боради; 
2) мушак тармоқлари (rami musculares) қўл панжасини букувчи тирсак 
мушаги (m. flexor carpi ulnaris) ва бармоқларни букувчи чуқур мушак (m. 
flexor digitorum profundus)га боради; 
3) кафт терисига борувчи тармоқ (ramus cutaneus palmaris) билакнинг 
ўртасида фасцияни тешиб ўтиб, панжагача келади ва кафтнинг кичик 
(бешинчи) бармоқ қаршисидаги терисига тарқалади. 
4) панжа орқасига борувчи тармоқ (ramus dorsalis manus) тирсак суяги 
билан m. flexor carpi ulnaris орасидан панжанинг орқа томонига ўтади ва у 
ерда аввал панжа терисига битта тармоқ ажратади-да, сўнгра бармоқлар 
орқасига бешта шох – rami digitales dorsales (ҳар қайси бармоққа биттадан) 
беради. Бу тармоқлар V ва IV бармоқларнинг орқа томони ва III бармоқнинг 
ички (медиал) томони терисини иннервация қилади. Шуни ҳам айтиш 
керакки, бу шохлар V бармоқнинг ҳаммасига, III ва IV бармоқларнинг эса 
фақат II фалангаси асосига қадар тарқалган; 
5) n. ulnaris юзадаги тармоғининг охирги ва юза тармоғи (ramus 
superficialis) томондаги юзасига IV бармоқнинг тирсак томонига борадиган 
махсус бармоқ нервлари – nn. digitales palmares proprii ни беради; 


6) чуқур кетган тармоқ n. ulnaris нинг чуқур тармоғи (ramus profundus) 
бўлиб, m. digiti minimi ва m. abductor digiti minimi орасидан ўтиб кафтнинг 
чуқур артерия ёйи билан бирга йўналиб hypothenar, mm. interossei, учинчи ва 
тўртинчи mm. lumbricales ларга тарқалади, thenor томонда жойлашган m. 
adductor pollicis ва m. flexor pollicis brevis ларга ҳам тармоқ бериб, охири n. 
medianus тармоғи билан анастомозлашади. 
Ички поядан оралиқ нерв (n. medianus)нинг ички (медиал) илдизи ҳам 
чиқади, бу ҳақда қуйида баён этилган. 
2. Елка чигалидан чиққан ташқи (латерал) поя (funiculus lateralis)дан 
тарқалган нервлар: 
1) мушак тери нерви (n. musculocutaneus – C
V–VII
) аралаш нерв бўлиб, m. 
coracobrachialis қийиғига юқоридан пастга ҳамда ичкаридан ташқарига томон 
тешиб ўтиб, елканинг олд томонидаги учта мушак (m. coracobrachialis, m. 
biceps brachii, m. brachialis)ни, билакнинг ташқи (қисман олд) томондаги 
терисини n. cutaneus antebrachii lateralis бўлиб иннервация қилади; 
2) оралиқ нервда (n. medianus – C
V–VIII
, Тh
I
) ички ва ташқи поялар 
(fasciculus medialis et lateralis)дан чиқувчи икки илдиз қатнашади. Бу 
илдизлар ўзаро бирлашишдан олдин қўлтиқ артериясини икки томондан ўраб 
келади ва шу артериянинг олдинги юзасида бирлашади. Шундан сўнг икки 
бошли мушакнинг ички томонидаги эгат (sulcus bicipitalis medialis)га, сўнгра 
елка артерияси билан бирга тирсак бўғимининг олд томондаги чуқурига m. 
pronator teres, m. flexor digitorum superficialis остидан ўтиб m. flexor digitorum 
profundus ва бармоқларни букувчи юза мушак оралиғидан sulcus medianus 
эгати орқали билак ва кафтга қадар боради. 
Тирсак чуқуридан билакка ўтиш олдида n. medianus дан rami musculares 
m. flexor carpi ulnaris ва m. flexor digitorum profundus нинг ярмидан бошқа 
билакни букувчи барча мушакларга тармоқ беради. Бундан кейинги тола n. 
interosseus (antebrachii) anterior билан тирсак суяклари оралиғидаги парда – 
membrana interossea нинг олд томонида m. flexor pollicis longus (бош 
бармоқни букувчи узун мушак), қисман m. flexor digitorum profundus 
(бармоқларни букувчи чуқур мушак)ларга тармоқлар беради ва m. pronator 
quadratus (ичкарига бурувчи тўртбурчак мушак) ҳамда билак – кафт бўғими 
халтасида тугайди. N. medianus тирсак чуқуридан ичкарига бурувчи юмалоқ 
мушак (m. pronator teres) орасидан ўтиб, бармоқларни букувчи юза ва чуқур 
мушаклар орасидаги махсус эгат – sulcus medianus га киради ва ундан кафт 
усти канали (canalis carpi) орқали қўл кафтига ўтиб, ўзининг охирги 
тармоқларига бўлиниб кетади. 
Оралиқ нерв билакнинг пастига келганда ramus cutaneus palmaris ни 
беради ва бош бармоқ дўнги (thenar) устидаги терига тарқалади 
N. medianus нинг кафтдаги охирги тармоқлари учта умумий бармоқ 
нервлари нерви digitales palmares communes дан иборат бўлиб, улар биринчи, 
иккинчи ва учинчи кафт суяклари оралиғидан бармоқлар томон боради. 
Биринчи нерв бош бармоқ дўнгининг мушакларини иннервация қилади, m. 
adductor pollicis, m. flexor pollicis brevis ларнинг чуқур бошини эса n. ulnaris 
толалари иннервация қилади. 


Учала умумий бармоқ нервлари бармоқларга яқинлашгач, 7 та махсус 
бармоқ нервлари – нерви digitales palmares (volares) proprii га бўлинади. Бу 
шохлар I–II–III бармоқнинг икки ён томонига ва IV бармоқнинг ташқи 
томонига боради, бу нервлар кафт ташқи ярмининг терисини ҳамда биринчи 
ва иккинчи чувалчангсимон мушакларни иннервация қилади; 
3) елка чигалидан чиқувчи пояларнинг учинчиси – орқа пояси 
(fasciculus posterior)дан иккита нерв бошланади: 
1) қўлтиқ ости нерви (n. axillaris C
V–VI
) қисқа ва йўғон, аралаш 
толалардан тузилган бўлиб, foramen quadrilaterum орқали елка суягининг 
орқа томонига ўтади ва делтасимон мушак, кичик юмалоқ мушак ва елка 
бўғимига тармоқланади. Қўлтиқ ости нервининг n. cutaneus brachii lateralis 
сезувчи шохчаси елканинг орқа ва ташқи томондаги терисини иннервация 
қилади; 
2) билак нерви (n. radialis C
V–VIII
) орқа поянинг давоми бўлиб, сезувчи 
ва ҳаракатлантирувчи толалардан иборат. 
Бошланишида у елка артериясидан, кейин елка артериясининг чуқур 
шохи билан бирга елка суяги – canalis humeromuscularis орқали айланиб ўтиб, 
елка мушаги билан елка-билак мушаги орасида икки шохга, юза шох – ramus 
superficialis ва чуқур шох – ramus profundus га бўлинади ва бир неча кичик 
тармоқлар беради: 
a) rami musculares уч бошли мушакга, m. anconeus (тирсак мушаги) ва 
тирсак бўғимининг халтасига, m. brachioradialis ва m. extensor carpi radialis 
longus га тарқалади; 
б) nn. cutanei brachii posterior et lateralis inferior елканинг орқа ва пастки 
латерал терисига тарқалади. 
Охирги икки шохнинг бири – ramus superficialis (сезувчи толалар) елка-
билак мушаги тагидан ўтиб, панжанинг орқа томонига чиқади. Бу ерда у 
бешта бармоқ нервлари (nervi digitales dorsales)га бўлинади. Бу шохлар панжа 
орқасининг терисини (бош бармоқ томонидаги ярмини), I–II бармоқларнинг 
орқа терисини ҳамда III бармоқнинг ташқи ён терисини иннервация қилади. 
Шуниси ҳам борки, бу нервлар бармоқлар орқасининг алоҳида чегараланган 
қисмларигагина тарқалади. Масалан, I бармоқ орқасидаги нерв тирноққача 
боради, II–III бармоқлар орасидаги нервлар эса биринчи фаланга соҳасидан 
нарига ўтмайди, қолган қисмларини n. medianus тармоқлари иннервация 
қилади. 
Чуқур шох – ramus profundus (ҳаракатлантирувчи толалар) ташқарига 
бурувчи мушак – m. supinator ни тешиб ўтиб, билакнинг орқа томонидаги 
мушакларнинг барчасини ва панжа бўғимларини иннервация қилади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling